Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 2947
Печать

«Террор» лотинча сӯз бӯлиб, одамларни ӯлдириш, мухолифларни орадан кӯтариш, жамиятда қӯпорувчиликларни амалга ошириш билан хавф ва даҳшатга солиш туйғуларини англатади. Террорчиларнинг мақсади сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлигига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йӯқ қилиниши хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотларни, жисмоний ва юридик шахсларни бирон-бир салбий ҳаракатлар содир этишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли тӯқнашувлар уюштириб, мурожаат ва иғвогарликлар қилишга, аҳолини қӯрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган. Терроризм тушунчасига турли таърифлар берилган. Бу таърифлар унинг манфур башарасини очиб беришга хизмат қилади. Лекин бир туркум таърифлар борки, улар бу нафратли сӯзнинг «ички дунёсини» очиб беради. Бу таърифлар тинчликсевар инсонларни изтиробга солмасдан иложи йӯқ. Масалан, Франция Фанлар Академияси 18 асрда чоп этган луғатида «терроризм» ни «қӯрқитиш тизими» деб атайди. Террорчилик ҳеч қачон эзгуликка қаратилган эмас, аксинча ҳар доим диний ва инсоний меъёрлар, умуминсоний қадриятлар ва ахлоқий фазилатларга қарши ишлатилгани учун энг оғир ва ваҳшиёна жиноят ҳисобланиб келган.

Ислом дини  қабиҳлик, разиллик, зулм ва зулмкорларга асло ижозат бермайди. Ваҳоланки, Қуръони карим оятлари, Пайғамбаримиз ( с.а. в) ҳадиси шарифлари, уламолар асарлари ва фатволарда умр Аллоҳ таоло томонидан берилган имконият ва айни дамда омонат эканлиги таъкидланиб, ӯзи ва ӯзгалар жонига қасд қилиш катта гуноҳ сифатида қораланган. Пайғамбаримиз ( с.а.в) ҳадиси шарифларида: «Мусулмон унинг қӯлидан ва тилидан бошқа инсонлар озор чекмайдиган кишидир», деганлар. Демак, Исломда террорчилик, ӯз жонига қасд қилиш, қотилликларнинг ҳамма тури ва бутун маҳлуқотларга озор бериш ҳам қаттиқ таъқиқланган ҳаром амал эканлигини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак. Шундай экан, биз мусулмонлар террор ва бузғунчиликлардан ҳамиша йироқ юришимиз ҳамда динимизни мана шундай турли иғволардан эҳтиёт қилишимиз зарур.

 

Т. ДУСМАТОВА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: