Экспертларимизнинг фикрича, 90-йиллар бошида наҳзатчилар томонидан ғайридинларнинг очиқчасига таъқиб қилиниши уларнинг Тожикистондан қочиб кетишларига сабаб бӯлган.
ДУШАНБЕ, 21.09.2018. / «Ховар» ТМАА/. 2015 йили Тожикистон Ислом тикланиш партияси фаолияти Тожикистон Республикаси Олий суди томонидан экстремист-террорчи ташкилот сифатида тӯхтатилган эди. (Тожикистон Олий суди томонидан чиқарилган қарорнинг тӯлиқ матни “Ховар” ТМАА сайтининг “Хавфсизлик” бӯлимида жойлаштирилган). ИТП ТЭТга нисбатан бундай қарорнинг қабул қилинишига анчагина сабаблар бор. Бу ҳақда даврий матбуотда кӯп ёзишди. Экспертимиз Қамар НУРУЛҲАҚОВнинг мулоҳазалари ҳам шу мавзуга доир.
Ушбу сатрлар муаллифи ҳам бу масала ҳақида бир неча мақола ёзган. Тожикистон Республикаси Олий суди томонидан мазкур партия фаолиятининг тӯхтатилишига асос бӯлган барча жиддий сабабларни бир мақолада келтириш имконсизлиги туфайли биз фақат ӯша сабаблардан бири ҳақида қисқача маълумот бермоқчимиз. Токи ИТП ТЭТнинг Европа мамлакатлари ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қӯмитасидаги ҳимоячилари (улар Тожикистон Республикасини инсонларнинг ҳуқуқ ва диний эркинликларини чеклашда айблайдилар) воқеанинг аслидан хабардор бӯлсинлар.
Тожикистон Республикаси, њаќиќатдан ҳам, дунёвий давлат бӯлиб, унинг қонунчилигида барча миллатлар ва турли дин вакилларининг тенгҳуқуқлилиги кафолатланган. Тожикистон Республикаси Конституциясининг 8-моддасида шундай дейилади: “Бирон партия, ижтимоий ва диний бирлашма, ҳаракат ёки гуруҳ давлат мафкураси сифатида эътироф қилинмайди... Диний ташкилотлар давлатдан алоҳида бӯлиб, давлат ишларига аралаша олмайди. Ирқчилик, миллатчилик, хусумат, ижтимоий ва мазҳабий адоватни тарғиб қилувчи жамият бирлашмалари ва сиёсий партияларни тузиш ва уларнинг фаолияти ман этилади”.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси Конституциясида келтирилади: “Ҳамма қонун ва суд олдида баравардир. Давлат ҳар бир кишига миллати, ирқи, жинси, тили, диний эътиқоди, сиёсий мавќеи, ижтимоий ҳолати, маълумоти, мол-мулкидан қатъий назар, ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатини беради” (17-модда), “Ҳар бир киши динга нисбатан ӯз муносабатини мустақил равишда белгилаш, алоҳида ва ёки бошқалар билан биргаликда бирон динга эргашиш ва ёки эргашмаслик, диний маросимларда қатнашишга ҳақлидир” (26-модда).
Ана шу ҳуқуқий кафолатлар борлиги учун ҳам бугун Тожикистон Республикасида турли дин вакиллари эркин сиёсий фазода яшаб, ишламоқдалар. Уларнинг ӯртасида ҳеч қандай диний, этник, миллий ва бошқа низолар мавжуд эмас. Барча дин вакиллари хурсандчилик онлари бӯладими ёки қайғули ҳолатлардами, бир-бирларининг маърака ва маросимларида иштирок этадилар, бир-бировларини қӯллаб-қувватлайдилар ҳамда беғараз ёрдамларини дариғ тутмайдилар ва ҳоказо.
Бироқ, ИТП ТЭТнинг Эрон Ислом Республикаси исломий Ҳукуматига алоқадор бӯлган сиёсий ғаразлари дунёвий Тожикистон давлатининг ушбу ютуқларини кӯролмасди. ИТП ТЭТ ХХ асрнинг 90-йилларидаёқ Эрон Ислом Республикаси Ҳукуматининг моддий, ҳарбий-сиёсий ва идеологик қувватлови билан Тожикистонда эронча “исломий инқилоб”ни йӯлга қӯйганди. Унинг даҳшатли оқибатлари дунё аҳлига маълум. Лекин ИТП ТЭТ ӯзининг олдинги экстремистик-террористик амалларига пушаймон бӯлмади. ИТП ТЭТ 1997 йилнинг 27 июнида миллий келишув ва тинчлик битими имзолангандан кейин ҳам Эрон Ислом Республикасининг исломий Ҳукумати кӯмаги билан ӯзининг экстремистик-террористик фаолиятини давом эттириб, келгусида навбатдаги “исломий инқилоб”ни амалга ошириш учун ижтимоий замина тайёрлаш мақсадида, Тожикистонда шиапарастлик ва “исломий инқилоб” ғояларини тарғиб қилди. Шу тариқа Тожикистон Республикасининг динга доир қонунчилигини бузди.
Ниҳоят, ИТП ТЭТ Тожикистон Республикаси Ҳукумати мазкур партияга ишониб, Тожикистон Республикаси Мудофаа вазири ӯринбосарлигига тайинлаган Ҳожиҳалим Назарзода қӯли билан 2015 йилнинг сентябр ойида давлат тӯнтарувини амалга оширишга уринди. ИТП ТЭТ бу қилмиши билан тожикларнинг тинчлик битими протоколида кӯрсатилган талаб ва халқаро ҳуқуқ меъёрларини очиқчасига бузди. Зеро, ушбу битим ЕХҲТнинг ҳимояси ва назорати остида имзоланган.
Шу ӯринда мисол тариқасида ИТП ТЭТнинг 1997 йилда эришилган миллий ярашувдан кейинги экстремистик тарғибот йӯлидаги фаолиятларидан бирини кӯриб чиқамиз. Шунда ушбу партиянинг халқаро ҳуқуқ қоидаларига зид асил башараси ва фаолияти ошкор бӯлади.
Эслатиш лозимки, Тожикистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида “Ижтимоий, этник, миллий ва диний нафрат ва хусуматни қӯзғатувчи тарғибот-ташвиқот ман этилади”, дейилган. Бу халқаро ҳуқуқ меъёрлари, жумладан, БМТнинг 1945 йил 26 июнда қабул қилинган дастурининг 55-моддасига тӯлиқ мувофиқдир. Бинобарин, Тожикистон Республикаси Жиноят кодексида (189-модда) миллий, этник, маҳаллийчилик, диний адоватни қӯзғаганлик ва шунга ӯхшаш жиноят унсурлари учун жиноий жавобгарлик 5-12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан белгиланган. Бироқ, ХХ асрнинг 90-йилларидаёқ Эрон Ислом Республикаси исломий Ҳукуматининг геосиёсий режалари ижрочиси сифатида “Америка йӯқ бӯлсин”, “Сионизм йӯқ бӯлсин” каби шиорлар билан майдонларга чиққан ИТП ТЭТ яҳудий ва насроний халқларга нисбатан этник, диний ва миллий нафратини сиёсий шиорлар билан чеклабгина қолмай, яҳудий ва насронийларга нисбатан нафрат ва адоватни тарғиб қилувчи китобларни нашр эттира бошлади. Бу билан Тожикистоннинг мусулмон халқида ғайридинларга нисбатан нафрат ҳиссини уйғотиб, уларга қарши жиҳодни ислом нуқтаи назаридан асослаб бермоқчи бӯлганди.
Мисол учун, Тожикистон Ислом тикланиш партиясининг Маданий қӯмитаси нашр қилган “Нега Исломдан юз ӯгирдинг?” китоби бошдан-оёқ яҳудийлар ва насронийларни таҳқирлашдан иборат эди. Бу китоб Имом Ҳумайний таълимоти ва бугун Эрон Ислом Республикасининг исломий Ҳукумати бошқа мамлакатларга ҳам ёйиш истагида бӯлган “исломий инқилоб” ғоялари билан суғорилган. Китобнинг биринчи бӯлими “Яҳуд моҳияти” деб номланган бӯлиб, унинг дастлабки қисмини “Манфур миллат” ташкил этади. Жумладан, ушбу қисмда шундай келтирилади: “Дунёда яҳуд миллати каби манфур ва жанжалкаш миллат топилмайди. Бу миллатнинг ӯжарлиги ва уришқоқлиги тарихда мислсиздир. Ҳазрат Мусо (а.) билан қай йӯсинда гаплашганлари, пайғамбарни койиганлари ва унинг олдига қӯйган талаблари, бу улуғ Пайғамбарнинг ушбу ярамас қавмни уйғотиш учун қилган саъй-ҳаракатлари ва ӯшанда ҳазрат Мусо (а.)нинг бошига улар туфайли тушган оғир мусибатлар бу миллатнинг манфур эканлигидан бир намунадир& (1:32).
Сӯнг матннинг давомида яҳудийлар умумбашар тарихини қораловчи сифатида таърифланади: “Бу миллатнинг Худони кӯриш истаги, бузоқпарастликка юз буриш, ӯз жонига қасд қилиш ва бошқа нафратланарли қилмишлари ҳазрат Мусо (а.) замонида башар тарихига қора доғ бӯлиб тушган” (1:32). Бир вақтнинг ӯзида китобда бирон аниқ далилсиз яҳудийлар нафақат минтақавий ва мазҳабий урушларни, ҳаттоки биринчи ва иккинчи жаҳон урушларини келтириб чиқаришда ва Эрондаги баҳоийлик каби янги динларни ташкил қилишда айбланадилар: “Минтақавий ва мазҳабий урушларнинг кӯпчилиги, ҳаттоки биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари яҳудий инвестор ва миллионерларнинг қӯли билан юзага келган. Бугунги кунимизда ташкил қилинган баҳоийлик ва қодиёнийлик каби янги динлар бу ифлос сионистлар қӯли билан ёйилади ва тарғиб қилинади” (1:32). Кӯриб турибмизки, наҳзатчи муаллиф мазкур сатрларни ёзиш чоғида ҳатто иккинчи жаҳон уруши фашистлар Германияси томонидан бошлангани, бу урушда асосан яҳудийлар қатлиом қилингани ҳақидаги тарихий далилни ҳам инобатга олмаган. Зеро, ИТП ТЭТ учун ғаразли манфаатлар ҳар қандай тарихий ҳақиқатдан юқори туради.
ИТП ТЭТнинг яҳудийларга нисбатан барча бузғунчи идеялари аслида Имом Ҳумайний ва Эрон Ислом Республикасининг исломий Ҳукумати бошлиқларига тегишли фикрларнинг такроридир. Бу, ИТП ТЭТ мусулмонларда яҳудийлар ва насронийларга нисбатан нафрат ҳиссини уйғотиш орқали Тожикистонда Эрон Ислом Республикасининг геосиёсий режаларини амалга ошириб, тожикистонликлар онгига “исломий инқилоб” ғояларини сингдиришни истаганидан далолат беради. Имом Ҳумайний ӯзининг “Исломий ҳукумат” китобида шундай деган эди: бугунги дунё икки қутблидир: унинг бир қутбида мусулмонлар йиғилган, бироқ бошқа қутбда империалист, мустабид ва золим ҳукуматдорлар, муртадлар, яҳудийлар, насронийлар ва материалистлар сиймосидаги ислом душманлари исломий ҳақиқатларни бузиш ва мусулмон халқларни алдаш мақсадида, бирлашганлар (2:29). Кӯриб турибмизки, ИТП ТЭТ ҳамда Имом Ҳумайний ва Эрон Ислом Республикасининг Исломий Ҳукумати бошлиқлари фикри ӯртасида бирон жиддий фарқ кӯзга ташланмайди.
Мазкур китобнинг иккинчи бӯлимида Худони таниш, тавҳид ва таслис, пайғамбарлар, жумладан, ҳазрат Масиҳ ва Инжил масалаларида ислом ва масиҳийлик нуқтаи назари таққосланади. Насронийлик динининг ушбу масалаларга доир таълимоти ислом нуқтаи назаридан танқид ва рад қилинади. Мисол учун, Инжилнинг Худога доир таълимоти ақлсизлик ӯлароқ баҳоланган. Насроний Худо гӯёки қилган ишидан пушаймон, инсонга ӯхшаш, кӯзга кӯринувчи ва ожиз бир худо эмиш (1:42-43).
Маълумки, насронийлик дини монотеистик динлардан бири бӯлиб, Инжил таълимотига кӯра, моҳият, ҳукумат, адолат, неъмат ва ӯзининг ҳақиқатида аввалсиз, охирсиз ва ӯзгармас руҳдир. Ягона Худо уч кӯринишда намоён бӯлади. У ягона Худогагина тааллуқли сифатларга эгадир. Бироқ, ИТП ТЭТ насронийлик таълимотидаги Худонинг ягоналигини рад қилиб, масиҳийларни ширк (кӯпхудолик)да гуноҳкор қиладилар. Наҳзатчиларнинг айтишича, “масиҳийлар ҳазрат Масиҳдан (а.) сӯнг, муқаддас учлик ва Масиҳ (а.) Худонинг ӯғли эканлиги борасидаги эътиқодни мушриклардан олиб, уни яккахудоликка даъват қилган Масиҳнинг пок дини билан қориштирганлар” (1:47). Хулоса шуки, наҳзатчилар насронийлик динини бундай шарҳлаш орқали масиҳийларни кофир сифатида эълон қилганлар. ИТП ТЭТ томонидан масиҳийларнинг “куфр”да айбланишидан мақсад, ислом номидан насронийларга қарши жиҳодни қонунийлаштиришдир.
Китобда насронийлар нуқтаи назаридан пайғамбарларни таниш масаласи ҳам танқид қилинган. ИТП ТЭТ исломнинг пайғамбарлар борасидаги назарини тӯғри ва холис ҳисоблайди. Лекин насронийларнинг пайғамбарлар борасидаги назарини ботил санайди. Гӯёки бугунги насронийлар наздида пайғамбарлар ароқхӯр, зинокор, ёлғончи, хотинбоз ва ишратпараст бӯлганлар (1:48-50). Наҳзатчилар масиҳийларнинг пайғамбарлар борасидаги эътиқоди ҳақида Қадимги аҳд (Таврот)да пайғамбарлар Нуҳ ва Сулаймонга нисбатан нақл қилинган бир ривоят билан хулоса чиқарганлар. Ваҳоланки, насронийлик динининг асосий манбаси Янги аҳд (Инжилнинг иккинчи қисми бӯлиб), у Матфей, Марк, Лука ва Иоан китобларидан иборатдир. Бу, наҳзатчилар масиҳийларни қоралаш учун фойдаланган ривоятга зиддир.
ИТП ТЭТ тарғиботчилари ақидасига кӯра, масиҳийлар мусулмон мамлакатларда пайғамбарлар борасидаги бу каби ақидаларни “уларнинг (мусулмонларнинг Н.Қ) фикрини чалғитиб, уларга пайғамбарлар ёлғончи, зинокор, ароқхӯр ва уятсиз бӯлганлари ҳақида таълим бериш” учун тарғиб қилганлар (1:51). Шу ӯринда бир савол туғилади: наҳотки, насронийлар шу даражада ӯз динларидан юз ӯгирган бӯлсаларки, ӯз пайғамбарларини таҳқирласалар? Ахир, бу кулгули ва ҳақорат эмасми?
Айни дамда “Нега Исломдан юз ӯгирдинг?” китобида наҳзатчилар Иоан инжили ва Қуръонда келган Масиҳ таърифини таққослаб, Қуръонда Масиҳ Аллоҳнинг баракотига эришганини тасдиқлайдилар. “Аммо Инжилда таърифланган Масиҳ муборак бӯлибгина қолмай, балки лаънатлангандир ҳам” (1:54). Зеро, наҳзатчиларнинг ақидасига кӯра, гӯёки ҳақиқий Инжилни масиҳийликка эргашганлар бузганлар ва ӯзгартирганлар. Хуллас, бугунги масиҳийлар Инжили “ёлғондакам инжиллардир”(1:55).
Мазкур китобда, айниқса, католик калисоларида Исо Масиҳнинг туғилган кунини нишонлаш маросими танқид қилинган. Мисол учун, насронийлар маросимидаги май ичиш ва патир нон ейиш хурофот сифатида қаламга олиниб, унга “чиндан ҳам қандай ажиб бадбахтлик, қандай ақлсизлик, қандай жоҳиллик ва нодонлик” деб қаралган. Бу жуда оғир ҳақорат.
Буям етмагандек, наҳзатчилар католикларнинг айбига иқрор бӯлиб тавба қилиш маросими (покаяние, исповед)ни бир “исфаҳонлик эркак” тилидан насроний калисосининг “жаннат сотиш” маросими сифатида таҳқирлаган. Гӯёки бир “Исфаҳонлик эркак” Попдан маълум миқдордаги пулга дӯзахни сотиб олиб, ундан мулк ҳужжатини олади. Сӯнгра, “масиҳийларнинг умумий марказига бориб, дод солади”: “Хушхабар ва башорат!” (1:58). Масиҳийлар унга қулоқ тутадилар. “Исфаҳонлик эркак” сӯзида давом этади: “масиҳийлар учун энг яхши янгилик ва башоратим шулки, ҳар ким бундан кейин жаннат сотиб олиш учун асло Попга мурожаат қилмасин. Зеро, жаннатни сотиб олиш жаҳаннам ва ӯтда ёнишдан қӯрқиш сабабли эди. Энди мен Сиз учун ҳамма дӯзахни сотиб олдим... ишонаверинг, мен сизни асло дӯзахга тушишингизга йӯл қӯймайман!” (1:59). Наҳзатчи муаллиф ҳикоясини давом эттириб, бу ҳодисадан кейин масиҳийлар калисога бормай қӯйганларини тасдиқлайди. Поп ва унинг маслакдошлари иқтисодий бӯҳронга йӯлиқиб, “Исфаҳонлик эркак” ёнига борадилар ва “катта пул эвазига жаҳаннам мулки ҳужжатини бу қаттиқ одамдан қайтариб оладилар ва яна “жаннат сотиш” бозорлари равнақ топади» (1:59).
Ажабланарли томони шундаки, ИТП ТЭТ “қаҳрамони” бир эронлик эркак. Наҳзатчилар бу билан насронийларнигина эмас, балки католикларни ҳам ҳақорат қилганлар. Шунингдек, бу тӯқима ривоят билан имомия шиасининг бошқа дин ва мазҳаблардан афзаллигини таъкидлаб, тожикистонликлар диққатини имомия шиасига жалб этишга уринганлар. Бу, уларнинг шиапараст, шиа ва “исломий инқилоб” ғоялари тарғиботчилари эканликларидан дарак беради. Бугун Эрон Ислом Республикаси исломий Ҳукумати ақидавий сиёсатининг асосини ташкил қилувчи Имом Ҳумайний таълимотига мувофиқ, “исломий инқилоб” бутун дунёда “сиёсий инқилоб”га айланиб, исломий бӯлмаган ҳар қандай тизимга “шайтоний” тизим сифатида барҳам бериши ва ислом “куфр” устидан ғолиб чиқиши керак (2:27).
Эслатиб ӯтиш лозимки, “Нега Исломдан юз ӯгирдинг?” китоби ислом динидан чиқиб, насронийлик дини, баҳоийлик мазҳаби ва бошқа дину мазҳабларни қабул қилиб, исломни тарк этган, наҳзатчиларнинг таъбири билан айтганда, “муртад” бӯлганларга қарши ёзилган. Бироқ бу яҳудий ва насроний халқларни таҳқирлаб масхаралаш ва уларнинг муқаддас китобларини ерга уриш учун асос бӯла олмайди. Бундан наҳзатчиларнинг кӯзлаган мақсади, асосан “исломий инқилоб” ғояларини тарғиб қилишдир. Улар “муртад бӯлганлар”га “насиҳат” қилиш баҳонасида Эрон Ислом Республикаси исломий Ҳукуматининг яҳудий ва масиҳийларга нисбатан сиёсатини Тожикистон мусулмонлари онгига сингдириш, яҳудийлар ва насронийларни “кофир ва муртад”ликда айблаб, уларни мушриклар қаторига қӯшиб, “муртаднинг жазоси ӯлим” эканлигини амалда кӯрсатишга уринганлар (1:120).
ИТП ТЭТ томонидан бундай бузғунчи диний ақидаларнинг тарғиб қилиниши Тожикистон мусулмонлари, айниқса, ёшлар онгига ӯз таъсирини ӯтказмай қолмайди, албатта. Уларда яҳудийлар ва насронийларга нисбатан нафрат ҳиссини уйғотиб, диний-мазҳабий низоларни келтириб чиқариш учун ақидавий замина тайёрлаши, турли дин вакиллари яшаб ишлайдиган Тожикистон жамиятининг тинчлик-осойишталигини бузиши мумкин.
ИТП ТЭТ ошкора фаолият юрита бошлаган ХХ асрнинг 90-йиллари бошида кӯплаб яҳудий ва насронийларнинг Тожикистондан қочиб кетганлари бежизга эмас. Уларни айнан майдонбозликлар ва ИТП ТЭТ ташкил қилган норозилик намойишлари қӯрқувга солиб, уларда исломофобия ҳисини юзага келтирган эди. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, бугун бир сиёсий жараёнга айланган исломофобия кӯринишининг ривожаланишида ИТП ТЭТнинг ҳам роли катта. Ваҳоланки, Тожикистонда илм ва санъат, иқтисодиёт, қолаверса, маориф ва соғлиқни сақлаш каби ижтимоий соҳаларнинг равнақ топишида яҳудийлар ва насронийларнинг роли жуда катта эди. Бироқ, ИТП ТЭТ яҳудийлар ва насронийлар бунёд қилган нарсаларни XX асрнинг 90-йилларида нест-нобуд қилдилар.
Яна шуни айтиш керакки, 1997 йили Тавилдара ноҳиясида БМТ делегацияси ва 2018 йилнинг август ойида Данғара ноҳиясида насроний динига мансуб сайёҳларнинг ӯлдирилиши ва бошқа юзлаб террористик амаллар ИТП ТЭТ террористларининг қӯли билан бажарилган. ИТП ТЭТ аъзолари Сурия ва Ироқдаги урушларда ҳам қатнашганлар. Бугун Афғонистондаги террористик гуруҳлар сафида ҳам амал қилмоқдалар. Хулоса қилиб айтганда, ИТП ТЭТнинг экстремистик-террористик фаолияти халқаро аҳамият касб этганига анча бӯлди. Шунинг учун ИТП ТЭТга нисбатан иккиюзлама меъёрлардан фойдаланган ҳолда муносабат қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига зиддир. Бу, БМТ ва ЕХҲТ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қӯмитасининг мусулмон мамлакатларидаги эътиборини пасайтириши мумкин.
Бинобарин, Тожикистон Республикаси Олий Суди томонидан экстремист-террорчи ташкилот сифатида ИТП ТЭТ фаолиятининг тӯхталиши шак-шубҳасиз тӯғри ишдир. Бу қарор, нафақат Тожикистон Республикаси қонунчилигига, шунингдек, халқаро ҳуқуқ ҳужжатлари талабига мувофиқ чиқарилган. ИТП ТЭТ ЕХҲТ масъуллари томонидан халқаро хусусиятга эга бир экстремист-террорчи ташкилот сифатида эътироф қилиниши керак.
Адабиёт:
1. Нега Исломдан юз ӯгирдинг? Тожикистон Ислом Тикланиш Маданий қӯмитасининг нашри., 1999 йил.
2. Khomoini R. Principes, sociaux et religuex. Paris, 1979.
Қамар НУРУЛҲАҚОВ.
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: