Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Қишлоқ хӯжалиги
Дата публикации Просмотров: 4037
Печать

3-4 март кунлари вилоят марказида жойлашган Камол Хужандий номидаги мусиқали драма театри ҳовлисида кӯчатлар, гул ва бошқа экинлар уруғликлари сотув-ярмаркаси бӯлиб ӯтди.

Мазкур сотув-ярмарка кӯкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш маъракасини уюшқоқлик билан ӯтказиш, ободончилик ишларида хӯжаликлар, вилоят аҳолиси, ташкилот ва идораларга амалий ёрдам кӯрсатиш, янги боғ ва токзорларни бунёд этиш мақсадида, ӯтказилди.

Ушбу ярмаркада вилоят шаҳар ва ноҳиялари, қишлоқ хӯжалиги соҳаси идора ва ташкилотлари 1 миллион дона турли кӯчат ва гулларни сотувга чиқардилар.

 

Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода ҳам ярмаркада бӯлиб, турли кӯчат ва гуллар расталарини кӯздан кечирди. Шунингдек, дам олиш кунлари қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари сотув-ярмаркаси бӯлиб ӯтди. Одамлар ӯзларига керакли маҳсулотларни бозорга нисбатан 20 фоиз арзон нархларда сотиб олдилар.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: