Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Қишлоқ хӯжалиги
Дата публикации Просмотров: 3581
Печать

Куннинг иккинчи ярмида Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Бобожон Ғафуров ноҳиясида бӯлиб, дала ишларининг бориши билан танишди.

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода дастлаб «Абдураҳим Жумаев» ҲЖда бораётган дала ишлари жараёнини кӯздан кечирди. Хӯжалик ерлари чигит ва бошқа сабзавотларни экишга тайёрланган.

 

Деҳқонлар ердан кӯнгилдагидек ҳосил олиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Маълумотларга қараганда, ноҳияда пахта ҳосилдорлигини ошириш мақсадида, Хитойдан 80 тонна сифатли чигит сотиб олинган. Бу миқдордаги чигит 3 минг гектардан ортиқ ерга кифоя қилади. Чанқоққа чидамли ушбу чигит навининг ҳосилдорлиги 50 центнерга тенг. Вилоят Раҳбари ҳар қарич ердан самарали фойдаланиш, сифатли уруғликлар ёрдамида қишлоқ хӯжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмини юксалтириш юзасидан деҳқонларга кӯрсатма берди.

Шундан сӯнг вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода ноҳиянинг Ҳайдар Усмон жамоатига ташриф буюриб, жамоатнинг Маданият қасрида олиб борилаётган қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Берилган маълумотларга қараганда, мазкур иншоотга вилоят Асосий қурилиш идораси буюртма берган. Пудрат ишларини “Раёсати сохтмонии барқарор” МЧЖ ӯз зиммасига олган. Қурилиши 2016 йили бошланган маданият қасри режага кӯра, жорий йилнинг март ойида фойдаланишга топширилиши керак. Маданият қасри 300 ӯриндиқ, шунингдек, 20дан ортиқ иш ва ёрдамчи кабинетларга эга бӯлади. Айни дамда иншоотда 35 бинокор қурилиш ишларига жалб қилинган.

Вилоят Раҳбари танишув чоғида масъулларга сифатли қурилиш материлларидан фойдаланиш, пардозлаш ишларида миллий нақшларни уйғунлаштириш юзасидан аниқ кӯрсатма ва топшириқлар бериб, ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш ва қурилиш ишларини юқори сифатда якунлаш зарурлигини таъкидлади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: