Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 2806
Печать

Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. Жумладан, ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бӯлган. Ислом дини ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилган. У туфайли халқимиз минг йиллар мобайнида бой маънавияти ва мероси, ӯзлигини омон сақлаб келди. Инсонларнинг диний эътиқодидан фойдаланиб, экстремистлар ва террористлар томонидан ислом байроuи остида содир этилаётган жиноятлар уларнинг асл қиёфасини намоён этмоқда. Айни пайтда, бундай жараёнлар кишиларни доимий огоҳ бӯлишга, ҳақиқий диний қадриятларни, уларнинг сохта ва uаразли талқинларидан фарқлашга ундайди. Ислом динидаги асосий оқимлар, мазҳаблар ва ақидавий таълимотлар ҳақида маълумотга эга бӯлиш ҳам бугунги жараёнларнинг моҳияти, диний экстремизмнинг uоявий илдизларини англашга хизмат қилади. Буюк аждодларимиз ислом илмлари ва маданияти ривожидаги юксак ӯринни англаб етиш, бундай uоя ва ҳаракатларнинг халқимизнинг бунёдкорлик ва баuрикенглик анъаналарига мутлақо зидлигини тушунмоқ лозим.

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишда юртимизда қатъий сиёсат олиб борилмоқда. Ижтимоий барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва дин соҳасида илмий асосланган сиёсатнинг аҳамияти, одамларда ва айниқса, ёшларимизда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг долзарб вазифаларига қаратилган. Хулоса қилиб айтганда, экстремизм ва терроризмнинг асосий мақсади Тожикистонда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнига путур етказиш, халқимизнинг ӯзи танлаган тӯuри йӯлидан қайтаришдир. Аммо мамлакатимизнинг ташқи ва ички устувор йӯналишларидан бири бундай иллатларга қарши изчил кураш олиб боришидир.

Турсуной Дусматова

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: