Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Қишлоқ хӯжалиги
Дата публикации Просмотров: 3778
Печать

25 феврал куни вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода вилоятнинг бир қатор ноҳияларига сафар қилиб, экин мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши билан танишди.

Ражаббой Аҳмадзода дастлаб Шаҳристон ноҳиясида бӯлиб, ноҳия Ӯрмон хӯжалиги давлат муассасасининг кӯчатхонаси фаолияти билан танишди ва манзарали дарахт кӯчатларини ӯстириш борасида масъулларга тавсиялар берди.

 

Тоғолди ноҳиялар сирасига кирувчи Шаҳристоннинг тоза об-ҳавоси, қадим тарихи ва бетакрор табиати саёйҳлик соҳасини равнақ топтириш учун жуда қулайдир. Ноҳиянинг осмонӯпар тоғлари мамлакатда ва ундан ташқарида донг таратган. Минтақа туризмни ривожлантириш ва сайёҳларни жалб этиш учун кенг имкониятларга эга. Бу йилнинг “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили” деб эълон қилингани, шунингдек, Шаҳристон ноҳиясининг сайёҳлик минтақаси эканлигидан келиб чиқиб, ободонлаштириш ва кӯкаламзорлаштириш ишлари, атроф-муҳит ва йӯллар тозалигига алоҳида эътибор қаратиш бӯйича кӯрсатма берилди.

Шаҳристон ноҳияси халқи, асосан, қишлоқ хӯжалиги билан шуғулланади. Серҳосил ерларнинг борлиги турли қишлоқ хӯжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун қулай замин яратган. Ноҳия иқлими, айниқса, картошка етиштиришга жуда мосдир. Режага кӯра, бу йил Шаҳристон ноҳиясида 2 минг гектар майдонда картошка парвариш қилинади. Вилоят раҳбари ноҳия масъуллари ва деҳқонлар билан суҳбат чоғида картошка экини режа асосида ва серҳосил уруғликлардан фойдаланган ҳолда йӯлга қӯйилиши лозимлигини уқтирди. Ноҳия раҳбарияти деҳқонларга яхши ҳосил берадиган янги уруғликларни етказиб бериш учун зарурий тадбирлар белгилашга вазифадор этилди.

Ражаббой Аҳмадзода сафар давомида Шаҳристон ноҳияси мактаб-интернати биноси қурилишининг бориши билан яқиндан танишиб, ишларни юқори сифатда якунлаш, атроф ободончилигини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик борасида масъулларга топшириқ берди. Мактаб-интернатнинг янги биноси 50 кишига мӯлжалланган. Бу ерда барча зарурий шароитлар яратилади.

Шундан сӯнг вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Шаҳристон ноҳиясидан Истаравшан шаҳрига ташриф буюриб, баҳорги экин мавсумига тайёргарлик жараёнини кӯздан кечирди. Маълумотларга қараганда, мазкур минтақа деҳқонлари 2017 йили 2800 гектардан ортиқ майдонга картошка экиб, салкам 36 минг тонна ҳосил олишган. Режага кӯра, жорий йилда картошка майдони 3 минг гектарга етказилади. Вилоят раҳбари деҳқонлар билан суҳбатда экин пайтида картошка уруғининг сифатига эътибор қаратиб, ҳар қарич ердан самарали фойдаланиш зарурлигини айтиб ӯтди.

Иш сафари давомида вилоят раҳбари Деваштич ноҳиясида олиб борилаётган дала ишларини бориб кӯрди. Картошка етиштириш кенг йӯлга қӯйилган ноҳиялардан бири Деваштич ички бозорларни сабзавотнинг бу тури билан таъминлашда муҳим ӯрин тутади. Ноҳия қишлоқ хӯжалик бошқармаси бошлиғи Умар Маҳмадёровнинг айтишича, ӯтган йили ноҳияда салкам 100 минг тонна картошка етиштирилган. Бу йил картошка майдони 3200 гектарга етказилиши кӯзда тутилган. Ражаббой Аҳмадзода ноҳия қишлоқ хӯжалик соҳаси масъулларига картошка экиш ва етиштириш режасини бажариш учун мавжуд имкониятлардан тӯлиқ фойдаланиш бӯйича кӯрсатма берди.

Иш сафари якунида вилоят раҳбари Жаббор Расулов ноҳиясидаги “Ганҷи ҳилол” МЧЖда эртанги картошкани экин жараёни билан танишди. Танишув чоғида маълум қилинганидек, “Ганҷи ҳилол” МЧЖда 3 гектар майдонга эртанги картошка экилган.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: