Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Маориф
Дата публикации Просмотров: 3558
Печать

Яқинда Тожикистон ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат давлат университети мажлислар залида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот конференция бӯлиб ӯтди.

Конференцияни Тожикистон ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат давлат университети ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Шарифзода Мӯмин Машокир очиб берди. У қатнашчиларни қадимий ва мавсумий байрам-Сада байрами муносабати билан табриклади.

 

М.Шарифзода Тожикистон ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат давлат университети жамоасининг ярим йиллик иш фаолияти натижалари ҳақида маъруза қилди.

-Университетимиз ӯқитувчи ва ходимлари Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг маориф, илм-фан, ёш авлодни тарбиялаш соҳасидаги олиб борилаётган оқилона сиёсати натижасида таълим-тарбия жараёнини йӯлга қӯйганлар. Давлатимиз Сарварининг маориф соҳасидаги кӯрсатма ва топшириқлари, маориф ва фан Вазирлиги ҳамда Тожикистон Жумҳурияти қошидаги сайёҳлик, спорт ва ёшлар билан ишлаш Қӯмитаси, Суғд вилояти ва Хужанд шаҳри давлат ҳокимияти ижроия органи қӯллаб-қувватлашлари натижасида жамоамиз аҳли 2017 йилнинг ярим йили давомида улкан муваффақиятларга эришди. Қарийб, 25 йилдирки, университетимизда инновация, телекоммуникация, ҳуқуқшунослик ва бошқа факултетларда талабалар таҳсил олиб, малакали мутахассисларни етиштириб чиқармоқда,-деди М.Шарифзода.

Унинг маълумот беришча, олийгоҳда моддий техника базаси ва билим олиш жараёнлари яхшиланиб, бугунги кунда университетга 643та компютер, 46та ноутбук, 183та принтер, 146та УПС, 106та проектор, 5 электрон тахта, 19та телевизор, 36та проектор учун экран, 114та камера сотиб олинди ва барча ӯқув биноларида 57 видеокамера ӯрнатилди. Университетда мавжуд кафедраларда 332 нафар олий маълумотли ӯқитувчилар талабаларга таълим беради. Шундан 17 нафари фан доктори ва 123 нафари фан номзодларидир. Фан номзоди унвонига эга бӯлганлар эса, 44, 27 фоизни ва талабалар сони 6753 нафарни ташкил этади. Талабалардан 4364таси кундузги бӯлимда, 2389 нафари эса, сиртқи бӯлимларда ва 398 нафари магистратурада таълим олишади.

2016-2017 ӯқув йилида университетни 1274 талаба битирган бӯлса, шулардан 41таси аъло баҳолар билан тугатиб, имтиёзли диплом олишга муваффақ бӯлишди. Ӯтган йили 1320 талаба университетга миллий тест асосида қабул қилиниб, қабул режаси 98 фоизни ташкил этди. 2017 йил 1-40.01.02 мутахассислиги бӯйича охирги имтиҳонларни марказий тест асосида топширдилар. Талабалардан олинган ёзма ишлар бӯйича билим ӯзлаштириш даражаси 90 фоизни ташкил этиб, имтиҳонлар асосан «4» ва «5» баҳоларга топширилди ва бу 45,8 фоизга баравардир.

Университетдаги «Маърифат» таълим маркази қошида кадрларни қайта ӯрганиш ва малакасини ошириш учун иқтисодий йӯналишлар бӯйича 41 нафар ва қисқа муддатли тил ӯрганиш курсларида 43 нафар тингловчилар таҳсил олиб, шаҳодатнома олишга сазовор бӯлишди. 2017 йилнинг ноябр ойида 614 сиртқи бӯлим талабалари диплом олишдан илгари тажрибаларни солиқ ва молия, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида, нодавлат ҳамда давлат ташкилот ва муассасаларида, ӯтказдилар.

2017 йил сентябр ойида Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бӯлиб ӯтган кӯргазмада университет доценти Ҳакимжон Fаюровнинг «Информатика (базавий курс)» китоби дарслик китоблар сафидан ӯрин олиб, муаллиф диплом ва олтин медал билан тақдирланди. Шунингдек, С.Ҳасанов ва М.Ҳасановнинг «Давлат ва ҳуқуқ назарияси» китоби чоп этилди. Доцент Шуҳрат Саидов томонидан «Рисолаҳои хатм» методик-ӯқув қӯлланмаси тайёрланиб, университет илмий-методик Кенгаши тавсияси билан нашр этилди ва бу иқтидорли олим «Энг яхши ёш мутахассис» танловида биринчи ӯринни эгаллади.

2018-2019 ӯқув йилида 22та ихтисосга қӯшимча равишда яна 6та замонавий ихтисосларни жорий этиш режага киритилди. Айни пайтда, университет лицейида 256 талаба таҳсил олиб, жумладан, 2017 йилда 24 нафар битирувчидан 23 нафари мамлакатимиздаги ва Россия Федерациясидаги олий ӯқув муассасаларига ӯқишга қабул қилинди.

Ҳисобот даврида 9 олим ва устоз, 1 тадқиқотчи, илмий-ижодий таътилга чиқди. Таътиллар натижасида, 5 тадқиқотчи ва аспирант илмий рисолаларини ёқлашга эришди. Жумҳурият бӯйича бӯлиб ӯтган олимпиадаларда «Тожикистон Жумҳурияти илм-фан Академияси кубоги» совринига 3 нафар, Тожикистон илм ва маориф Вазирлиги қошидаги олимпиадада 1 киши, «Энг яхши дастур тузувчи» танловида бир ва яна бир қанча танловларда қатнашиб муносиб ӯринларга эга бӯлдилар. Университетда 2017 йилнинг иккинчи яримида тарихий-маданий саналарга бағишлаб, илм ва маориф соҳаси ходимлари иштирокида 3та жумҳуриявий, университет миқёсида 4 конференция ва 10та илмий, факултет ва кафедраларда 30та йиғилишлар бӯлиб ӯтди. Бугунги кунда университет 54 илмий ва таълимий ӯлкалар билан шартнома тузган. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва Алтай давлат университети ва Урал федерал университети ТҲБСДУ битирувчиларига 2017-2018 йилларда магистратурада таҳсил олиш учун 7та квота ажратган.

Университет ҳовлисини ободонлаштириш учун 1000 дона лола, 100 дона салвия, 1100 дона катариус, 4090 донадан ортиқ петуния гули кӯчатлари, 100дан ортиқ соя берувчи дарахт ӯтқазилиб, парвариш қилинмоқда. Янги 2018 йил арафасида Хужанд шаҳридаги ногирон, кӯзи ожиз болаларга моддий ва озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдам тариқасида берилди. Ӯқитувчилар куни байрами арафасида университетнинг 55 ӯқитувчиси Ифтихорнома ва Раҳматномалар билан тақдирланди, 8 етим талаба юз фоиз таълим маблағи тӯловидан озод қилинди ва ёрдам пули, ӯқув қуроллари билан таъминланди.

ТҲБСДУ ректори М.Шарифзода ОАВ вакилларининг университет жамоасининг иш фаолияти, шу билан бирга талабалар билим даражасини юқори кӯтариш, ёшларнинг террористик ва экстремистик ҳаракатларга қӯшилиши олдини олиш, ватанпарварлик, ӯзликни англаш, талабаларнинг университетга шахсий автомашиналарда келишларига йӯл қӯймасликка доир саволларга жавоб берди.

Турсуной ДӮСТМАТОВА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: