Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 311
Печать

Жорий йилнинг 29 июл куни соат тахминан 15:30да велосипедда ҳаракатланаётган етти кишидан иборат чет эллик сайёҳлар гуруҳини Хатлон вилоятининг Данғара ноҳияси ҳудудида автомашина ҳайдовчиси уриб, ҳодиса жойидан ғойиб бӯлди. Ҳодиса жойида уч нафар ва Данғара ноҳияси касалхонасида бир нафар чет эл фуқароси ҳалок бӯлишди. Енгил жароҳат олган уч нафар чет эл фуқаросига тиббий ва психологик ёрдам берилмоқда.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатмаси билан куч тизимларининг барча қисм ва тизимлари жиноятчини қӯлга олиш учун сафарбар этилди.

 

Ҳодиса жойида Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қӯмитасидан махсус бригада ташкил этилиб, жиноятни очиш учун оператив-қидирув ишлари олиб борилди.

Маълум бӯлишича, қуролланган жиноятчилар гуруҳи давлат қайди рақами 74-98 ВН 03 бӯлган «Леганзе» тамғали автомашинада Кӯлоб-Душанбе шоҳ йӯлининг Хатлон вилояти Данғара ноҳияси Оқсу қишлоқ жамоати Сафобахш қишлоғи (81-километрда) ҳудудида ката тезлик билан келиб, Кӯлобдан Душанбе шаҳри томон велосипедда ҳаракатланаётган етти сайёҳ-Америка Қӯшма Штатлари, Швейцария, Нидерландия ва Франция давлатлари фуқароларига ҳужум қилган. Уларни автомашинада босиб йиқитгандан кейин, сайёҳларга пичоқ билан оғир жисмоний зарар етказишган ва воқеа жойида ғойиб бӯлишган.

Натижада, АҚШ фуқаролари-Аустин Жей, Лаурен Анне Мунотз, Нидерландия фуқароси-Воке Рен Виллем, Швейцария фуқароси-Хамел Маркус ҳалок бӯлган. Швейцария фуқаролари-Ким Айрис ва Дименд Мари Клер оғир жисмоний жароҳат олиб, Данғара ноҳияси касалхонасига ётқизилган. Франция фуқароси-Казабат Гуиллаюм Жеан жароҳат олмаган.

Ҳуқуқ ҳимояси органи ходимлари воқеа содир бӯлган заҳотиёқ ӯша ерда ҳозир бӯлишган ва Тожикистон Жумҳурияти Бош Прокуратураси томонидан одам ӯлдириш аломатлари билан жиноий иш очилиб, жиноят изларини очиш ва жиноятчиларни қӯлга тушириш юзасидан кечиктириб бӯлмас оператив-текшириш ишлари бошлаб юборилган. Жиноятчиларни қидириш чоғида жиноят содир этишда фойдаланилган автомашина Данғара ноҳиясининг Торбулоқ қишлоғида топилган. Шундан сӯнг, қуролланган жиноятчилар қӯлга олинган ва зарарсизлантирилган.

Бу воқеа ҳақидаги хабар шунчалик тез тарқалдики, уни эшитмаган одам қолмади, десак ҳам бӯлади. Жумладан, биз, Суғд вилояти зиёлилари ҳам содир бӯлган бу воқеадан қайғуга тушиб, қора ниятли кишиларнинг бу қилмишидан нафратландик.

Тожикистон Жумҳурияти мустақил юрт сифатида ҳар томонлама ривожланиб, жаҳон ҳамжамиятида ӯз мавқеига эга бӯлиб бораётган мамлакатлар сирасига киради. Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ободончилик ва яратувчанлик ишларини кӯриб, кӯзингиз қувонади. Халқимиз Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсатини ҳаёга татбиқ этиб, турмуш ободлиги йӯлида тинимсиз меҳнат қилмоқдалар. Диёримизнинг ҳар бир гӯшаси гуллаб-яшнамоқда, кишилар тинч меҳнат қӯйнига сингиб, ҳалол ризқ яратиш йӯлида саъй-ҳаракат қилишмоқда.

Мана шундай осойишта кунларимизни кӯра олмаган мунофиқлар қайси йӯл билан бӯлмасин давлатимиз нуфузига путур етказишни кӯзлаб туришади. Шу ниятда кимларнингдир қӯли билан тинчликка халал етказмоқчи бӯлишади.

Куни кеча юз берган бу воқеада ҳам миллатимиз душманларининг қӯли борлиги сезилиб турибди. Мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита ташаббуси билан 2018 йил «Сайёҳлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш йили», деб эълон қилинган ушбу йилда сайёҳлар учун қулай имкониятлар яратилиб, уларга ҳар томонлама яхши шароитлар яратилаётган бир пайтда бу ярамас кишилар мана шундай қотилликни амалга оширишгани уларнинг кӯрнамакликларидан далолат беради.

Биз вилоят зиёлилари бундай мунофиқ кишиларнинг ярамас қилмишларини қоралаймиз ва бутун жамоатчиликни ҳамиша ҳушёр бӯлишга, бундай кишиларнинг алдовига учмасликка чақирамиз.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: