Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Қишлоқ хӯжалиги
Дата публикации Просмотров: 3637
Печать

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода Спитамен ноҳиясидаги иш сафари давомида «Баландқӯрғон» деҳқон хӯжалигида ғӯза парвариши ва қишлоқ хӯжалиги экинларини такрор экиш жараёни билан яқиндан танишди.

Танишиш вақтида Истиқлол қишлоқ жамоатига қарашли «Баландқӯрғон» деҳқон хӯжалиги деҳқонлари етиштирган эртанги картошка ҳосилини тӯлиқ йиғиштириб, бӯш қолган ерга бошқа қишлоқ хӯжалиги экинлари экишаётганлиги айтилди.

 Вилоят Раиси ғӯза парвариши ва қишлоқ хӯжалиги экинларини такрор экиш жараёни билан танишгандан сӯнг, ноҳия миришкорлари томонидан етиширилган қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари растасини кӯздан кечириб, тажрибали ва кӯпни кӯрган деҳқонлар билан самимий суҳбатлашди. Ноҳия деҳқонлари ҳосилдорликни юқори кӯтариб, ердан икки-уч мартагача ҳосил йиғиштириб, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда арзирли ҳисса қӯшишлари таъкидланди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: