Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 2827
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон чиқишларининг бирида шундай деган эди:«Дунёдаги сиёсий вазият кескинлашаётган, давлатлараро ва мазҳаблараро низолар тобора кучайиб бораётган ҳамда уюшган жиноятчилик авж олаётган бир пайтда мамлакат чегара яхлитлиги ҳимояси ва давлат ҳамда миллат хавфсизлигини сақлаш биз учун биринчи даражали  масала ҳисобланади»

ҳозирги пайтда жаҳон ҳамжамиятининг олдида бутун дунёда тинчлик-осойишталикни сақлаш, терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда курашиш ва тараққиёт сари илдам қадам қӯйиш масаласи турибди. Шунинг учун ҳам жамият тинчлигини сақлаш ва терроризм-экстремизмни таг-томири билан қӯпориб ташлаш давлатларнинг биринчи галдаги вазифаси саналади.

Ушбу мақолада экстремизм тушунчаси ва унинг турларини гуруҳлаштириш, шунингдек, ислом сиёсий экстремизми тушунчаси ҳақида фикр юритилиб, бу масалани имкон қадар ҳар томонлама кӯриб чиқишга ҳаракат қилдик. Унда Тожикистон Жумҳурияти қонунчилиги ва мазкур масала юзасидан иш олиб борган тадқиқотчилар мулоҳазаларининг қиёсий таҳлили асосида фикрлар илгари сурилган. Айниқса, «Толиблар ҳаракати», «Ал-Қоида», «Жабҳат-ул Насро», «ҳиз-ут таҳрир», «Ваҳҳобия», «Салафия» ҳаракатига ӯхшаш террористик ташкилотларнинг фаолияти дунё давлатларининг диққат марказида бӯлиб, у бутун минтақа, жумладан, Тожикистонга ҳам хавф солади.

Бугунги кунда экстремизмга қарши кураш жаҳон ҳамжамиятининг энг долзарб муаммоларидан бирига айланган. Бирор мамлакатда экстремистик-террористик ҳаракатларнинг пайдо бӯлиши ва ёйилиши унга қӯшни бӯлган давлатлар тинчлигига хавф солади. Бизга қӯшни бӯлган Афuонистонда экстремистик гуруҳларнинг мавжудлиги Тожикистоннинг тинчлиги ва осойишталигига хавф туuдириб, энг асосий хавфсизлик масаласига айланган. Тожикистон Жумҳуриятида терроризмга қарши кураш муҳим масала ҳисобланади. Тажриба шуни кӯрсатадики, бу нарса жамият аҳлини ҳам жуда қаттиқ ташвишга солган. Зеро, террористик-экстремистик гуруҳларнинг фаолияти жумҳуриятимизнинг миллий хавфсизлиги ва мустақиллигига жиддий таҳдид солади.

Экстремизм тушунчаси Тожикистон Жумҳуриятининг ҳуқуқий ҳужжатларида шарҳланиб, унга атрофлича изоҳ берилган. Тожикистон Жумҳуриятининг «Терроризмга қарши кураш ҳақида»ги Қонунида берилган шарҳга мувофиқ, экстремизм ҳуқуқий ва воқеий шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳодиса бӯлиб, у вазиятни нотинч қилиш, мамлакатнинг конституцион тузумини ӯзгартириш, ҳокимиятини қӯлга киритиш ва унинг ваколатларига эга бӯлиш, ирқий, миллий, ижтимоий ва диний хусуматларга олиб келади» («Терроризмга қарши кураш ҳақида»ги Қонун, 2007 йил, 158-бет).

Қайд қилиш керакки, «экстремизм» тушунчаси илмий адабиётларда ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда турли хил шарҳ этилиб, изоҳланган. Сиёсий луuатларда шундай келтирилганки, «экстремизм» лотинча «экстремус» сӯзидан олинган бӯлиб, «ниҳоятда» деган маънони англатади, яъни сиёсатга uаразли нуқтаи-назаридан қизиқиш ва uаразли тадбирларни амалга ошириш ҳисобланади. Экстремизм турли омилларни вужудга келтиради. Бу омиллар амалдаги ижтимоий тузумни парчалаш, аҳолини нотинч қилиш, ижтимоий-иқтисодий таназзулни юзага келтириш, аксарият аҳолининг турмуш тарзини оuирлаштириш, давлат ҳокимияти тузумини заифлаштириш ва унинг тизимларини бадном этиш, ижтимоий қарама-қарши ҳодисаларни кӯпайтириш, аввалги тизим ва қадриятларга барҳам бериш, миллий қадриятларни таҳқирлаш ҳиссининг ошиб кетиши ва бошқа номаъқул кӯринишларнинг кӯпайишига олиб келади.

Бу ет  иллатларнинг мамлакат тараққиети ва фаровон турмушга салбий таъсири катта бӯлиб,бутун жамоатчиликни қӯрқув ва ваҳимага солиб, инсонлар онгини заҳарлайди.Бу даҳшатли ва зарарли гуруҳлар таъсиридан сақланиш йӯлида бирлашиш зарур.Зеро бирдамлик барча муаммоларнинг ечимидир.

Шунингдек, бошқа ҳужжатларда ҳам экстремизм ҳақида атрофлича маълумотлар келтирилган. Жумладан, «Шанхай Конвенцияси терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш тӯuрисида» (15.06.2001 йил. 3-банд, 1-қисм, 1-модда) номли ҳужжатда экстремизм қуйидагича шарҳланган: «Экстремизм ҳокимиятни зӯрлик билан тортиб олиш ёки зӯрлик билан уни ушлаб туриш, шунингдек, зӯрлик билан давлатнинг конституцион тузумини ӯзгартириш учун амалга ошириладиган кирдикордир ва у жамият хавфсизлигига зӯрлик билан аралашиш баробарида, шунингдек, юқорида келтирилган мақсадларга эришиш ёки унда иштирок этиш учун ноқонуний равишда қуролланган гуруҳлар ташкил этиш бӯлиб, томонларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ равишда таъқиб этилади», дейилган.

Шундай қилиб, «экстремизм» тушунчасида қайси диний, ижтимоий, ирқий, миллий ва тилга мансублигидан қатъий назар инсон ҳуқуқи, озодлик ва одамлар манфаатига риоя қилмаслик ҳамда кишилик жамиятига қутқу солиш маънолари яширинган. Бу ерда «экстремизм» ва «терроризм» тушунчаларини аралаштириш натижасида юз берадиган нишоналарни кӯрсатиб ӯтиш керакки, улар тез-тез учраб туради. Бир томондан, ҳақиқатдан ҳам, террористик фаолият экстремистларнинг ӯз мақ-садига етиши учун муҳим рол ӯйнайди. Бу ӯринда «экстремизм» ва «терроризм» тушунчалари аксарият вақтларда давлатга қарши, жамиятга қарши ва одамларга қаршилик хусусиятларига эга бӯлган амалларни тавсиф этиш учун ишлатилади.

«Терроризм» тушунчаси лотинча «террор» сӯзидан олинган бӯлиб, «қӯрқиш ва ваҳима», деган маънони билдиради. Ӯз навбатида, бу икки сӯз сиёсий рақиблар ва шерикларни қӯрқитиш ҳамда маҳв этиш мақсадида, зӯрлик билан ӯз йӯлига киритишни ӯз ичига олган «зӯравонлик амаллари» (таъқиб, вайронага айлантириш, гаровга олиш, одам ӯлдириш ва бошқалар), деган маънони билдиради. ҳозирги кунда ислом динини ӯз ниқобига айлантирган ва диннинг пок номини булuашга уринаётган кимсалар ӯз мақсади йӯлида ҳеч кимни ва ҳеч нарсани аямасликлари ҳаммага маълум бӯлди. ҳеч бир дин одам ӯлдиришни тарuиб этмайди ва инсонийлик туйuуларига эга инсон одам ӯлдириш, таҳликага солиш, бегуноҳ қон тӯкишдек оuир гуноҳга ҳеч қачон қӯл урмайди. Мамлакатнинг тинчликсевар, илuор ёшлари келажак авлодларнинг осойишта турмуш тарзини таъминлаш йӯлида бирга курашайлик.

                    Азиза ДУМАЕВА.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: