Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 2852
Печать

Собиқ Ислом уйғониш партияси қанчалик уринмасин сайловда ғалаба қозона олмади. Ҳам парламент, ҳам президентлик сайловида мағлубиятга учради. Ислом уйғониш партияси ва Қозиёт зӯравонликка ва ҳокимиятни бевосита қурол ёрдамида қӯлга киритишга ӯтди. Аслида ислом динида экстремистик ва террористик ҳаракатлар, тажовуз ҳаромдир.

Аммо муқаддас ислом дини душманлари ӯз мақсадларини амалга ошириш борасида ҳеч нарсадан тап тортмадилар. Партия аъзолари, ӯзларига эргашмаган мӯмин-мусулмонларга, яъни ватандошларига нисбатан “кофир” деган ҳақоратли сӯзларни қӯллай бошлайдилар. Охир–оқибатда Тожикистонда фуқаролар уруши бошланди. ӯн минглаб бегуноҳ фуқаролар ҳалок бӯлди.

Бундай даҳшатли ва нафрат қӯзғатган терроризм кӯринишлари муборак ислом дини билан алоқаси йӯқ. Чунки “ислом” сӯзи қуйидаги маънолари англатади.

1. Итоат ва бӯйсуниш.

2. Ихлос ва турли офатлардан саломат бӯлиш.

3. Тинчлик ва омонлик.

Муҳаммад Расулулоҳ 632 йил қурбон ҳайитида 124 минг мусулмонга қарата туя устида ӯтириб, қуйидаги муборак нутқни–Видо хутбасини сӯзлаган: «Эй инсонлар! Бу кунингиз қандай муқаддас бӯлса, бу ойингиз қандай муқаддас бӯлса, бу шаҳримиз (Макка) қандай муқаддас шаҳар бӯлса, билингизки, эшонларингиз, молларингиз ҳам шу каби муқаддасдир. Буларга қилинган ҳар қандай тажовуз ҳаромдир».

Аммо муқаддас ислом дини душманлари ӯз мақсадларини амалга ошириш учун ҳеч нарсадан тап тортмайди. Фундаментализм вужудга келган мусулмон давлатларида, асосан, сиёсий мақсад, яъни давлатнинг мавжуд тузумини ӯзгартириш, мавжуд тартибларида қарши кураш мақсади кӯзланмоқда. Ислом фундаменталистларининг фикрича, диний арбоблар давлатини бошқаришлари, сиёсат билан шуғулланишлари лозим. Шу мақсадга эришиш йӯлида улар Сурия, Ироқ, Ливия, Яманда куч ишлатиш, қон тӯкиш, қуролли кураш йӯлини танлаганлар.

2015 йил сентябр ойи бошидаги ҳодисалар, яъни собиқ Ислом уйғониш партияси раҳбарларининг бевосита маблағ ӯтказиши ва бошчилигида қуролли давлат тӯнтаришини амалга оширишга уриниш ҳаракатлари хорижнинг баъзи сиёсий доиралари ҳалиям тожик миллатига нисбатан ғаразли ниятдан қӯл тортмаганларини кӯрсатди. Улар бу ҳаракатни ӯзларига сотилган кимсалар ва ишончли шахслари қӯли билан амалга ошириб, халқимиз бошига бегоналар тартибини жорий этмоқчи бӯлишди. Бугун Мустақил Тожикистоннинг халқи бирор кимса ӯзларининг тинч-осойишта ҳаётига халал беришига йӯл қӯймайди.

Исломдан ӯзларини асл мақсадларини, яъни давлат ҳокимиятини қӯлга киритиш мақсадларини рӯёбга чиқариш йӯлидаги ҳар қандай ғайриқонуний ҳаракатлар тинчлик ва омонлик дини бӯлган чин ислом тамойилларига зиддир. Юқоридаги айтиб ӯтилган ҳодисалар бугунги жаҳоннинг шиддатли вазиятида ҳушёрликни қӯлдан бермасликни ва хавфсизлик, миллий бирлик, тинчликни ҳимоя этишга ҳар доим тайёр туришимиз зарурлигини тақозо этади.

Собиқ Ислом уйғониш партиясининг қилмишларини, миллий барқарорлик, фуқаролараро тотувликни бузиш йӯлидаги уринишларини яшаш жойларида, олий ва ӯрта умумтаълим мактабларида фош қилиб, тарғибот ишларини олиб бориш йӯли билан жамиятимиз аъзоларини ҳушёрликка чақиришимиз лозим. Ҳозирги даврда давлатнинг барча ишлари миллатнинг ӯзлигини англаш, маданий тафаккурни юксаклаштириш масалаларини ҳал этишга қаратилиши лозим.

Биз Тожикистон давлатининг тинчликсевар ташқи сиёсатини низолар, қӯпорувчилик, зӯравонликлар, фанатизм ҳамда миллий, диний ва маданий нафратлардан тӯлиқ озод бӯлган, жаҳоннинг барча мамлакатлари билан тенг, фойдали шериклик сиёсатини қӯллаб-қувватлаймиз.

Т.КАРИМОВА,

академик Б.Fафуров номидаги ХДУ сиёсатшунослик

ва маданиятшунослик кафедраси доценти

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: