Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Маданият
Дата публикации Просмотров: 3806
Печать

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Конибодом шаҳридаги иш сафари вақтида бир нечта меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олди.

Вилоят Раиси Тожикистонда хизмат кӯрсатган ходим Ҳусенбой Жабборовнинг уйига келди. Айни пайтда Ҳ.Жабборов 78 ёшда бӯлиб, кӯп йиллар келажак авлод таълим-тарбияси йӯлида меҳнат қилиб, турли вазифаларда, жумладан, Пӯлотон жамоати раиси ва шаҳар ҳукуматининг умумий бӯлимида мудир бӯлиб ишлаган.

 

Шунингдек, шу куни Нурулло Норбоев ва Бурҳон Тоҳировлар ҳолидан ҳам хабар олинди. Нурулло Нурбоев хавфсизлик фахрийси, Бурҳон Тоҳиров эса маориф соҳаси фахрийсидир.

Улар давлат ва ҳукуматнинг, хусусан, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қӯллаб-қувватлаши ва ғамхӯрлигидан мамнун бӯлиб, мамлакатимизнинг эртанги келажаги учун қӯлларини дуога очишди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: