Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Маданият
Дата публикации Просмотров: 3356
Печать

Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлисига йӯллаган Паёмида «Сайёҳлик соҳасини тараққий эттириш, халқаро майдонда мамлакатнинг туризм имкониятлари ва миллий маданиятни муносиб равишда танитиш, шунингдек, сайёҳлик инфратузилмасига сармояни жалб этиш мақсадида, 2018 йил мамлакатда «Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили» деб эълон қилинишини таклиф этаман» деб сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш ташаббуси билан чиқди. Бу ташаббусни халқимиз бирдамлик билан қӯллаб-қувватладилар.

 

Бугунги ахборот технологияси, ҳамда фан-техниканинг юқори даражада ривожланиши инсониятнинг кӯплаб муаммоларини ҳал этишда муҳим рол ӯйнамоқда. Шу билан бирга, тараққиётнинг юксак ривожи халқ хӯжалигининг барча соҳаларида меҳнатни техника воситасида амалга оширилиши қӯл меҳнати билан тайёрланадиган маҳсулотларга бӯлган эҳтиёжни сусайтирди. ХХ асрга келиб фаоллашган модернизасия (замонавийлаштириш) ва вестернизация (ғарблаштириш) ҳаракатлари халқ ҳунармандчилигига ҳам озми-кӯпми ӯз таъсирини кӯрсатди. Минг йиллар давомида авлоддан-авлодга мерос бӯлиб келаётган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларига эҳтиёж ва эътибор камайди.

Халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари уй-рӯзғор буюмлари орасидан секин-аста сиқиб чиқарила бошлади ва эндиликда онда-сонда кӯзга ташланади, холос. Айниқ-са, халқ ҳунармандлари тайёрлаган уй-рӯзғор буюмлари бӯлган идишлар музейлардагина топилади.

Тарихга назар ташласак, Истаравшан (Ӯратепа) шаҳри ҳунармандлари томонидан тайёрланган маҳсулотлар Ипак йӯли орқали етти иқлимга тарқалган. 2500 йилдан кӯпроқ тарихга эга бӯлган Истаравшан ҳунармандлари ҳунармандчиликнинг турли соҳаларида хилма-хил маҳсулотлар тайёрлашгани ҳаммамизга маълум. Шаҳримиз ҳунармандлари тайёрлаган маҳсулотларга барча минтақаларда эҳтиёж катта бӯлган. Шу билан бирга истаравшанлик ҳунармандлар қӯлидан чиққан маҳсулотлар сифати, бежиримлиги ва чиройлилиги билан ажралиб турганлиги, турли ӯлкаларда юқори баҳоланганлиги, бозори чаққон бӯлганлигини тарихий асарлардан жуда яхши биламиз.

Мен ӯзбек адабиёти намояндаси, улуғ ёзувчи Абдулла Қодирий асарларини мутолаа қилганимда жаҳон адабиёти намояндалари орасида ӯз ӯрнига эга бӯлган улуғ адибнинг китобхонлар орасида севиб ӯқиладиган асарларидаги қуйидаги сатрларга эътибор қаратаман:

«Хоннинг (Худоёрхоннинг) сӯл томонидаги олтин ҳаллик курси устида Ӯратепа чакмани устидан қайиш қамар боғлаб, соддагина қилич тақилган, бошига оқ барра попоқ кийиб, башарасидаги бурни юзи билан бир қаторда деярли текис яратилган, ӯртача соқол, қисиқ кӯз, буғдой ранг, ӯрта ёшли бир кимса-Мусулмонқул ӯтирар» (Абдулла Қодирий. «Ӯтган кунлар», Тошкент-1980 йил. 108-бет), ҳамда «Обид кетмон» қиссасида «Мулла Обид уларнинг ӯзларига қарамасликка тиришиб, бошини кенг Ӯратепа чакмонининг ёқасига яширади…».

(Абдулла Қодирий «Fирвонлик Маллавой тӯплами», Тошкент, 1987 йил, 25-бет). Юқорида келтирилган мисолларимиздаги «Ӯратепа чакмони» иборасига эътиборимизни қаратиб, фикр-мулоҳаза юритсак. Асарлари кӯплаб хорижий тилларга таржима қилинган таниқли адиб «Ӯратепа чакмони» деталини бекорга танламайди. Истаравшан ҳунармандлари тайёрлаган маҳсулотнинг юқори сифатига эътибор қаратади ва шу билан бирга шаҳримиз ҳунармандларига бӯлган ҳурмат-эътиборини кӯрсатади. Шу каби фикр-мулоҳазалар билан бирга, улуғ ёзувчи Абдулла Қодирий ҳаво совуқ ойларида Ӯратепа чакмонини эгнидан ташлаганлигига амин бӯламан ва шу билан бирга ёзувчининг шаҳримизга бир неча бор ташриф буюрганига ишонч билдираман. Ҳа, Истаравшан ҳунармандлари тайёрлаган чакмонлар сифати, пухта пишиқлиги, кийган кишини толиқтирмаслиги билан ажралиб турган. Юқоридаги келтирилган тарихий асарлардан халқ ҳунармандчилигига доир мисолларни кӯплаб келтириш мумкин. Бизга тарихдан маълумки, шаҳримиз ҳунармандлари тайёрлаган маҳсулотлар хилма-хиллиги билан ажралиб турган ва савдогарларни ӯзига жалб этиб турган.

Ҳунармандлар темирчилик, мисгарлик, кулолчилик, тӯқувчилик, маҳсидӯзлик, тилла тақинчоқлар ясаш, каштачилик, тикувчилик ва бошқа майда ҳунармандчилик меҳнати билан машғул бӯлишган. Айниқса, аёллар қӯл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотларга эҳтиёж катта бӯлган. Гилам, патгилам, олача, зардевор тикиш, сӯзана, палак челакча, бӯхча, бӯғжама, жиякдӯзлик, дӯппидӯзлик, бешик ёпқичлар тикиш, аёлларни фойдали меҳнат билан банд этган. Ёш қизларга оналари ёшлигидан рӯмолча тикиш, қуроқчилик сирларини ӯргатиб боришган. Ёш қизлар қуроқ ёстиқлар, қуроқи дастурхонлар тикишини ӯрганишган. Чарчоқларини достонхонлик, ғазал ӯқиш, байтбарак баҳслари билан чиқаришган. Бунинг тарбиявий томонлари кӯп бӯлган. Бугунги кунда қӯл меҳнати эътибордан четда қолаётганлиги сир эмас. Ёшларимиз бӯш вақтларини беҳуда ӯтказмасликлари учун ёшларимизда халқ ҳунармандчилигига қизиқиш уйғоти-шимиз фойдалидир эмасми?!

Мен Ёвон ноҳиясидаги дӯстлариникида меҳмон бӯлганимда, ёвонликлар миллий кийим-кечакларга катта эътибор беришлари, ёш келин-куёвлар хоналари миллий анъаналаримиз асосида жиҳозланганлигини кӯриб болалигимга қайтгандек бӯлдим.

Мамлакатимиз Раҳбарининг одилона сиёсат юритаётганлиги, давлатимиз ривожланиши тӯғри йӯлдан бораётганлиги сабаб, миллий қадриятларимиз тикланмоқда, атлас-адрас ишлаб чиқаришга эътибор қаратилиб бу миллий мато яна хотин-қизларимизнинг севимли кийимига айланганлиги ҳаммани қувонтиради.

Халқ ҳунармандчилигига эътибор, халқ ҳунармандчилик дастгоҳларини йӯқолиб кетмаслигини олдини олиш, аждодларимиз ҳунарлари сир-асрорларидан хабардор кишилар тажрибаларини сақлаб қолиш миллий қадриятларимизни қайта тиклаш ҳаракатларининг хайрли давоми бӯлади.

Ҳаким ҚУВВАТОВ

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: