Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясида бӯлиб, Абдураҳим Жумаев номли очиқ ҳиссадорлик жамияти фаолияти билан яқиндан танишди.
Деҳқонлар Миллат пешвосининг ташрифи муносабати билан ӯзлари етиштирган маҳсулотлар кӯргазмасини ташкил қилдилар.
Маълумотга кӯра, Абдураҳим Жумаев номидаги очиқ ҳиссадорлик жамиятида асосан пахта етиштирилади. Жамият ихтиёридаги ерларга ғалла экинлари ва сабзавот ҳам экилади. Шунингдек, 603,55 гектар майдонда боғ бунёд этилган.
Кӯргазма билан танишиш асносида маълум қилинганидек, Абдураҳим Жумаев номидаги очиқ ҳиссадорлик жамиятида 2245 ҳиссадор бор. Айни дамда жамият ихтиёрида 17217,54 гектар ер мавжуд. Бу ерда 659 киши доимий иш билан таъминланган. Шунингдек, жамиятда зотдор қорамол парваришлаш йӯлга қӯйилган. Ҳозирда чорва сони 550тага етган.
Шу куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мазкур жамиятнинг 7-бригадасида плёнка остига чигит экиш ишларини бошлаб берди.
Бу йил шу бригаданинг ӯзида 75 гектар майдонга чигит қадалади. Шундан 46 гектарида чигит плёнка остига экилади. Масъулларга кӯра, чигитни плёнка остига экиш усули пахта тез етилиши, қолаверса ҳосилдорлик жиҳатдан ҳам афзалликка эгалиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, бу усул ердан самарали фойдаланишга ҳам хизмат қилади.
7-бригадада пахтадан ташқари, 2 гектарга картошка, 1 гектарга сабзавот экилган. Қолган 19 гектар майдонни ӯрикзор ташкил қилади.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон суҳбат асносида ердан самарали фойдаланиш, мӯл-кӯл ҳосил олиш ва ернинг унумдорлигини ошириш ҳақида деҳқонларга фойдали кӯрсатма ва маслаҳатлар берди.
www.prezident.tj
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: