Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 131
Печать

Тожикистон давлати ер юзидаги энг хавфли ва муҳим муаммога айланиб улгурган терроризм ва экстремизмга қарши курашиб келмоқда. Жаҳон аҳлининг хотиржамлигини йӯқотиб, кишиларни таҳликага солиб қӯйган бу ёвуз иллат таъсирига тушиб қолган кимсаларнинг ғаразли фаолияти ҳам маълум бӯлмоқда.

Бу кимсалар ислом динини ниқоб қилиб олиб, бу муқаддас динга, умуман тӯғри келмайдиган ишларни бажармоқда. Тожикистон Жумҳуриятидаги расмий сиёсий партиялардан бири сифатида фаолият юритиб келган ва 2015 йилдан бошлаб фаолияти тақиқланган ИУП аъзоларининг ҳам террористик гуруҳлар ҳамтовоқлари эканлиги аниқлангани бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас.

 

Яқинда «Жаҳаннамдан қайтиш» номли ҳужжатли филмни томоша қилиб, бу қабиҳ ниятли кимсаларнинг қилмишидан нафратландим. Унда Айёмиддин Сатторов айтган сӯзларни эшитиб, инсон ҳар қандай ҳолатда хато қилиши мумкин экан, деган хулосага келдим. Лекин онага қиёсланган Ватанга нисбатан хиёнат ҳеч бир хато ёки гуноҳ билан таққосланмайди. Зеро, инсонга фақатгина Ватан ота-она каби ғамхӯр бӯла олади. Наҳотки, юрт тинчлигини бузиш, инсонлар ҳаловатини ӯғирлаш, обод ва озод юртни харобага айлантириш, болаларни ота-онасиз қилиш, ота-оналарни эса болаларидан айириш, инсон ҳаётини ӯйинчоқ қилиб, тубсиз жарликка бошлаш, минглаб кишиларни боши берк кӯчага бошлаб, уларни Ватан хоинига айлантириш билан киши ӯзининг вақтинчалик ҳузур-ҳаловатини ӯйласа?! Бу инсон боласига хос хислатми?! ИУП аъзолари ӯз манфаатлари йӯлида минглаб инсонларнинг ҳаётини зулматга айлантириб, дунё миқёсида Тожикистоннинг обрӯсини тӯкишга ҳаракат қилмоқда. Бундай ташкилотлар фаолиятининг олдини олиш ва терроризм каби иллатни йӯқ қилиш учун курашиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Азиза ДУМАЕВА, ХДУ ӯқитувчиси

ХАБАРЛАР

РӮЗНОМА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: