Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Спорт ва ёшлар
Дата публикации Просмотров: 457
Печать

22 март куни Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Абдураҳим Жумаев номли ҳиссадорлик жамиятининг ипподромида “Пойга” ва “Кӯпкари” миллий мусобақалари бӯлиб ӯтди.

Мусобақа олдидан вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода сӯзга чиқиб, барча томошабинларни ва миллий ӯйинлар қизиқувчиларини Наврӯз байрами билан қутлади. Маълумотларга қараганда, бугун вилоятда 8400 бош от парвариш қилинади. Наврӯз арафасида “Пойга” ва “Кӯпкари мусобақаларини ӯтказиш анъана тусини олган.

 

“Пойга” мусобақаси саккиз босқичда бӯлиб ӯтди. Натижада, биринчи ӯринни Шукрулло Усмоновнинг “Ректор” лақабли оти олди. Иккинчи ва учинчи ӯринларни эса, Муъминжон Ҳодибоев ва Олимбек Юлдошзоданинг “Достон” ва “Вазир” номли отлари олишга муваффақ бӯлди.

“Пойга” мусобақаси ғолибларига вилоят Раиси томонидан 1000 сомонийдан 3000 сомонийгача бӯлган мукофотпули топширилди.

Шу куни “Кӯпкари” мусобақаси ҳам бӯлиб ӯтди. Унда вилоятнинг барча ноҳияларидан келган чавандозлар қатнашдилар.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: