Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Спорт ва ёшлар
Дата публикации Просмотров: 3723
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Панжакент шаҳрининг Рӯдакий хиёбонида 6300 метр квадрат майдонда бунёд этилган “Наврӯз” болалар боғчасини очиб берди.

Мамлакат Президентига берилган маълумотларга қараганда, 2017 йилнинг октябр ойида бошланган мазкур иншоотдаги қурилиш ишлари қисқа вақт ичида пудратчилар-"АСТ-Сохтмон" ЁҲЖ ва “ПМК-278” МЧЖ томонидан юқори сифатда охирига етказилган.

 

Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон болалар боғчасида яратилган таълим-тарбия шароити билан танишар экан, бажарилган қурилиш ишларига юқори баҳо берди. Ушбу мактабгача таълим муассасаси айни Наврӯз кунларида мамлакат ҳукуматининг муносиб совғаси бӯлди.

“Наврӯз” болалар боғчасининг янги ва замонавий биноси 9 миллион сомонийдан ортиқ маблағ эвазига қурилган. Бу ерда  200 бола таълим-тарбия олиши мумкин.  Ушбу мактабгача таълим муассасасининг очилиши ортидан 50 киши яхши ва замонавий шароитда 7 ёшгача бӯлган болалар тарбияси билан шуғулланиш имконига эга бӯлди.

Айтиш лозимки, уч қават ва ертӯладан иборат “Наврӯз” болалар боғчасида барча ӯқув ва машғулот қуроллари, болалар анжомлари мавжуд. Бундан ташқари, “Наврӯз” болалар боғчаси 7та айвонча, 7та ётоқхона, ӯйин зали, спорт зали, мусиқа синфи, иш кабинети ва мажлислар хонасини ӯз ичига олади. Бу ерда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга маълум қилишларича, ушбу мактабгача таълим муассасасида тожик, рус ва инглиз тилларида болаларга билим берилади.

Миллатнинг улуғ етакчиси мураббийларга бундай шароитдан фойдаланган ҳолда болаларни ӯзликни англаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялашни уқтирди. Зеро, бугун боғчага қатнайдиган авлод келгусида тожикларнинг янги жамияти қурувчилари бӯлишлари зарур.

www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: