8 апрел куни иш сафари билан Бобожон Ғафуров ноҳиясида бӯлган Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ноҳиядаги иссиқхоналар ҳолати билан танишди.
Вилоят Раиси олдин Раҳмон Набиев номидаги илмий-ишлаб чиқариш ассоциациясини кӯздан кечирди.
Масъуллар маълумотига кӯра, ушбу ассоциациясида жами 24та иссиқхона мавжуд. Шундан 20та иссиқхонада қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари парвариш қилинади. Тажрибали деҳқон Сирожиддин Набижонов ижарага олган иссиқхоналарда бодиринг етиштириш билан машғул. Битта иссиқхонада 2200 тупгача бодиринг кӯчати парвариш қилинади. Ҳар бир тупдан 5 килограмгача ҳосил олиш мумкин. Кузатувлардан шу нарса маълум бӯлдики, бу ерда ҳар қарич ердан унумли фойдаланилади. Бӯш ерларда эса, кӯчат ӯстирилади.
Ражаббой Аҳмадзода ердан самарали фойдаланаётган ижарачи фаолиятига юқори баҳо бериб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида вилоят раҳбарияти экспортга йӯналтириладиган қишлоқ хӯжалиги маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади. Вилоят Раисининг айтишича, қишлоқ хӯжалиги маҳсулотини захира ва экспорт қилиш учун “Ваҳдат миллий боғи” давлат муассасасида 500 тонна маҳсулотни сиғдира оладиган замонавий совутиш хонаси бунёд этилади.
Вилоят Раиси иш сафари давомида Саидхӯжа Ӯрунхӯжаев номидаги очиқ ҳиссадорлик жамиятига қарашли бир қатор иссиқхоналар фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Жамият ихтиёридаги 31та иссиқхонада турли қишлоқ хӯжалиги маҳсулоти ва гуллар парвариш қилинади. Деҳқонлар ва ижарачилар вилоят Раиси билан суҳбатда иссиқхона ташкил қилиш ва маҳсулот етиштириш ҳисобидан яхши даромадни қӯлга киритишларини айтдилар.
Ражаббой Аҳмадзода деҳқонларга ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва иссиқхоналар еридан уч мартагача ҳосил олиш юзасидан маслаҳатлар берди.
Ҳозирда Бобожон Ғафуров ноҳиясида 160та иссиқхона мавжуд. Вилоят Раиси бир қатор иссиқхоналар фаолияти билан танишиб чиққач, ноҳия раҳбарияти ва вилоят Қишлоқ хӯжалик бошқармаси масъулларини суҳбатга чорлаб, айрим иссиқхоналарнинг фаолият юритмаётганлиги, иссиқхоналар атрофидаги ерлардан унумли фойдаланилмаётганини танқид қилиб, уларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш вазифасини юклади.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: