Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 2843
Печать

Собиқ Ислом уйғониш партияси, ислом давлати ҳаракати ва бошқа шунга ӯхшаш ташкилотларнинг ғайриинсоний фаолияти уларнинг бузғунчи ва террористик гуруҳ эканидан далолат беради.

Шубҳасиз, ИУПнинг фаолияти ҳам манфаатпараст гуруҳлар учун хизмат қилгандир. Бундай гуруҳларнинг ортида ислом динини ниқоб қилиб олиб, ислом байроғи остида ӯзларининг нопок мақсадларини амалга оширишни кӯзлаган кучлар туради.

 Тожикистонда фаолият юритиши таъқиқлаган собиқ Ислом уйғониш партияси моҳияти жиҳатидан экстремистик гуруҳ экани, унинг фаолияти ислом дини қадриятларига мутлақо зид эканлиги ҳаммага маълум. Ушбу гуруҳ аъзолари ӯз амаллари билан ислом дини ва мусулмонларга иснод келтирдилар, холос. Бундан ташқари, чет эллик хӯжайинлари ҳам улардан ӯз манфаатлари йӯлида фойдаланмоқдалар. М.Кабирий ва унинг гумашталари ҳам Тожикистон давлат хавфсизлигига таҳдид солишга бир неча бор урингани аниқдир. Шунга ӯхшаш гуруҳлар нафақат, юртимиз, балки бутун Марказий Осиё минтақасига хавф солиши мумкин.

Айтиш лозимки, бугунги кунда Тожикистон ёшларининг экстремистик-террористик гуруҳларга қӯшилиб қолишининг олдини олиш мақсадида, аниқ чоралар кӯрилмоқда. Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган барча зарурий тадбирларни ҳам амалга ошириб келмоқда. Ёшларнинг бӯш вақтларини тӯғри ташкил этиш учун турли спорт мусобақалари ташкил этиш, уларни илмий ва касбий марказларга жалб этиш ишлари самарали йӯлга қӯйилган. Бугун Тожикистон ва минтақадаги бошқа мамлакатлар сиёсий-иқтисодий жиҳатдан анча илгарилаб кетган. Бу давлатлар душман кайфиятидаги ҳар қандай кучларга қарши тура оладилар.

Тожикистон Ҳукумати ӯзининг бор яратувчан кучини юзага келган қийинчилик ва муаммоларни ҳал этишга йӯналтириб келмоқда. Бу ӯз самарасини бериб, бу давлатимиз бир қатор ютуқларга эришмоқда. Жамиятнинг ҳар бир соғлом фикрли аъзоси, хусусан, ёшлар собиқ Ислом уйғониш партиясининг қилмишларини кескин қоралайдилар.

Мунаввара Ойматова,

филология фанлари номзоди, ХДУ доценти

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: