Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Маданият
Дата публикации Просмотров: 3615
Печать

Ҳурматли Мирзиёев Шавкат Миромонович – Ӯзбекистон Республикасининг Президенти!

Азиз дӯстлар!

Энг аввало, Сиз ва бутун дӯст ва биродар ӯзбек халқига илиқ истиқбол, юқори даражадаги меҳмондӯстлик ва ӯзгача эътибор учун самимий миннатдорчилик билдиришга имкон беринг.

Қулай имкониятдан фойдаланиб, барчангизга Тожикистон халқининг илиқ саломи ва эзгу тилакларини етказаман.

Бизнинг ушбу сафаримиз натижалари азиз биродарим, Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга самарали, ҳақиқатдан ҳам, тарихий сафари каби икки дӯст мамлакат ӯртасида ҳамкорликлар яхши муносабатлари ривожланишига кучли туртки беришига ишонаман. 

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Бугун мамлакатларимиз кӯп қиррали муносабатлари ишончли асосини янги шартномалар билан бойитиб, уларни стратегик шерикчилик даражасига чиқарганимизни таъкидлаш қувонарлидир.

Яқин қӯшни бӯлган тожиклар ва ӯзбеклар географик бир ҳудудда яшашлари ва бир дарёдан сув ичишларини тақдирнинг ӯзи белгилаб қӯйган.

Тожик-ӯзбек муносабатларининг тарихий асосини дӯстлик, биродарлик ва ӯзаро қӯллаб-қувватлаш каби юксак туйғулар ташкил этиб, улар асрлар оша авлоддан-авлодга ӯтказиб келинган.

Қадимий ва ӯхшаш маданият, бир хил анъана ва урф-одатлар билан боғланган халқларимиз кӯп асрлар давомида тинчлик, дӯстлик, самимият ва биродарлик фазосида ёнма-ён яшаб келишган.

Тожиклар ва ӯзбеклар – бу ахлоқий қатъий талаблари, ӯзларини тутиш маданияти, байрам ва маросимлари барча жиҳатдан ӯхшаш бӯлган икки халқдир.

Бундан ташқари, мамлакатларимизда неча минглаб аралаш оилалар яшаб, улар тожиклар ва ӯзбеклар қариндошлик ришталари намунаси ҳисобланади.

Шарафли аждодларимиз ӯтган юз йиллар мобайнида ноёб маданий-илмий меросларни яратишди ва бизга мерос қолдиришди.

У шундай бебаҳо маънавий капитал бӯлиб, у бугун ва келажакда самимий дӯстлигу биродарлик фазосида яшаш ва ишлашга ёрдам беради.

Атоқли арбобларнинг тожиклар ва ӯзбекларда умумий ифтихор ҳиссини уйғотувчи илм, адабиёт ва санъат асарлари, ҳақиқатдан ҳам, халқларимиз буюк маънавий бойлиги саналади.

Буюкларнинг рӯйхати бошида, албатта, Мавлоно Жомий ва Мир Алишер Навоий қарор топганлар.

Бу икки буюк шоир ва мутафаккирларнинг улар бой ижодий меросида ӯз аксини топган ҳаёт йӯллари халқларимиз дӯстлик ва ӯзаро эҳтиромининг юксак намунаси ҳисобланади.

Мир Алишер Навоий ӯзининг Абдураҳмон Жомийга муносабати ҳақида гапирар экан, ӯз устозининг маънавий-ахлоқий қиёфаси ва инсоний сифатларини қуйидагича изоҳлайди:

Ул сафо аҳли пок фаржоми,

Покфаржому покфар Жомий.

Ул яқин сори дастгир манга,

Қиблаву устоду пир манга.

Бугун мамлакатларимиз ӯртасида фуқаро-ларимизнинг эркин ҳаракатланиши ва мулоқотда бӯлишлари, қариндошлари ва дӯстларини бориб кӯришлари, сайёҳлик сафарларига чиқиш ва савдо учун барча қулай шароитлар яратилган.

Бундай шароитда яхши қӯшничилик муносабатларимиз бунёдкорона қадриятларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йӯлида икки баравар ҳаракат қилишимиз керак.

Бу борада ӯзгача фаолликни, биринчи навбатда, зиёлилар – адиблару шоирлар, олимлар ва маданият арбоблари кӯрсатишлари керак.

Биз, ӯз томонимиздан, халқларимиз ва мамлакатларимиз ӯртасидаги бу олижаноб алоқаларни ҳар томонлама қӯллаб-қувватлаймиз.

Бу йӯналишда, шунингдек, икки мамлакатнинг сайёҳлик соҳасидаги алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш аҳамиятини таъкидлашни истардим.

Биз халқларимизнинг икки мамлакат тарихий-маданий меросларига қӯшилишларига ҳар томонлама ҳисса қӯшишимиз керак.

Кӯп қиррали савдо-иқтисодий ҳамкорликлар мамлакатларимиз ӯртасида дӯстона муносабатларни ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бӯлиб, биз унинг келгусидаги тараққиёти учун қатъий қарорга келганмиз.

Иқтисодиётларимиз ӯзаро бир-бирига ӯхшаш хусусиятидан фойдаланган ҳолда, хӯжалик субъектларимиз ӯртасида янада яқин алоқаларни ӯрнатишга интилишимиз керак.

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Сиз томондан ҳаёт барча соҳаларида туб ислоҳотларни амалга ошириш тӯғрисида стратегик тӯғри қабул қилинган қарорлар татбиқи туфайли биродар Ӯзбекистон сиймоси кӯз ӯнгимизда ӯзгариб бормоқда.

Сӯнгги вақтларда Ӯзбекистон Республикаси минтақа мамлакатлари ӯртасида дӯстлик ва самарали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш бӯйича чора-тадбирлар ташаббускорига айланди.

Бу йӯналишда ӯз ӯрнига эга бӯлган тубдан ижобий ӯзгаришлар минтақавий конструктив ҳамкорликлар буткул янги фазосини ташкил қилмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари бунёдкорона муносабатларини ривожлантиришнинг ашаддий тарафдори бӯлган Тожикистон дӯст Ӯзбекистонни бошқаришнинг биринчи кунлариданоқ бу масалада бошлаган узоқни кӯзловчи сиёсатингизни ҳар томонлама қӯллаб-қувватлайди.

Сӯзим охирида ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга, Ӯзбекистон заминида бизга ҳақиқатдан ҳам, биродарлик фазосини яратганингиз учун яна бир марта чуқур миннатдорчилик билдириб, тожик халқининг муҳаббатга қоришиқ саломини ӯзбек халқига етказишни истардим.

Мамлакатларимиз ҳамкорликлари бундан кейин ҳам барча соҳаларда узлуксиз ривожланиб бораверишига ишончим комил.

Ушбу йӯлда биргаликдаги ҳаракатлар ва томонларнинг қатъий иродасига таянган ҳолда, тарихий имкониялар ва мавжуд захиралардан самарали фойдаланишга, албатта, муваффақ бӯламиз.

Бугун стратегик шерикчилик йӯлига чиққан муносабатларимиз мамлакатларимиз халқлари бахтли келажаги элчиси ҳисобланади. Мен бунга тӯлиқ ишонаман!

Ушбу тарихий йилда икки мамлакат муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш йӯлида ташланган қадамлар – бу келгусидаги катта ишларнинг бошланиши, холос.

Биз бундан кейин ҳам биргаликда ишончли қадамлар билан абадий дӯстлик, самимият ва халқларимиз ӯртасида ӯзаро тушуниш фазосида мамлакатларимиз тинчлик ва барқарорлиги, фаровонлиги ва тараққиётини таъминлаймиз.

Бизнинг тарихий вазифамиз ҳам шундан иборат.

Учрашувнинг ҳурматли иштирокчилари ва бутун биродар Ӯзбекистон халқига тинчлик, хотиржамлик, фаровонлик, бахту саодат ва янада гуллаб-яшнашни тилайман.

Сизга, қадрли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлиқ, масъулиятли давлат фаолиятингизда муваффақияту каттадан-катта ютуқлар тилайман.

Тожикистон ва Ӯзбекистон халқларининг биродарлик ришталари мустаҳкам ва абадий бӯлсин!

«Ховар» ТМАА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: