Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Мастчоҳ ноҳиясига бӯлган иш сафари давомида ноҳиядаги «Янтоқ-2» сув тортиш станциясини кӯздан кечирди.
Ушбу станцияда еттита сув тортиш дастгоҳи бор. Масъулларнинг айтишига кӯра, тӯртта агрегат тайёр ҳолга келтирилган. Қолган иккита дастгоҳ ҳам яқин кунларда таъмирдан чиқарилади.
Мастчоҳ ноҳиясида 17та сув тортиш станцияси мавжуд бӯлиб, ушбу станцияларга 76та насос ӯрнатилган. Вилоят Раҳбари сув тортиш станцияси билан танишув чоғида соҳа мутахассисларини суҳбатга чорлаб, мавжуд қийинчилик ва муаммолар ҳақида сӯради. Маълум қилинишича, диаметри 800 миллиметрли 200 метр қувурнинг эскиргани сабабли станциянинг сув етказиб бериш иқтидоридан тӯлиқ фойдаланилмаяпти. Ражаббой Аҳмадзода энг қисқа вақт ичида «Янтоқ-2» сув тортиш станциясига диаметри 800 миллиметрли 200 метр қувур етказиб бериш ҳақида масъулларга топшириқ берди.
Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода қайд этишича, ӯтган йили Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг қӯллаб-қувватлаши билан ноҳияда сув етказиб бериш сифати анча яхшиланган. Бироқ бу етарли эмас. Шунинг учун вилоят ва ноҳия масъуллари янги мавсумда сув етказиб бериш йӯналишида керакли тадбирларни амалга оширишлари зарур. Шунингдек, канал ва ариқларни ӯз вақтида тозалаб, сув етказиб бериш иншоотларини тайёр ҳолга келтириш уқтирилди. Вилоят Раҳбарининг топшириғига кӯра, вилоят ишчи гуруҳи келгусида тайёргарлик ишларининг боришини ӯрганиб чиқади.
Ражаббой Аҳмадзода «Ҳожи Алимаҳмад» деҳқон хӯжалигида ҳам бӯлди. Мазкур деҳқон хӯжалиги икки гектар ерни ӯз ичига олади. Шундан бир гектар майдонда 10та иссиқхона бунёд этилган. Ушбу иссиқхоналарда, асосан, помидор ва лимон парвариши йӯлга қӯйилган. Вилоят Раҳбари иссиқхоналардан бирида помидор ҳосилини кӯздан кечирди. Хӯжалик раҳбарининг айтишича, 0,10га иссиқхонадан бир мавсумда 7 тоннагача маҳсулот олиш мумкин. Хӯжалик деҳқонлари январ ойида бир килограмм помидорни 9 сомоний ва феврал ойида 10-11 сомонийдан сотишган. Ражаббой Аҳмадзода маҳсулот сифатига юқори баҳо бериб, хӯжалик раҳбарини маҳсулот экспортини йӯлга қӯйишга вазифадор этди.
Вилоят Раҳбарининг айтишига қараганда, ушбу деҳқон хӯжалиги тажрибасидан вилоятнинг бошқа минтақаларида ҳам кенг фойдаланиш зарур. Шу юзасидан деҳқонлар ва қишлоқ хӯжалиги соҳаси мутахассисларини жалб этган ҳолда бу ерда ӯқув семинарини ӯтказиш бӯйича кӯрсатма берилди.
Вилоят Раҳбарининг маслаҳати билан «Ҳожи Алимаҳмад» деҳқон хӯжалиги бошлиғи келгусида 2 гектар майдонда янги иссиқхоналар бунёд этиб, турли маҳсулотлар парваришини йӯлга қӯйишга аҳд қилган.
Янги иссиқхоналар ишга туширилса, 25та иш ӯрни яратилади. Шундай қилиб, хӯжалик ишчиларининг умумий сони 50тага етади. Мастчоҳ ноҳияси раиси захиравий фонддан шунча миқдордаги ерни ажратиб беришга вазифадор этилди. Шунингдек, ноҳияда тадбиркорларни жалб этиш йӯли билан артезиан қудуқларни қазиш учун маҳаллий ҳокимият ижроия органи чора белгилаши зарур.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: