Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 241
Печать

Ҳозирги пайтда жаҳон ҳамжамиятининг олдида бутун дунёда тинчлик-осойишталикни сақлаш, терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда курашиш ва тараққиёт сари илдам қадам қӯйиш масаласи турибди. Шунинг учун ҳам жамият тинчлигини сақлаш ва терроризм-экстремизмни таг-томири билан қӯпориб ташлаш давлатларнинг биринчи галдаги вазифаси саналади.

Бугунги кунда экстремизмга қарши кураш жаҳон ҳамжамиятининг энг долзарб муаммоларидан бирига айланган. Тожикистон Жумҳуриятида терроризмга қарши кураш муҳим масала ҳисобланади. Зеро, террористик-экстремистик гуруҳларнинг фаолияти жумҳуриятимизнинг миллий хавфсизлиги ва мустақиллигига жиддий таҳдид солади.

 

Экстремизм тушунчаси Тожикистон Жумҳуриятининг ҳуқуқий ҳужжатларида шарҳланиб, унга атрофлича изоҳ берилган. Тожикистон Жумҳуриятининг «Терроризмга қарши кураш ҳақида»ги Қонунида берилган шарҳга мувофиқ, экстремизм ҳуқуқий ва воқеий шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳодиса бӯлиб, у вазиятни нотинч қилиш, мамлакатнинг конституцион тузумини ӯзгартириш, ҳокимиятини қӯлга киритиш ва унинг ваколатларига эга бӯлиш, ирқий, миллий, ижтимоий ва диний хусуматларга олиб келади».

Қайд қилиш керакки, собиқ Ислом уйғониш партияси террористик-экстремистик ташкилот сифатида эътироф этилди. Бу бежиз эмас, албатта. Улар амалдаги ижтимоий тузумни парчалаш, аҳолини нотинч қилиш, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий таназзулни юзага келтириш, аксарият аҳолининг турмуш тарзини оғирлаштириш, давлат ҳокимияти тузумини заифлаштириш ва унинг тизимларини бадном этиш, ижтимоий қарама-қарши ҳодисаларни кӯпайтириш ва бошқа номаъқул кӯринишларни кӯпайиштириш учун ҳаракат қилишаётгани маълум бӯлди.

Бугунги кунда дунёда юз бераётган воқеалардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, собиқ Ислом уйғониш патияси миллий келишув пайтида имзоланган ҳужжатларда қайд этилган меъёрларга амал қилмади. Тожикистон Жумҳурияти равнақи ва жамият тараққиёти учун фойдали бирор иш қилмади. Аксинча, давлатнинг миллий жиддий хавф туғдирди.

Собиқ ИУП муқаддас ислом динини ниқоб қилиб олиб, ундан бошқа мақсадда фойдалангани сир эмас. Умуман олганда, диний экстремизмни муайян қилишда иккита асосий муносабатни ажратиш мумкин. Баъзи шахслар диний экстремизмни ички инқироз кӯринишида конфессиаллар ӯртасидаги диний мафкуранинг специфик тескари амали сифатида баҳолаб, бу инқирозни ғайридиний йӯллар орқали ӯтказиб юбориш учун ҳаракат қилади.

Бошқаси эса, бу кӯринишни давлатга қарши бӯлган ва жамиятга зид бӯлган атама билан сиёсий даъват сифатида шарҳлайди. Бу ақиданинг тарафдорлари шунга ишонадиларки, аксарият ҳолатларда диний зиддиятлар ҳаммадан аввал, сиёсий заминага эга бӯлиб, уни диний эмас, балки сиёсий кӯриниш сифатида баҳолаш мумкин бӯлади. Бу ҳолатда дин қарам элемент сифатида тегишли бӯлади. Масалан, таниқли рус исломшуноси Л.Сюкияйнен «диний экстремизм» иборасидан фойдаланишнинг тӯғри эканлигини айтиб, диний экстремизм бевосита ёки билвосита сиёсий таркибга эга бӯлади, деган фикрга рози бӯлади. У «ҳамма ҳолатда диний экстремизмни мустақил равишда ёки сиёсий кӯриниш бараварида ёхуд кӯриниш шаклида кӯриб чиқиш мумкин», деб ҳисоблайди.

Хуллас, хоҳ илмий атамалар билан атайлик, хоҳ халқона тил билан айтайлик, жамият тараққиётига, инсонлар ҳаётига хавф туғдирувчи ҳар қандай ҳаракатни инсоният қоралайди.

Ф.ЖӮРАЕВА,

ХДУ, тарих ва ҳуқуқ факултети ӯқитувчиси

ХАБАРЛАР

РӮЗНОМА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: