Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 3440
Печать

Тожикистон Жумҳурияти Президенти ҳузуридаги гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш Агентлигининг Суғд вилоятидаги бошқармасининг 2018 йил биринчи ярим йиллиги иш фаолияти юзасидаги матбуот анжумани бӯлиб ӯтди.

Анжуманда бошқарма бошлиғи, адлия полковниги Мирзоравшан Салимзода ҳисобот берди. 2018 йилнинг биринчи ярмида гиёҳванд Агентлиги ходимлари вилоят жамоатчилиги билан ҳамкорликда гиёҳвандликка қарши ишларни амалга ошириб бордилар. Бу даврда 26та жиноят қайд қилиндики, бу 2017 йилга нисбатан 10,3 фоиз камдир. Бу даврда жами 91 килограмм 560 грамм гиёҳванд модда мусодара қилиндики, бу кӯрсаткич 2017 йилга нисбатан 80,7 фоиз кӯпдир. Шундан 1 килограмму 0,12 грамм «героин», 0,650 грами афён ва 89 килограмм 898 грамм бангдона ва «хашиш»ни ташкил қилади. Жиноий жавобгарликка тортилган 29 фуқаронинг 4таси илгари судланган шахслардир.

 

Прекурсорлар, гиёҳванд моддалар ва психотроп воситаларнинг ноқонуний киритилишинининг олдини олиш учун вилоят саноат корхоналари ва соғлиқни сақлаш муассасаларида, ҳаммаси бӯлиб, 26 марта хизмат текширувлари ӯтказилди. Шу жумладан, Хужанд, Истаравшан, Қайроққум, Исфара, Конибодом, Истиқлол ва Чкалов шаҳар ва ноҳияларида ӯтказилган 8та текширув пайтида махсус назорат қилинувчи моддаларнинг ноқонуний айланиши қайд қилинмади.

Таҳлик шуни кӯрсатадики, 2017 йилга нисбатан Бӯстонда 41дан 46га, Аштда 8дан 12 га, Конибодомда 38тадан 39га, Б.Fафуровда 89тадан 90га, Мастчоҳда 48дан 52га, Спитаменда 39дан 43тага, Айнийда 1дан 5тага наша чекувчилар сони ошган. Нашавандлар сони 2018 йилда Хужандда 376дан 347тага, Исфарада 97дан 96тага, Зафарободда 16дан 13тага, Истаравшанда 114дан 109тага, Гулистонда 37дан 33тага, Ж.Расуловда 14тадан 10тага, Панжакентда 213дан 205тага камайган.

Бошқарма раҳбарлари журналистлар берган саволларга тӯлиқ жавоб қайтаришди.

Х.ЖАББОРОВ

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: