Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 2770
Печать

Ҳар қандай террористик ва экстремистик ташкилотнинг мақсади жаҳондаги тинч вазиятни издан чиқариш ва бутун дунёга ҳукмронлик қилишдир. Гарчи бу қора ниятли кишилар бугунги кунда жаҳон аҳлини хавотирга солиб, жаҳон аҳолиси тинчлигига хавф солаётган бӯлса ҳам, аммо улар ҳеч қачон жаҳон бӯйлаб ҳукмронликни қӯлга кирита олмайдилар. Бу ёвузликнинг мақсади умуман бошқа нарса бӯлишига қарамай, афсуски, у ислом дини ниқоби остида чиқиш қилади ва ёшлар, ӯсмирлар, умуман олганда, халқни гумроҳлик сари етаклайди.

Бу ёвуз ниятли ичи қора кимсалар гуруҳи амалга оширадиган ишларнинг ислом динига умуман алоқаси йӯқ, фақатгина ӯзларининг барчага ёмонлик истовчи ва аслида пуч бӯлган мақсадларидан иборатдир.

 

Бугунги кунда ҳаммага маълумки, террористлар гуруҳи диндан бир тарафдан ниқоб сифатида, бошқа тарафдан эса, ӯзларини ҳимоя қилувчи сифатида фойдаланадилар. Айтиш мумкинки, террористлар гуруҳи диннинг душманлари гуруҳидир. Улар ислом дини байроғи остида амал қилиб, бу динни дунё аҳлига муаммолар ва низо чиқарувчи дин сифатида таништиради.

Афсуски, ислом номидаги ички ва ташқи партия ва ҳаракатлар раҳбарлари, экстремистик ва террористик гуруҳлар бошлиқлари ғаразли мақсадлар йӯлида халқни алдаб, асосан, ёшларни гумроҳ қилишади. Гумроҳ ёшлар қилаётган амаллар ҳам шариат ва ҳам соғлом ақл нуқтаи назаридан тӯғри эмасдир. Дунёда бӯлаётган ҳамма одам ӯлдиришлар ва даҳшатли воқеалар ӯзини мусулмон ҳисоблаган кишилар томонидан амалга оширилаётганига одамнинг ишонгиси келмайди. Улар ёлғон фатволарни келтириш билан ӯзларини ҳам, бошқаларни ҳам алдайдилар.

Ҳозирги пайтда мамлакат ичкарисида ҳам доимо айирмачилик қилишга ҳаракат қиладиган кишилар борлигини гувоҳи бӯлиб турибмиз. Улар турли йӯл ва воситалар билан давлатимиз йӯлга қӯйган сиёсатни танқид қилишни хоҳлашади ва бунинг учун муқаддас ислом динидан нотӯғри фойдаланмоқчи бӯлишади. Халқнинг орасига айирмачилик руҳи ва иғвогарликни солгандан кӯра, бу кишилар ислом дини ҳақиқатан ҳам талқин қилган хайрли ишларни қилиб, етимхонадагиларга кӯмак берсалар, йиқилганни суяб, унга ёрдам қӯлини чӯзсалар қандай яхши бӯларди.

Биз оммавий ахборот воситалари орқали Ироқ, Сурия, Ливия ва Яман давлатлари ва бошқа минтақаларда ислом номи билан бӯлаётган ишлардан хабардормиз. Комил ишонч билан айта оламизки, жойларда юз бераётган террористик ҳаракатлар исломга заррача ҳам алоқаси йӯқ, бу амаллар фақатгина халқ орасида айирмачилик, қарама-қаршилик, бузғунчилик ва иғвогарлик тарқатиш учун қилиняпти.

Дин ва давлат душманлари тожик халқининг осойишта ҳаётини кӯра олмадилар ва шунинг учун ҳам, турли йӯл ва воситалар билан тожик халқи орасига қутқу солишга ҳаракат қилдилар.

Бугунги кунда Ватанига содиқ ҳар бир фуқаронинг вазифаси ёр-дӯстлари, қариндош-уруғлари, бутун ватандошларини ислом номидаги партия ва ҳаракатлар, террористик гуруҳлар, баъзи иккиюзламачи эшон ва муллалар ҳамда миллат душманларининг макр-ҳийласи, найрангбозлигидан огоҳ этишдан иборатдир.

Биз барча ҳаракатларимизни тожик ёшлари ҳақиқатни тушунишлари, гумроҳ бӯлмасликларига йӯналтиришимиз лозим. ӯзлари ва яқинларининг ҳаётини хавф остига қӯйиб, Ироқу Сурияга бормасинлар, аёл ва фарзандлари жонини хатарга солмасинлар.

Ҳамма ерда ҳақиқат қуёш каби пуржилодир ва бугунги кунда ҳар бир ақлли ва маърифати киши ӯз нигоҳи билан террористларнинг бадбашара ва нурсиз бӯлган ҳақиқий сиймосини англаб етган ва билади.

Энди бирор киши халқимизни турли диний шиорлар билан алдаб, тожикларнинг янги жамиятида айирмачиликни амалга ошира олмаслигини ишонч билан айта оламан.

Меҳринисо АБДУЛЛОЕВА,

педагогика фанлари номзоди, доцент

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: