Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 3018
Печать

 

Бугунги кунда жаҳон миқёсида террористик-экстремистик ташкилот сифатида тан олинган Ислом уйғониш партияси билан боглиқ ҳолда ислом экстремизми ва радикализм ҳақида кӯп гапирилмоқда.

Радикализм сӯзи лотинча «қadikcalis» сӯзидан олинган бӯлиб, "илдиз", "туб "моҳият" маъноларини ангалатади ва жамиятда туб ва қатъий ӯзгаришлар жараёнини ифодалайди. Масалан, капитализмдан социализмга ӯтиш жараёни. Бу тушунчанинг бизнинг давлатимизда намоён бӯлиши тарихи ӯтган асрнинг 90-йилларида Эрон Ислом Республикасининг ташқи сиёсати билан боглиқдир. Бу даврда Эрон радикаллари Тожикистондаги тартибсизликлар ва охир-оқибат фуқаролар урушининг бошланишига сабаб бӯлди. Бу уруш минглаб бегуноҳ фуқароларнинг қурбон бӯлишига сабаб бӯлди.

Собиқ Совет Иттифоқи парчалангандан сӯнг Эрон Ислом Республикаси вакиллари турли хил ижтимоий, иктисодий муносабатлар асосида мамлакатимизга кириб кела бошлади. Мана шундай гуруҳлар таркибида келгусида Тожикистон Республикасида зларининг ғаразли ниятларини амалга ошириш мақсадида бӯлган радикализм ва экстремизм кайфиятидаги кишилар ҳам кириб келди. Натижада, Эрон мамлакати томонидан тайёрланган ва Тожикистонда исломий давлат тузиш учун сафарбар қилинган руҳонийлар ҳам мамлакатимизда кенг қамровли ишларни олиб борганлиги бугунги кунда ҳаммага аён.

Эрон радикаллари томонидан ташкил килинган бундай чора-тадбирлар ӯз таъсирини ӯтказмай қолмади, албатта. Ӯша ҳаракатлар натижасида Тожикистонда ислом уйғониш партияси тузилди. Мазкур партия раҳбарияти ҳамда аъзолари бевосита уларнинг таъсирида ӯз фаолиятини юритди. Улар халқ ӯртасида мамлакат ҳукуматининг ички ва ташки сиёсатига зид тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришди. Шиа мазҳабига дахлдор диний амалиётларни тарғибу ташвик кила бошлади. Эрон масъуллари томонидан олиб борилган геополитик (юнонча гео - «ер», политика - «давлатни бошқариш санъати») сиёсат натижасида Тожикистонга ҳам ӯзларининг таъсирини ӯтказиш режаси билан иш юритилган. Эрон давлати сиёсатчилари ӯз максадларини амалга оширишда экстремистик усуллардан хам кенг фойдаланган.

Экстремистик (лотинча ӯxtқӯmғs- «сӯнгги», «кескин чора») сиёсат шундай сиёсатки, агар масала тинч йӯл билан ҳал килинмаса, сӯнгги кескин чора сифатида қуролли қӯзғолон ёки шу каби усуллардан фойдаланишга ҳам бориб етади. Бунга мисол сифатида Эрон радикаллари томонидан ташкил килинган террористик-экстремистик ташкилот Ислом уйғониш партияси раҳбарларидан бири Абдуҳамид Назарзода томонидан 2015 йил сентябр ойининг бошларида ташкил қилинган давлатга қарши қуролли амалиётни айтиш мумкин.

Террористик-экстремистик ташкилот ҳисобланган Ислом уйғониш партияси томонидан олиб борилган ҳаракатлар Тожикистонннинг қонуний ҳукуматига нисбатан ҳарбий куч кӯллаш, уруш, одамларни (асосан, сиёсий арбобларни) қатл қилиш орқали таъсир килишгача бориб етди.

Бу воқеалардан сӯнг Тожикистон Республикаси Олий суди томонидан Ислом уйғониш партияси террористик-экстремистик ташкилот эканлиги эълон қилинди ва унинг фаолияти республикамизда тӯлиқ таъқиқланди. Шундан сӯнг дунё миқёсидаги кӯпгина давлатлар томонидан ҳам мазкур партия террористик-экстремистик ташкилот сифатида эътироф қилинди. Бу партия раҳбари Муҳиддин Кабирий ӯз ҳамтовоқлари билан чет элга қочиб кетди. У хориж матбуоти орқали ӯзини "жабрдида", "бегуноҳ шахс" сифатида кӯрсатмоқчи бӯлиб, бир неча марта чиқишлар қилди.

ИУП ТЭТ бугунги кунда «хизб-ут таҳрир», «Толибон», «Мусулмон биродарлари»,  «Ал-қоида» каби террористик-экстремистик ташки-лотлар қаторига киритилган.

ИУП ТЭТ сиёсий фаолияти мамлакатимиз мусулмонларини шиа йӯналишига ӯтказиш, сӯнгра демократик ва ҳукуқбунёд давлатимизни исломий давлатга айлантиришга қаратилганлиги бугунги кунда ҳаммага аён бӯлиб колди. Хӯш, исломдаги шиа йӯналиши кандай пайдо бӯлган? Унинг моҳияти нималардан иборат?

Қуйида бу саволга жавоб берамиз.

Муҳаммад (с.а.в.) вафотидан(632 йил) сӯнг давлат ва диний ишларни халифалар: Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али давом эттирган. Ӯз вактида бу тӯрт халифа "Хулофа ар-рашидин" (тӯғри йӯлдан борган халифалар) номини олган. Халифаларнинг давлатни бошқаришдаги сиёсий мафкураси ислом динига асосланган бӯлса-да, ислом мамлакати ҳудуди кенгайган сари ажам (араб бӯлмаган) халклар ҳисобидан диннинг моҳиятини тушунмайдиганлар миқдори ортиб борганлиги, табиий. Шу боис динга эътикод кӯр-кӯрона бӯлганлиги аниқ. Тӯғриси, ҳозирги  кунда ҳам шундай ҳолатларни кузатишимиз мумкин.

"Тӯғри йӯлдан борган халифалар" даврида диннинг моҳиятини тушунтириш у ёқда турсин, давлатни бошқариш ҳам осон бӯлмаган. Қуйида бу ҳақидаги фикрларимизни қисқача шарҳлаймиз.

Биринчи халифа Абу Бакр (571-634 йй.) пайғамбаримизнинг саҳоба (саҳоба арабча - "дӯст", "ёрдамчи", "ҳамсуҳбат") ларидан бири бӯлган ва қайнотаси (Ойшанинг отаси) ҳам эди. У 632-634 йилларда халифалик қилган. Умар ибн Хаттоб 634-644-йилларда халифалик қилган ва душманлари томонидан ӯлдирилган. Усмон ибн Аффон 644-656 йилларда халифалик килган ва душманлари томонидан ӯлдирилган.

Муҳаммад (с.а.в.) даврида унинг диний тарғиботларига қарши бӯлган Макка шаҳри ҳукмдори, уммавийлар хонадонига мансуб Абу Сӯфён кейинчалик Мадина мусулмонлари жамоасининг кучайганлигини куриб, ӯз хонадони вакилларининг ислом давлатида таъсирли ӯринларни эгаллаш мақсадида Муҳаммад (с.а.в.) билан ярашиб, 630-йилда Маккани мусулмонларга жангсиз топширади. Халифа Усмон даврида Абу Суфённинг ӯғли Муовия Сурия ҳокими этиб тайинланади. Ушбу вилоятнинг маркази Дамашқ бӯлган.

Халифа Усмон ӯлдирилгач, Али ибн Абу Толиб 656 йилда халифалик даражасига кӮтарилган. Худди шу вактда Абу Сӯфённинг ӯғли Муовия Дамашқда ӯзини халифа деб эълон килган. Натижада, халифаликда икки ҳокимиятчилик пайдо бӯлган. Али билан Муовия ӯртасида хокимият учун кураш бошланади. хокимият учун курашда Али ғалабага эриша олмайди ва Муовия билан келишишга мажбур бӯлган. Натижада, давлат иккига бӯлинган. Бунга чидай олмаган Алининг тарафдорлари ӯз йӯлбошчиларини 661 йилда ӯлдиришади. Муовия халифаликни ягона ҳукмдорига айланади.

Али ӯлдирилганидан сӯнг, унинг гарафдорлари исломда шиа (арабча -"гуруҳ") йӯналиши, яъни Алининг тарафдорлари гуруҳи вужудга келган.

Шиалар Алини халифа эмас, имом (арабча - "олдинда турувчи")деб аташган. Шиаларнинг асосий ақидаларидан бири давлат бошлиғи имом Муҳаммад (с.а.в.) авлодлари бӯлган Али ва Фотимадан тарқалганлардан бӯлиши керак, деган гояни илгари суришган. Уларнинг фикрича, Муҳаммад (са.в.) нинг авлодлари давлатни одиллик билан бошқаради.

хокимият учун олиб борилган сиёсий курашлар натижасида Алининг тарафдорлари шиалар, қолган мусулмонлар эса сунна (арабча - "одат", •'анъана", "ҳатти-ҳаракат") ларга бӯлинган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг тарафдорлари суннийлардир. Куёви ва амакиваччаси Алининг тарафдорлари эса шиалардир.

Сунна-пайғамбаримизнинг айтган сӯзлари, мусулмонларга қарата қилган насиҳатлари, қилган амаллари йиғиндиси бӯлиб, бир сӯз билан айтганда, ҳадис деб аталади. хадис (арабча - "ривоят") лар тӯплам шаклида китоб килинган. хадис суннийлик йӯналишида Қуръондан кейинги муқаддас китоб ҳисобланади. Суннийлар ақидасига кӯра халифа пайғамбар авлодидан бӯлиши шартэмас.

Суннийлар ва шиалар ӯртасида яна қуйидаги фарқлар мавжуд: суннийларда иймон (арабча - "ишонч", "эътикод") еттита: Оллоҳга, унинг фаришталарига, илоҳий китобларга, пайгамбарларга, охират кунига, тақдирга, қиёматга (ӯлгандан кейин қайта тирилишга) сӯзсиз ишониш.

Шиаларда иймон бешта: Оллоҳнинг бирлиги (тавҳид), адл (илоҳий адолат), нубувват (пайғамбар илоҳий хабар келтирувчи эканлигини тан олиш, унга ишониш), имомат ва қиёматдан иборат.

Исломдаги бу икки йӯналиш ӯртасида диний байрамлар ва анъаналарда ҳам фарқлар мавжуд. Биз бу ӯринда асосийларига тӯхталдик. Қисқаси, ислом динига сиёсатнинг аралашуви натижасида, икки гуруҳга бӯлинган. Лекин динда гуруҳларга бӯлинмаслик ҳақида Оллоҳнинг амри мавжуд. Қуръондаги қуйидаги оятлар бунииг исботидир: "Динни бӯлиб, ӯзлари ҳам гуруҳ (партия) ларга бӯлиниб олган кимсалар тӯғрисида бирор нарсада (масъул) эмассиз. Уларнинг ишлари фақат Оллоҳнинг ӯзига ҳавола" ("Анъом" сураси, 159-оят).

"Динни барпо килинглар ва унда фирқа-фирка бӯлиб бӯлинманглар" ("Шӯро" сураси, 13-оят).

Энди Оллоҳнинг барча одамларга, жумладан, Ислом уйғониш партияси аъзоларига ҳам дахлдор оятлардан намуна келтирамиз: "Албатта, Оллоҳ одамларга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга, жамиятга яхшилик қилишга буюрур ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар, зӯровонлик (экстремизм ва терроризм) лардан қайтарур. У Зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар. деб сизларга панд-насиҳат қилур" ("Наҳл" сураси, 90-оят).

Шунингдек, яна бир оят: "Ким касддан бир мӯминни ӯлдирса унинг жазоси жаҳаннам бӯлиб, ӯша жойда абадий колажак. Ва у Оллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бӯлғай. Оллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб кӯйгандир" ("Нисо" сураси, 92-оят).

Мазкур оятлар мазмунидан кӯриниб турибдики, ислом дини номи билан иш юритаётган, фаолияти таъқиқланган Ислом уйғониш партияси аъзоларининг ғайриинсоний амаллари нафақат дунё қонунчилигига, ҳаттао исломий таълимотларга ҳам зиддир.

 

Мавлон МИРЗОАхМЕДОВ, ХДУ доценти, педагогика фанлари номзоди.

 

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: