Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Маданият
Дата публикации Просмотров: 3173
Печать

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Мастчоҳ ноҳиясига бӯлган иш сафари чоғида турли соҳа иншоотларида олиб борилаётган қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Ноҳия марказидаги стадион қурилиши билан танишиш асносида маълум қилинганидек, ушбу спорт иншооти беш минг кишига мӯлжалланган бӯлиб, қурилиш ишларига 2016 йилнинг бошида киришилган. Иншоотга Тожикистон Жумҳурияти Президенти ижроия дастгоҳининг ҳукумат иншоотлари қурилиш дирекцияси буюртма берган. Пудратчи «Сохтмон» МЧЖдир. Бугунгача қурилиш ишларининг 50 фоизи бажарилгани маълум бӯлди.

 

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода стадион ӯриндиқлари сонини кӯпайтириш учун лойиҳага ӯзгартириш киритиш борасида масъулларга кӯрсатма берди. Зеро, йилдан-йилга ноҳия аҳолиси кӯпайиб бормоқда. Масъуллар қурилиш ишлари сифати ва атроф-муҳит ободончилигига алоҳида эътибор қаратишга вазифадор этилдилар.

Мамлакат Ҳукуматининг маблағ ӯтказиши билан Мастчоҳ ноҳиясида Маданият қасри бунёд этилмоқда. Шу кунгача 2 миллион сомонийлик қурилиш ишлари бажарилган. Иншоот буюртмачиси Тожикистон Жумҳурияти Президенти ижроия дастгоҳининг ҳукумат иншоотлари қурилиш дирекцияси, пудратчи «Сохтмон» МЧЖдир. Уч қаватли маданият қасри 1000 ӯринга мӯлжалланган бӯлиб, 20та иш кабинети ва ёрдамчи хоналарга эга бӯлади.

Вилоят Раҳбари қурувчилар ва масъуллар билан бӯлган суҳбатда қурилиш материаллари сифатига ва атроф ободончилигига алоҳида эътибор қаратишни уқтирди. Ноҳия раҳбарияти Маданият қасри ёнида болалар истироҳат боғи қуриш учун зарурий чоралар белгилашга вазифадор этилди. Вилоят Раҳбарининг фикрича, Маданият қасри ва стадион ёнида болалар ва ӯсмирлар истироҳат боғининг бунёд этилиши, бу ерда зарурий шароитларни яратилиши ҳар томонлама фойдалидир.

Мастчоҳ ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи тадбиркорлар билан яхши ва самарали ҳамкорликни йӯлга қӯйган. Айнан тадбиркорларни жалб этиш йӯли билан ноҳия ҳудудида турли иншоотлар қурилмоқда. Жумладан, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатмаси билан тадбиркор Сафия Ҳасанова 1,5 миллион сомоний эвазига иккита ижтимоий иншоот-160 ӯринли хусусий болалар боғчаси ва «Бӯстон» маданият-истироҳат марказини қуришга бел боғлаган. Болалар боғчаси ва маданият маркази қурилиши 2017 йилнинг апрел ойида бошланган.

Вилоят Раҳбари ноҳия маориф соҳаси ходимлари билан суҳбат асносида тадбиркорнинг ушбу бошламасини олқишлаб, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатмаси асосида ноҳиядаги мактаблар ҳолати ӯрганиб чиқилиб, муассасаларни таъмирлаш ва кутубхоналарни адабиётлар билан таъминлаш ва бошқа таълим шароитларини яратиш учун Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан зарурий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вилоят Раҳбари Ражаббой Аҳмадзода Саидшариф Шарифов номидаги кӯчада йӯлни янгилаш ишларининг боришини кӯздан кечирди. Маълум қилинишича, янгиланадиган йӯлнинг умумий узунлиги 1,5 километрни ташкил этади. Шу кунгача йӯлни текислаш ишлари бажарилган. Ҳаво исиши билан асфалт ётқизишга ҳам киришилади. Шу мавзеда вилоят раҳбари кӯчат ӯтқазди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: