Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Маориф
Дата публикации Просмотров: 3447
Печать

Жорий йилнинг 23 февралида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Абу Абдуллоҳ Рӯдакий номидаги Маданият қасрида Суғд вилояти маориф соҳаси ходимлари билан мулоқот ӯтказди.

Мулоқотда вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг тизим бирлашмалари бошлиқлари, шаҳар ва ноҳиялар раисларининг соҳа бӯйича ӯринбосарлари, олий таълим муассасалари ва ӯрта-касб билим юртлари раҳбарлари, маориф бӯлимлари раҳбарлари, аълочи талабалар ва ӯқувчилар иштирок этдилар.

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода маориф соҳасининг ютуқ ва камчиликларини таҳлил қилар экан, ушбу муҳим соҳанинг мустақиллик йилларидаги тизимли ривожи ҳақида гапириб, таълим муассасаларининг бунёд этилиши, таълим шароитининг яратилиши, маориф соҳаси ходимлари иш ҳақи ва талабалар стипендияларининг оширилиши, ёш ӯқитувчиларнинг қӯллаб-қувватланиши, давлат ва ҳукуматнинг бошқа маорифпарварона тадбирлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан соҳага қаратилган эътиборнинг ёрқин нишонаси эканлигини айтди.

Ражаббой Аҳмадзоданинг таъкидлашича, давлат Сарварининг кӯрсатма ва топшириқлари асосида Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан таълим муассасаларида таълим-тарбия шароитини яратиш учун зарурий тадбирлар белгиланмоқда. Шу мақсадда жорий йилда маориф соҳасига вилоят бюджетидан 781 миллион сомонийдан ортиқ маблағ йӯналтирилди. Бу ӯтган йилга нисбатан 62 миллион сомоний ортиқдир.

Новатор ва илғор талабаларни қӯллаб-қувватлаш эътибор марказида бӯлганлиги сабабли ҳам йилдан-йилга вилоят Раиси стипендиатлари сафи кенгаймоқда. Ӯз навбатида ёшларимиз билим ва кенг дунёқараш, ӯзликни англаш ва ватанпарварлик ҳисси билан улғайиб, халқ ва Ватан хизмати учун белга ҳиммат камарини боғламоқлари зарур.

Вилоят Раҳбари ӯз чиқишида Суғд вилояти вакилларининг «Тожикистон йил ӯқитувчиси-2017» ва «Тожикистон йил мураббияси-2017» жумҳурият танловларидаги ғалабасидан қони-қиш ҳосил қилиб, вилоят вакиллари икки йилдан буён жумҳуриявий танловларда ғолибликни қӯлга киритиб келаётганликларини айтди. Маориф соҳаси ходимлари бундан кейин ҳам танловларда фаол иштирок этиш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишлари зарур.

Вилоятда салкам 1000та ӯрта умумтаълим муассасаси мавжуд. Уларда 38минг ӯқитувчи фаолият юритмоқда ва уларнинг 78 фоизи олий маълумотли. Ӯтган йили 34500 ӯқувчи мактабни битирган бӯлса, шундан 47 фоизи Миллий тест маркази орқали олий ӯқув юртларига кирган. Чет элдаги университет ва институтларга кириш кӯрсаткичи бу даврда 52 фоиздан ортиқни ташкил қилган. Бу мамлакат миқёсида яхши кӯрсаткичдир. Шунингдек, вилоят мактабларидан 125 ӯқувчи халқаро олимпиадаларда фахрли ӯринларни олишга муваффақ бӯлдилар.

Вилоят Раҳбари маориф соҳаси ҳолатини таҳлил қила туриб масъуллар эътиборини хусусий мактаб ва ва боғчаларни бунёд этиш, мактабларни олий маълумотли ӯқитувчилар билан тӯлиқ таъминлаш, ӯқувчиларнинг жумҳуриявий ва халқаро олимпиадалардаги иштирокини яхши йӯлга қӯйиш, авария ҳолатидаги мактабларни таъмирлаш, синфхоналарни керакли ӯқув ашёлари билан жиҳозлаш, компютерлаштириш бӯйича давлат дастурини амалга татбиқ этиш, миллий ҳунармандчиликни равнақ топтириш, таълим-тарбия сифатини юксалтириш, талабаларни ётоқхонага жойлаш, аниқ фанларга афзаллик бериш ва бошқа масалаларга жалб этиб, кӯзга кӯринарли муваффақиятларни қӯлга киритиш учун масъулларни вазифадор этди.

Давлат Сарварининг кӯрсатмалари асосида вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан ҳар йили ӯқитувчиларга нисбатан ғамхӯрлик кӯрсатилади. Таътил вақтида фахрийлар, соҳа илғорлари, тажрибали ӯқитувчилардан иборат 100 нафар маориф соҳаси ходими дам олиш масканларига бепул юборилди. Вилоят раҳбари келгусида 200 ӯқитувчи ва 200 новатор ёшлар ҳамда олимпиада ғолиблари бепул дам олишлари учун шароит яратилиши ҳақида хабар берди.

Ражаббой Аҳмадзода олий таълим муассасалари ва ӯрта касб билим юртлари раҳбарлари, ихтирочилар ва бошқа масъул шахслар диққатини илм ва ишлаб чиқаришнинг ӯзаро ҳамкорлиги мавзусига жалб этди. Билим олиш ва ихтирочилик борасида яхши имкониятлар яратилганига қарамай, ҳалигача новаторларнинг иш маҳсули ишлаб чиқаришга тӯлиқ жорий этилмагани айтиб ӯтилди. Шунга боғлиқ равишда, вилоят Раҳбари кӯзга кӯринарли натижаларга эришиш учун олий таълим муассасалари раҳбарларини жалб этган ҳолда, махсус Кенгаш тузиб, ихтирочиларнинг таклифи Кенгаш орқали Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органига етказишни маслаҳат берди. Ихтироларни амалга татбиқ этишда вилоят раҳбарияти ӯз ёрдамини аямайди.

Мулоқот давомида бир қатор маориф соҳаси ходимлари ҳамда таълим муассасалари талаба ва ӯқувчилари доимий ғамхӯрлик учун Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга миннатдорчилик билдириб, давлат Сарварининг маорифпарварона сиёсатини амалга татбиқ этишга муносиб ҳисса қӯшишга ваъда бердилар.

Мулоқот қатнашчилари ҳузурида «Тожикистон йил ӯқитувчиси-2017» ва «Тожикистон йил мураббияси-2017» жумҳурият танловлари ҳамда ихтирочилар ва новаторлар вилоят танлови ғолибларига Раҳматнома ва 2-7 минг сомоний миқдорида мукофот пули топширилди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: