Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Маданият
Дата публикации Просмотров: 3677
Печать

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Спитамен ноҳиясига уюштирган иш сафари доирасида Навкат шаҳарча жамоатида уч қаватли марказий кутубхона ва миллий музей биноси қурилишида ишларнинг бориши билан танишди.

Бино лойиҳаси билан танишув пайтида вилоят Раиси мутахассислар ва масъулларга иншоот лойиҳасини замонавий жиҳатдан қайта кӯриб чиқиш ва тайёрлаш топшириғини берди. Ражаббой Аҳмадзода марказий кутубхонада турли тадбирлар ӯтказиш учун ҳам зарурий шароит яратилиши лозимлигини айтди.

 

Айтиш лозимки, жорий йилда кутубхона ва музей қурилиши билан бир қаторда Навкат шаҳарча жамоатидаги «Чашма» марказий стадиони ҳам қайтадан қурилади. Стадионнинг янги лойиҳаси билан таништирув чоғида вилоят Раисига стадиондаги ӯриндиқлар сони келгусида 8 мингга етказилиб, стадион ҳудудидаги ерлар ҳисобидан унинг майдони кенгайтирилиши ва ёрдамчи иншоотлар ҳам қурилиши ҳақида маълумот берилди.

Вилоят Раиси лойиҳа билан танишгандан кейин спорт иншоотини қайтадан қуриш талабга кӯра олиб борилиши лозимлиги ва бу йӯналишда вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан зарурий ёрдам кӯрсатилишини таъкидлади.

Шунингдек, вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода ноҳиядаги Куруш қишлоқ жамоатида Маданият қасрининг қайта қурилиши ва таъмирлаш ишлари билан ҳам танишди. Куруш қишлоқ жамоатидаги Маданият қасри ӯтган асрнинг 70-йилларида бунёд этилиб, йиллар ӯтиши билан анча эскирган. Бу бино давлат Истиқлолиятининг 30 йиллиги муносабати билан олиб борилаётган ободончилик ва бунёдкорлик ишлари доирасида вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг қӯллаб-қувватлаши билан таъмирдан чиқарилади.

Ражаббой Аҳмадзода танишув асносида масъулларга маданият иншоотини безаш, бино ичида ҳунар ӯрганиш марказлари ва тикувчилик цехини ташкил этиш юзасидан кӯрсатма ва топшириқлар берди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: