Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Қишлоқ хӯжалиги
Дата публикации Просмотров: 3881
Печать

28 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Панжакент шаҳрининг Халифа Ҳасан қишлоқ жамоатидаги “Абу Дониёров” ва “Саъдулло Рӯзиев” номидаги деҳқон хӯжаликларида дала ишларининг ҳолати билан танишди.

Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб “Абу Дониёров” номли деҳқон хӯжалигида 4 гектар майдонга эртанги картошка экиш ишларини бошлаб бериб, “Саъдулло Рӯзиев” номли хӯжалик қарамоғидаги иссиқхоналар фаолияти ҳамда Панжакент шаҳар заҳматкашларининг меҳнат ютуқлари билан танишди.

 

Абу Дониёров хӯжалигида 20 ҳиссадор фаолият юритади. Хӯжаликдаги экин ерларининг умумий майдони 22 гектарни ташкил қилади. Деҳқонлар, шунингдек, боғдорчилик, ғаллачилик ва сабзавот етиштириш билан шуғулланишади.

Яқинда “Абу Дониёров” номли деҳқон хӯжалиги ихтиёридаги ерларнинг 4 гектарига “Шукрона” навли эртанги картошка экилган. Ҳосилдорлиги 220-300 центнерга тенг “Шукрона” навли картошка 110-120 кун ичида пишади.

Қишлоқ хӯжалик бошқармаси маълумотига қараганда, бу йил Панжакент шаҳрида картошка майдони 12 баравар ортган. Шунингдек, шоли, ғалла ва бошқа қишлоқ хӯжалик экинлари майдони ҳам кенгайган. Қолаверса, 200 гектардан ортиқ бӯш ётган ерни ӯзлаштириш режалаштирилган.

Шу ернинг ӯзида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Саъдулло Рӯзиев” деҳқон хӯжалигида ташкил қилинган замонавий иссиқхоналар фаолияти билан танишди. 10 сотих майдонда бунёд этилган 2та иссиқхонада помидор ва бодринг парвариш қилинади. Кӯчатлар қуёш иссиқлиги ва томчилаб суғориш орқали ӯстирилади. Иссиқхоналарда 1 минг 200 туп помидор кӯчати ва 2минг туп бодринг кӯчати ӯтқазилган. Хӯжалик мутахассислари маълумотига кӯра, ҳар бир помидор кӯчатидан 10 килограммгача ва ҳар бир бодринг кӯчатидан 6 килограммгача ҳосил олинади. Иссиқхоналарнинг шундоқ ёнгинасида 10 сотих майдонда сабзавот парвариш қилинади.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон бу ердаги шароит билан танишар экан, хӯжалик аъзоларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва бозори чаққон маҳсулотларни экспорт қилишга ундади.

Шу куни қишлоқ хӯжалиги соҳасида қӯлланиладиган турли техникалар намойиш қилинди. Хӯжаликларнинг моддий-техник базаси машина ва тракторлар ҳисобидан мустаҳкамдир. Барча тракторларнинг техник ҳолати яхшилиги маълум бӯлди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Панжакент шаҳар заҳматкашларининг чинакам меҳнатини қадрлаш рамзи сифатида шаҳар халқига 2та трактор, 1та ғалла ӯриш комбайни ва 8та картошка экиш ва ҳосилни йиғиб олиш мосламаси совға қилди.

Панжакент шаҳар меҳнаткашлари қӯлга киритган ютуқлар кӯргазмаси ҳам турли қишлоқ хӯжалик маҳсулотларига бой бӯлди. Мазкур кӯргазмада 50дан ортиқ маҳсулот, жумладан, картошка, сабзи, пиёз, помидор, бодринг, олма, узум, ғалла экинлари, сут, тухум, асал ва қандолатчилик маҳсулотлари намойиш қилинди.

Кӯргазмада, шунингдек, турли миллий таомлар, ширинликлар, кулоллар, темирчилар ва бошқа ҳунармандларнинг ижод маҳсули, катта ва кичик чорванинг турли зотлари олий мартабали меҳмон эътиборига ҳавола этилди.

Вилоят ва республиканинг катта аграр ва саноат минтақалари сирасига кирувчи Панжакент шаҳар халқ дастурхонини бойитиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муносиб ӯрин тутади. Панжакент шаҳар Қишлоқ хӯжалик бошқармаси ихтиёрида 11 минг 322 гектар сувли ер бор. Жумладан, 3 минг гектарни картошка, 800 гектарни кунгабоқар ва 1 минг 503 гектарни шоли майдони ташкил қилади.

Давлат Сарвари меҳнаткашлар ютуқларини юқори баҳолаб, уларга аҳолини озуқа маҳсулотлари билан таъминлаш йӯлида кӯрсатма ва топшириқлар берди.

www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: