Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 2842
Печать

Тожикистон тоғ-металлургия институти Илмий кенгаши залида ушбу олийгоҳ маъмурияти, профессор-ӯқитувчилари ва ходимлари «Дӯзахдан қайтиш» номли ҳужжатли филмни томоша қилишди. Унда террористик-экстремистик ташкилот сифатида эътироф қилинган Ислом уйғониш партиясининг собиқ аъзоси Айёмиддин Сатторовнинг тавба-тазаррулари, мазкур партия сафида фаолият юритган даврларда амалга оширган ёвуз ишларидан пушаймон эканлиги ҳақидаги фикрлари баён қилинганди. Террористик-экстремистик ташкилот ҳисобланувчи собиқ Ислом уйғониш партиясининг собиқ аъзоси Айёмиддин Сатторовнинг сӯзларидан уларнинг нечоғли қабиҳ ишлар билан машғул бӯлишгани маълум бӯлди.

Олийгоҳ ӯқитувчилари бу қора ниятли кимсаларнинг ишларини қоралаб, ушбу ташкилот аъзоларининг фаолияти ҳамиша давлат конституцион меъёрларига зид бӯлиб келганлигини, мамлакатимизда содир бӯлган фуқаролар урушининг асосий ташкилотчилари ҳам ӯшалар эканлигини махсус таъкидлашди. Чунки Айёмиддин Сатторовнинг ӯз оғзи билан айтган фикрлар ҳам бунинг исботидир. Унинг ишончли далиллар асосида ҳикоя қилишича, мазкур террористик-экстремистик ташкилот Эрон Ислом Республикаси махсус хизмати вакиллари томонидан доимо иқтисодий жиҳатдан қӯллаб-қувватланган. Террористик-экстремистик ташкилот ҳисобланмиш Ислом уйғониши партияси ёлланма сиёсий куч сифатида Тожикистон Жумҳурияти ҳудудида жуда кӯп зӯравонлик амалиётларини амалга оширди. Шунингдек, улар жуда кӯп ёшларимизнинг онгини ислом дини ниқоби остида заҳарлаб, террористик-экстремистик гуруҳлар сафига жалб қилишди. Уларнинг макру ҳийлаларига учраган ёшларимизнинг кӯпчилиги қилаётган ишлари ёвузликми ёки эзгулик эканини англаб етмаган ҳолда жанг майдонларида қурбон бӯлишди. Тирик қолганлари эса чет мамлакатларда ватан соғинчида қийналиб, ота-она, ака-ука, опа-сингил, ёр-дӯстлари дийдорига зор бӯлиб, хор-зорликда умр кечиришмоқда. Улар бугунги кунда юртга қайтишга юзи чидамайди. Чунки улар она-юртга хиёнат қилишди. Юртга хиёнат ота-онага хиёнат қилиш билан баробардир.

Айёмиддин Сатторовнинг очиқдан-очиқ тавба-тазаррулари бугунги кунда йӯлдан адашган, Сурия, Афғонистон, Покистон, Эрон, Ироқ сингари давлатларда хор-зорликда умр кечираётган, ватан ва халқ олдида хиёнаткор деган номни олган гумроҳ ёшларимизга сабоқ бӯлиши шак-шубҳасиздир.

Айёмиддин Сатторов сингари ёши улуғ бӯлса-да, ватандан йироқда террористик-экстремистик ташкилотлар сафида тараққиётга хавф туғдирувчи амалиётлар билан шуғулланиб юрган кекса ёшли кишилар ҳам анчагина. Улар ҳам Айёмиддин Сатторовга ӯхшаб гуноҳларини тан олиб, қилган гуноҳлари учун тавба-тазарру қилиб ҳаёт кечиришса, ӯзлари учун ҳам фойдали, ҳам савоблидир.

Ёшларимизни турли хил террористик ташкилотлар сафига жалб қилиб гуноҳга ботгандан кӯра, уларни юртни обод қилишга жалб қилиш савоблидир. Улар савоб ҳақида оғизларини кӯпиртириб гапиришади, ёшларни ортларидан эргашишга даъват этишади. Аммо уларнинг қилаётган ишлари эса бутунлай гуноҳдан иборатдир. Жамиятнинг соғлом фикрли барча аъзолари Айёмиддин Сатторовнинг тавба-тазарруларидан иборат видеотасвирдан тӯғри хулоса чиқаришларига ишончимиз комил. Жумладан, ӯзга мамлакатлар махсус хизмат вакилларининг фирибу найрангларга учраган кишилар ҳам яхши хулоса чиқариб олади, деган умиддамиз. Уларга қарата айтадиган гапимиз шундай: «Юртга хиёнат қилиб тирикликдаёқ, виждон азобида қийналгандан кӯра, тавба-тазарру қилиб, юрт ободлиги йӯлида хизмат қилинг. Шундагина юртингиз, ота-онангиз, ватандошларингиз сиздан рози бӯлади».

М.МИРЗОАҲМЕДОВ,

филология фанлари номзоди, ТТМИ ӯқитувчиси

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: