Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 105
Печать

Ватаннимиз, ютуқларимиз ва двлатимиз Сарварини қоралаш қочангача давом этар экан. Душанбе шаҳридаги бунёдкорлик ишлари дунёнинг бошқа шаҳарларида бӯлмаса керак. Кӯриб туриб кӯрмасликка олиш, тӯҳмат қилиш, бузуб кӯрсатиш, яратувчилик фаолиятни хоинлик деб аташ душманликнинг юқорида даражаги кӯринишидир.

 

Халқаро муносибатларнинг глобаллашуви шароитида Тожикистон республикаси меҳнаткашлари ӯз давлати сиёсий мустақиллигинининг тарихий юбилейини тантанали қайд қилиш билан бирга тарихий ва тақдирсоз аҳамиятга эга бӯлган Тожикистон Республикаси Олий Советининг ХVI сессиясининг 26 йиллиги ва Умуммиллий келишувнинг 21 йиллик, сиёсий давлат мустақиллигининг 27 йиллик, Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилиги ривожланишт йили байрамларини жуда катта тайёргарликлар билан кутиб олишга ҳозирлик кӯрмоқдалар. Миллат пешвоси, тинчлик ва миллий келишув Асосчиси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон бошчилигида бу тарихий даврнинг яна бир кӯриниши – Тожикистон давлатининг халқаро обрӯ-эътиборининг ошиб боришидир. Тожикистонни мустақил давлат сифатидаги дунёдаги 250 та давлатлардан 193 таси тан олди, 150 га яқин давлатлар билан турли соҳаларга бащишланган шартномаларнинг имзоланиши, кӯп сонли элчихоналарнинг очилиши, Тожикистоннинг 1992 йил 2 мартдан БМТ аъзосидир ва 70 дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг ҳам комил ҳуқуқли аъзосидир, Шошмақом, Наврӯз, Помир боғи, Оши-палов, Хулбук, Саразм тарихий ёдгорлигининг жаҳон тарих-маданият ёдгорликлари рӯйхатига киритилиши, 2003 йил Тоза ичимлик суви, 2005-2015 йиллар Сув ҳаёт учун, 2013 йил-Сув дипломатияси халқаро йили, 2018-2028 халқаро сув устувор тараққиёти учун йиллари деб Тожикистон таклифи билан қабул қилиниши, тожиклар сулҳ тажрибасининг дунёда ӯрганилиши ва фойдаланиши ва давлатимиз раҳбарининг турли халқаро мукофотларга соҳиб бӯлиши ва бошқаларни қайт қилиш мумкин. Тинчлик ва миллий келишув Асосчиси-миллат Пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг халқаро олимлар, академиклар, сиёсий раҳбарлар жамияти томонидан “ХХI арснинг машҳур сиёсий Арбоби” деб эълон қилиниши халқимиз учун жуда катта ютуқдир. Давлатимиз Сарвари БМТ минбаридан давлатимиз ташқи ва ички сиёсатининг асосий йӯналишлари ва натижалари ҳақида 20 мартадан ортиқ чиқишлар қилиб жаҳон ҳамжамиятига ҳисобот бердилар.

Аммо хиёнаткорлар бу ютуқларни кӯришга ҳам кӯзи йӯқ, чунки улар сиёсий кӯрлардир. Япония профессори Ютака Акино ва бошқаларнинг ӯлдирилишида террористик ташкилот ҳисобланган ИӮП ТЭТ ва унинг ҳаммаслакларининг қӯлидир. Бунга ЕҲХТ (САҲА)нинг Варшавадаги йиғилиши. Муҳолифат Алъянсининг ташкил этилиши ва чет эллик ҳимоячилари фаъолияти мисол бӯла олади. Херосима ва Нагасаки фожиалари хотирасини ҳурмат қилиб гулчамбарнинг қӯйилиши ҳам тӯҳматчилар томонидан ғараз мақсадларда фойдаланмоқда. ИӮП ТЭТ аъзоларининг Данғарада чет эллик меҳмон сайёҳларига хужуми ва уларнинг ӯлдирилиши ҳақида ҳам ӯзларини оқлайди. Аммо меҳмон худонинг отаси деган халқ мақоли мазмунига эътибор ҳам бермади, яна худо номидан гапиради. Ӯзларининг ҳамма бузғунчилиги, террористик-экстремистик ҳаракатлари, одам ӯлдиришлари. Бӯҳьонларини ҳам давлатимиз Сарвари, ҳуқуқ мақомотлари бӯйига қӯйиш ҳам. Ҳаромҳӯрликнинг бир кӯринишидир. Ҳар қандай жиноят текширилдади ва ташкилотчиси жазо олади. Давлат мақомотлари тартибсизликка йӯл қӯймайди. Аммо муҳолифат алянси одамлари яширин террорни бажариб, бкнёдкор миллатимиз буйнига қӯйиб, чет эллик ҳаромҳӯрлари олдига қочиб кетиш ӯтаномардликдир. Хориждан туриб васваса айтади, аҳолини қонуний ҳукуматга қарши чиқишга чақиради. Тинчликсевар миллатимиз бу мағлуқлар чақирига рад жавоб бериб, яратувчилик билан машғулдир.

Эркаев Сафар Абдулхайрович,

академик Б.Ғафуров номли ХДУ Ватан тарихи ва археология кафедраси дотсенти, Тожикистон

Ресубликаси Олий Совети тақдирсоз ХVI сессияси иштирокчиси

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: