Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Қишлоқ хӯжалиги
Дата публикации Просмотров: 4042
Печать

14 октябр, якшанба куни вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи биносининг кичик мажлислар залида вилоят Раиси иштирокида иш йиғилиши бӯлиб ӯтди. Унда қишлоқ хӯжалиги экинларини йиғиштириб олишнинг бориши таҳлил қилинди.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигида кечган иш йиғилишида шаҳар ва ноҳиялар раислари, вилоят давлат ҳокимият ижроия органининг тизим бирлашмалари раҳбарлари, қишлоқ хӯжалиги соҳаси масъуллари ва бошқалар иштирок этдилар.

 

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода йиғилиш бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг чорловлари билан барча соҳалар қатори қишлоқ хӯжалиги соҳаси ҳам йилдан-йилга ривожланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми юксалиб бораётганини айтиб ӯтди. Жорий йилда вилоятда пахта ва картошка майдони кӯпайтирилган. Шу кунларда ҳосилни йиғиштириб олиш давом этмоқда.

Иш йиғилишида вилоят Раиси ӯринбосари Ориф Хожазода қишлоқ хӯжалиги соҳасининг ҳолати ва пахта теримининг бориши, шунингдек, мева-сабзавот ва бошқа экинларни йиғиштириб олиш жараёни ҳақида ҳисобот берди. Маълумотларга қараганда, 13 октябр санасигача вилоят пахтакорлари 80 000 тоннадан ортиқ пахта териб хирмонга топширганлар. Ориф Хожазоданинг айтишича, бу йил вилоятда 460 000 тонна картошка етиштириш режалаштирилган.

Вилоят Раиси қишлоқ хӯжалиги соҳасининг жорий ҳолатини таҳлил қилиб, соҳанинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим ролини эслатиб ӯтар экан, масъулларга пахта, картошка ва дағал хашакни йиғиштириб олиш, кузги экин-тикин ишларини охирига етказиш, совуқхоналарда қишлоқ хӯжалиги маҳсулотини захира қилиш, иссиқхоналарнинг тизимли фаолиятини таъминлаш, саноат шаҳарларида қишлоқ хӯжалиги маҳсулоти сотув-ярмаркасини ташкил қилиш борасида топшириқлар берди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: