Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 3316
Печать

Мамлакатимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Қуролли кучлари Бош Қӯмондони муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳбарлигида барча талабларга жавоб берадиган, тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва техникага эга Миллий Армиямизни барпо этиш йӯлида кенг кӯламли ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида, бугун ҳарбий хизмат, нафақат, бурч, балки садоқат, матонат ва жасорат мактабига, Миллий Армия юртимиз ҳудудий яхлитлиги ва халқимиз осойишталигининг ишончли кафолатига айланди.

Ҳарбий қисмлар фаолияти ва аскарларнинг хизмат шароитини яхшилаш мамлакат ҳукуматининг доимий диққат марказидадир. Ҳозир Миллий Армиянинг барча қисмларида ёшларнинг хизмат қилиши учун ҳозирги замон талабларига жавоб бера оладиган шароит муҳайё этилган. Ҳарбий қисмларда ёшларнинг маърифат даражасини кӯтариш учун турли адабий-таълимий дастурлар йӯлга қӯйилиб, ёшлар ҳарбий хизматни ӯташ билан бир қаторда илғор замонавий билимлардан ҳам баҳраманд бӯлишади.

 

Бугун Қуролли Кучларимизда амалга оширилган ислоҳотлар сабаб тинчлик ва осойишталигимизни асраш йӯлида хизмат қилиш ҳар бир йигит учун улкан ютуқ, шараф ва фахрга айланди.

Ҳарбий ҳизматни ӯташ ҳар бир йигитнинг Ватан олдидаги муқаддас бурчидир. Ҳарбий хизматнинг афзаллик тарафлари жуда кӯп. Армия, аввало, фарзандларимизни мард, жасур, мустаҳкам иродали ва қатъиятли қилиб тарбиялаши билан бир қаторда, Ватанга меҳр-муҳаббат ғояларига садоқат ҳиссини уйғотади.

Жорий йилнинг 7 апрелида Суғд вилоятининг маркази Хужанд шаҳридаги «Истиқлол» тарихий-маданий мажмуа олдида вилоятнинг барча шаҳар ва ноҳияларидан келиб, сафга тизилиб турган мингдан ортиқ Ватан хизматига отлаётган ёшларни кӯриб, кишининг ҳаваси келади.

Катта кӯчанинг икки томонида қатор бӯлиб турган мактаб ӯқувчилари ва олийгоҳ талабалари Ватанимизнинг ана шундай жасур ӯғлонларини олқишларди.

Ҳарбий хизматга кетаётган ёшлар Исмоил Сомоний ҳайкали ёнига етиб келишгач, вилоят Раиси ӯринбосари Рустам Раҳматзода ва шаҳар ҳамда ноҳиялар раислари ӯринбосарлари, бир гуруҳ ҳарбий ҳизматчилар аждодларимизга юксак эҳтиром рамзи сифатида ҳайкал пойига гулчамбар қӯйишди.

Шундан сӯнг улар Хужанд шаҳридаги «Тожикистон Жумҳурияти мустақиллигининг 20 йиллиги» стадиони томон юришди.

Ҳарбий хизматга чақирилганларни тантанали маросим билан жӯнатиш мақсадида, ушбу стадион ҳарбий хизматга жӯнаётганларнинг ота-оналари ва яқинлари, айни пайтда ватан ҳизматини ӯтаётган аскарлар, вилоят фаоллари ва минглаб ёшлар иштирок этишди.

Тадбир ҳарбий хизматга отланаётган янги аскарларга тантанали ра-вишда «нон тишлатиш» маросими билан бошланди.

Ушбу тантанада вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода ҳам қатнашиб, ҳарбий хизматга жӯнаётган бӯлажак аскарларни табриклади ва вилоятнинг мард ӯғлонлари ҳамиша ватан олдидаги муқаддас бурчларини  бажариб келаётганлигини таъкидлади.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода ӯз сӯзида халқимизнинг жасоратли ӯғлонларининг ватан олдидаги муносиб хизматларини эсга олиб, ёшларимиз ҳам уларга муносиб ворис эканлигини фахр билан гапирди ва ана шундай ватанпарвар ёшларни тарбиялаган ота-оналари ҳамда устозларига чексиз миннатдорчилик баён этди.

-Бугунги кунда ватан ҳимояси учун отланаётган мард йигитлар орасида олий маълумотли ва касб эгаси бӯлган ёшларнинг кӯпайиши қувонарлидир. Тинчлик ва миллий бирлик асосичиси-Миллат пешвоси Тожикистон Жумҳурияти Қуролли Кучлари Бош Қӯмондони муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ёш авлодга бӯлган ғамхӯрлигига жавобан вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи ҳам келажагимиз эгалари ҳисобланмиш ёшларни ҳар томонлама қӯллаб-қуватлаш, улар учун қулай шароитларни муҳайё этиш ва жамиятда ёшларнинг муносиб ӯрин эгаллашлари учун барча зарурий тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Сӯнгги йилларда Миллат пешвосининг раҳномалигида Миллий армия ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялайдиган матонат мактабига айланиб бормоқда-дея қайд этди вилоят Раиси.

Қувонарлиси шундаки, Қуролли кучларимиз сафида хизмат қилиш истагида бӯлган кӯнгилли ёшларнинг сафи йилдан-йилга тобора ортиб бормоқда.

Шунингдек, вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода ӯз сӯзида мустақиллик шарофати туфайли бугунги кунда ҳарбий қисмларда аскарлар учун барча қулай шароитлар мавжудлигини, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг қӯллаб-қувватлаши билан аскарларнинг ота-оналари уларнинг ҳолидан ҳабар олишларига ҳам кенг имкониятлар яратилганлигини айтиб ӯтди.

Вилоят Раиси сӯзининг якунида ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар ӯзларининг Ватан олдидаги муқаддас бурчини содиқона бажариб қайтишга ишонч билдирди.

Шундан сӯнг, сӯзга чиққан вилоят ҳарбий комиссариати бошлиғи ҳам вилоятимизнинг жасур ӯғлонлари барчамизнинг фахримиз эканлигини таъкидлаб ӯтди.

Тадбирда сӯзга чиққан ёш аскарлар ва талабалар Ватан хизматини сидқидилдан бажариш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги ҳақида гапирдилар.

Вилоятимиз санъаткорлари томонидан ватанпарварлик тӯғрисида ижро этилган куй-қӯшиқ ва рақслар барчага бирдай маъқул бӯлди.

Айни пайтда, ӯзларининг ватан олдидаги хизматларини ӯтаётган жасур йигитларнинг ҳарбий машқлардан кӯринишлар намойиш этиши уларнинг нақадар чаққон ва жангга тайёр эканлигидан далолат бериб турарди.

Тушлик пайти ҳарбий хизматга жӯнаётган ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун байрам дастурхони тузалиб, миллий таом-ош тортилди ва маданий дастур ҳам тақдим этилди.

Тушликдан сӯнг, бӯлажак аскарлар Бобожон Fафуров ноҳияси маркази томон йӯл олишди. Хужанд-Fафуров шоҳ йӯлининг икки қисмида қӯлларида Миллий байроқ ва гул кӯтариб саф тортиб турган мактаб ӯқувчилари ва аҳоли бӯлажак ватан ҳимоячиларини олқишлаб кузатишди.

Бобожон Fафуров ноҳиясидаги темир йӯл станциясида уларни ёши улуғ кишилар ва ота-оналар дуолар қилиб, кӯтаринки кайфият билан мамлакат Қуролли Кучлари сафига кузатишди.

Облоқул МУСОЕВ

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: