Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 2970
Печать

Собиқ Ислом Уйғониш партияси дунёдаги ташкил топганидан бошлаб, бошқа сиёсий партиялар каби ҳокимиятни қӯлга киритиш учун ҳаракат қиларди. Қонунчилик ва демократия меъёри бӯйича барча сиёсий партияларга соғлом тарғибот-ташвиқот йӯли билан бир хил сиёсий кураш олиб бориш ва фаолиятини мустаҳкамлаш имконияти берилган бӯлса ҳам ушбу партия ӯз ишини мамлакат қонунчилиги талабларига зид равишда олиб борарди. Партиянинг асосий мақсади, аввало, конституцион тузумни бузиш ҳамда ҳокимият тепасига келиш эди.

Бу собиқ партия ташкилотчилари симпозиум, анжуманларда ва ҳатто мамлакатимиз парламент мажлисида сиёсий, иқтисодий ва маданий мустақилликни ҳимоя қилиш, Тожикистонни асраб-авайлаш, тинчлик неъматларини ҳимоя қилиш, миллий бирликни таъмин этиш ва жумҳуриятмиз халқларининг дӯстона, аҳил яшашлари ҳақида сӯз юритардилар. Аммо, афсуски, охирги йилларда партиянинг масъуллари конститутцияга қарши иш юритиб, экстремистик, террористик ҳамда сиёсий хусусиятларга эга бӯлган жиноятларни содир этдилар. Хусусан, охирги йилларда партия аъзолари аҳоли орасига адоват солиб, фуқароларнинг тинч ҳаётига таҳдид қилди.

 Охирги йилларда ИУПнинг фаолияти чет эллик хӯжаларнинг мақсадга етишларига қулайлик туғдираётгани маълум бӯлди. Шуни очиқ-ойдин айтиш керакки, ИУПнинг сӯнгги йиллардаги фаолияти миллат давлатдорлигига қарама-қарши эди. Бу партиянинг раҳбарлари Тожикистон давлати тинчлиги, миллатининг осуда турмушига шукр қилмадилар, ӯзларининг оммавий чақириқларида Тожикистон Жумҳурияти мустақиллиги ва конституцион тузуми асосларига таҳдид солдилар.

Муҳиддин Кабирий ва бу партиянинг бошқа аъзолари дунёвий тармоқлар орқали мунтазам равишда диний миллий низо, гина ва адоват солувчи мақолалар нашр этиб, мамлакат аҳолиси ӯртасида тескари тарғибу ташвиқни йӯлга қӯймоқчи бӯлишди.

Шуни унутмаслик керакки, зӯравонлик йӯли билан ҳокимиятни эгаллаб олиш мақсдида, Муҳиддин Кабирий ва ИУПнинг олий кенгаши бошқа аъзолари мамлакат мудофаа вазирининг собиқ ӯринбосари Мирзо Абдуҳалим Назарзода жиноятчилар иттифоқи ҳайъати ташкил этиб, ӯзларининг мақсадларини амалга ошириш учун давлатнинг муҳим ва махсус объектларига қурол билан ҳужум қилишни режалаштирдилар. ӯз ҳуқуқини яхши билган халқимиз уларнинг ортидан эргашмади ва уларнинг фитнаси ошкор бӯлиб, қӯлга тушдилар. Бу партия хиёнаткорликларининг бошқа илдиз шундаки, улар йӯлдан адашган ёшларни чет эл ислом давлатларидаги ӯқув юртларига ӯқиш учун юборишни баҳона қилиб, уларнинг кӯпчилиги Покистон, Афғонистон, Сурия, Ироқдаги террористик ташкилотлар ва гуруҳлар сафига жӯнатганлар.

Вақт ӯтган сайин уларнинг қора ниятини англаб етган кӯпчилик аъзолар ӯзларининг хатоларини англаб етдилар ва бу партия сафидан чиқиб кетдилар. Улар алдов йӯли ва ӯта ишонувчанликлари сабабли бу партияга аъзо бӯлганликларини тушуниб етиб, Тожикистон Жумҳурияти Ҳукуматининг бугунги яратувчанлик сиёсатининг муҳим эканлигини эътироф этдилар. Бунинг яққол мисоли сифатида яқинда чиқарилган «Жаҳаннамдан қайтиш» ҳужжатли филми қаҳрамони Айёмиддин Сатторовнинг пушаймонликка тӯла сӯзларини келтириш мумкин.

Биз ёшларни ҳамиша тӯғри йӯлга бошлаб, турли хил номатлуб гуруҳ ва оқимлар таъсирига тушиб қлолишларидан асрашимиз лозим.

Х.ЖАББОРОВ,

«Суғд ҳақиқати» газетаси ҳуқуқ-тартибот бӯлими мудири

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: