Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Маориф
Дата публикации Просмотров: 130
Печать

7 август куни Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида Исфара шаҳрининг Ворух қишлоқ жамоатида 23-мактабнинг қӯшимча биноси қурилишига асос солинди.

Вилоят Раиси жамоат аҳолиси билан суҳбатда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида ҳамда Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан вилоятда барча авария ҳолатидаги мактаблар янгиланишини айтди. 23-мактаб авария ҳолатига келиб қолган мактаблар сирасига киради. Шунинг учун қӯшимча бинони қуриш зарур деб ҳисобланди.

 

8та синфхонани ӯз ичига олувчи қӯшимча таълим биноси вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан қурилади.

Сӯнгра, вилоят Раиси мазкур жамоатда марказий йӯлни асфалтлаш ишларининг бориши билан танишди. Аҳолининг ташаббуси билан марказий йӯлнинг 8 километри тӯлиқ таъмирланади. Бу ишга тадбиркорлар ва саховатли кишилар ӯз ҳиссаларини қӯшадилар.

Вилоят Раиси сафар давомида Ворух қишлоқ жамоати маданият уйининг жорий ҳолати билан танишди. Вилоят Асосий қурилиш идораси масъулларига ушбу маданий иншоотни янгилаш лойиҳасини тайёрлаш бӯйича зарурий тадбирлар белгилаш вазифаси юклатилди.

Вилоят Раиси Исфара шаҳрига бӯлган иш сафари чоғида “Зумрад” санаторийсидаги ободончилик ишлари жараёнига эътибор қаратди. Берилган маълумотларга қараганда, “Зумрад” санаторийси раҳбарияти ёш кадрларни тарбиялаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар. Санаторий раҳбариятининг қӯллаб-қувватлаши билан бу йил 8 нафар ёшлар таҳсил олиш учун тиббиёт университетига юборилади.

Эслатиб ӯтиш лозимки, вилоят Раиси Исфара шаҳрига амалга оширган иш сафари доирасида ӯнга яқин турли соҳа фахрийларини зиёрат қилиб, уларга пуллик совғалар улашди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: