Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 3141
Печать

Яқинда Исфара шаҳар Хушобод қишлоғида Тожикистон Жумҳурияти Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллигига бағишлаб тантанали тадбир ӯтказилди.

Қишлоғимиздаги 42-ӯрта умумтаълим мактабида бӯлиб ӯтган ушбу тадбирда жамоат раиси Суруриддин Зиёвиддинзода, ТХДП вакили Нурулло Қурбонов, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш бӯлимдан вакиллар ва Улуғ Ватан уруши иштирокчиси, ҳамқишлоғимиз Ражаббой бобо Ӯрмонов қатнашди.

 

Аввало, жамоат раиси Суруриддин Зиёвиддинзода тадбирда сӯзга чиқиб, бугунги осойишта турмушимизни таъминлаётган мамлакат Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган йигитлар кечани кеча, кундузни кундуз демай фидокорлик билан Ватан чегараларини қӯриқлаётгани, бутун мамлакат осудалигини сақлаётганлари ҳақида гапирди. У сӯзининг давомида Ватанга хизмат қилиш олий бурч ва шараф эканлигини таъкидлаб, йигитларни Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга чақирди. Бу тадбирни ташкил этишда ташаббус кӯрсатган ва ӯқувчиларнинг чиқишини талабчанлик билан тайёрлаган мактаб ӯқитувчиси F.Юлдошев сӯзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осудалик ватанимиз посбонларининг садоқатли хизмати, жасурлиги, ватанпарварлиги ва ватанга эгаликдан фахрланиш туйғуси ҳар нарсадан устун туриши туфайли эканлигини таъкидлади. Турли спорт машқларидан иборат бӯлган чиқишларни йиғилганлар қарсаклар билан олқишладилар. Мактабнинг 11-синф ӯқувчи йигитлари пирамида шаклида елкама-елка уч қаватли қатор бӯлишди ва энг юқоридаги учинчи қаватда турган йигит давлатимиз Байроғини юқори кӯтарди.

Ӯқувчилар тинчлик, Тожикистон, халқлар дӯстлиги, Миллий бирлик, она-Ватан, Миллий Армия ҳақида шеърлар ӯқишди. Тожик, ӯзбек, рус ва қирғиз тилларида куйланган қӯшиқларни барча қизиқиш билан тинглади. Бундай куйларнинг янграши кӯп миллатли давлатмизда миллатларнинг бир-бири билан дӯст эканлиги, бир-бирининг тилини тушуниши ва дили бир-бирига яқинлигидан далолат берарди.

Миллий Армиямизни улуғлаган, аскарларимизнинг она-Ватанга содиқона хизматларини шарафлаган чиқишлар барчада катта таассурот қолдирди. Айниқса, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Ражаббой бобо Ӯрмонов ӯқувчи ёшларнинг чиқишларини кӯзда ёш билан томоша қилди. Тадбир сӯнгида ёшларга қарата сӯзлаган Ражаббой бобо шундай яхши кунларнинг қадрига етиш зарурлиги, ватан ободлиги учун софдиллик билан хизмат қилиш лозимлиги, Ватан ҳимояси муқаддас эканлигини айтди.

Мусина ЮЛДОШЕВА,

Исфара шаҳри, 42-УТМ ӯқитувчиси

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: