Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Маориф
Дата публикации Просмотров: 3225
Печать

Давлат Мустақиллигининг илк кунлардан бошлаб, маориф соҳаси тараққиётига катта эътибор қаратилди. Шу асосда мактабларда таълим сифатини ошириш, мактаб биноларини таъмирлаш ва янгидан қуриш, малакали ўқитувчилар билан таъминлаш ишлари жонлантирилди.

Бугунги кунда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатмалари ва бевосита қӯллаб-қувватлаши билан ёш авлодга сифатли таълим бериш ишлари амалга ошириляпти. Жумладан, Исфара шаҳри Хушобод қишлоғида жойлашган 42-умумтаълим мактабида ҳам муносиб ишлар бажарилмоқда. Ушбу мактаб директори Юлдузхон Туйғунованинг саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан ӯқувчилар учун қулай ӯқиш шароити яратиш учун иш олиб борилмоқда.

Қишлоқда уч миллат вакиллари, яъни, тожик, ӯзбек ва қирғизлар ҳамжиҳатлик билан яшаб, ободончилик йӯлида бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишади. Кейинги йилларда ӯқувчи кӯпайгани боис синфхона етишмаслиги муаммоси кӯзга ташланарди. Бу муаммони ҳал этиш учун ҳашар йӯли билан янги синфхоналар қурилиб, замонавий ӯқув жиҳозлари билан таъминланди. Қурилиш ишларини сифатли ва тез муддатда битишида маҳалла раиси Ғ.Юлдошев, мактаб директори Ю.Туйғунова, тадбиркор ҳожи Абдуманнон Эрматовнинг ҳиссаси катта бӯлди. Ҳашарда Г.Холбекова, А.Сидиқов, М.Қодиров, Г.Расулова, Х.Маҳмудова, Ш.Абдуллоева, Ф.Умарбоева, Н.Туйғунова каби мактаб ӯқитувчилари чин дилдан меҳнат қилишди.

Ушбу мактабда 4та қӯшимча синфхона, кутубхона, ӯқув лабораторияси қурилиб, бир неча синфхона, мажлислар зали ва мактаб биноси сифатли таъмирдан чиқарилди. Бу ташаббус таълим сифатини ошириш ва замон билан ҳамқадам бӯлиш учун имкон яратади.

Мактаб директори тарихий саналар муносабати билан турли адабий-маданий кечалар ташкил этиш, ӯқувчиларнинг саводхонлигини ошириш учун ӯқув тадбирлари уюштиришга бош-қош бӯлади. Муаллима дарснинг самарали усулларидан фойдаланиш, мавзуларни болаларнинг онгига қизиқарли тарзда осон сингдириш учун замонавий услубларни қӯллаш, ӯқувчи диққатини фақат дарсга жалб этишга эришиш юзасидан ӯқитувчиларга фойдали маслаҳатлар беради.

Шунингдек, Ю.Туйғунова ӯқувчиларни касбга йӯналтириш ишларини яхши йӯлга қӯйиш мақсадида, 2017 йилнинг сентябр ойида маҳалла раисининг қӯллаб-қувватлаши билан қӯлда гилам ва адрас тӯқиш ҳамда пазандаликни ӯрганиш курсларини ташкил этди. Ӯғил болалар дурадгорлик, устачилик ва бошқаларини ӯрганиши учун ҳам яхши шароит яратилган. Муаллима ҳар бир ӯқувчини ӯз фарзандидек кӯради, уларнинг чуқур билим олиши учун бор имкониятларни ишга солади. Ӯқитувчилар коллективини эса, ӯз оила аъзолари каби эъзозлайди. Шунинг учун мактабда ӯқитиш ишлари яхши йӯлга қӯйилган.

Мусина ЮЛДОШЕВА,

Исфара шаҳри, 42-УТМ ӯқитувчиси

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: