Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 3219
Печать

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимларининг 2017 йилдаги фаолияти натижалари юзасидан матбуот анжумани бӯлиб ӯтди. Анжуманда вилоят Ички ишлар бошлиғи, милиция генерал-майори Назарзода Қудратулло Бобо ҳисобот берди. Вилоятда 2017 йили ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан 5712та жумладан, ички ишлар органлари ва прокуратура томонидан 4854 жиноят қайдга олинган.

Улардан 4478таси ошкор қилиндики, уларнинг 932таси оғир жиноят ҳисобланади. 354та жиноят жамият жойларда содир этилган. 27та одам ӯлдириш, 634та қаллоблик, 170та балоғат ёшига етмаган болалар, номусга тажовуз қилиш 11та, 31та гиёҳванд моддасини истеъмол қилувчилар, 974та ӯғирлик каби жиноятлар юз берган бӯлиб, 2016 йилга нисбатан камдир. Лекин шуни қайд қилиш керакки, қурол-яроқ ишлатиш 1тадан 3тагача, номусга тажовуз қилиш 8 дан 9тагача, ғоратгарлик 24тадан 27тагача, безорилик 290дан 306тагача, порахӯрлик 11дан 16тагача каби жиноятларнинг сони 2017 йил ошиқ бӯлди. Қочиб юрган жиноятчилар қӯлга олинди 1553та қочган жиноятчининг 514таси ушланди. 271та беному нишон йӯқолган шахснинг 206таси топилди. Тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида 34 киши, жумладан, экстремист-террорчиларга қӯшилганлиги боис қидирилаётганлардан 9 киши ихтиёрий равишда Бобожон Fафуров (3 киши), Спитамен ноҳияси (3 киши), Конибодом, (2 киши) ва Гулистон (1 киши) шаҳар ва ноҳиялар ички ишлар бӯлимларида ҳозир бӯлишди.

 

Миллат Пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқларини бажариш учун 2017 йилнинг 27 мартдан 31 декабргача бӯлган даврда чет давлатлар диний мактабларида таълим олаётган 14 киши ӯз ватанига қайтарилди. Улар Б.Fафуровдан 4 киши, Гулистон, Мастчоҳ ва Панжакентдан 2 кишидан, Хужанд, Исфара, Ашт, Тоғли Мастчоҳ каби ноҳиялардан 1 кишидан бӯлиб, улар ноқонуний диний таълим олишаётган эди. Вилоятда «Кӯкнор» операцияси ӯтказилиб, 2 тонна 256 килограмм ва 790767 кӯкнор ӯсимлиги йӯқ қилинди. 2016-2017 йилда «Ёшлар йили» деб эълон қилинганлигидан ёшлар билан ишлаш янада кенгайтирилди. Ташкил этилган рейдлар натижасида, ҳуқуқни бузган 2220та ёш болалардан 1549 нафарининг ота-онасидан маъмурий Кодекснинг 90-моддасига биноан фарзандлари ҳуқуқни бузганликлари учун 190170 сомоний жарима солинди ва 53 нафар ота-она огоҳлантирилди.

2017 йилда 145та вояга етмаган бола жиноят содир қилди. Шунингдек, 103та ӯғирлик, 19 безорилик, 7та йӯл қоидасини бузганлиги, 6таси ахлоқ жиноятни, 3таси ғоратгарлик, 2 қаллоби ва 11таси бошқа жиноятлар қилдилар.

Йӯл қоидасини бузган ҳайдовчиларга нисбатан 370856тасига 16 миллион 326 минг 239 сомоний жарима солинди.

Анжуман охирида милиция генерал-майори Назарзода Қудратулло Бобога журналистлар берган саволларга тӯлиқ жавоб берди.

Х.ЖАББОРОВ

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: