Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Маданият
Дата публикации Просмотров: 3654
Печать

Азиз ватандошлар!

Қадимий Панжакент шаҳрининг шарафли халқи!

Бугун барчамиз шукуҳли аждодий байрамларимиздан бири бӯлган Халқаро Наврӯз байрамини нишонлаш учун йиғилганмиз.

Шу муносабат билан бутун мамлакат халқини, жумладан, Панжакент шаҳри ва Суғд вилоятининг азиз ва маданиятсевар аҳолисини самимий қутлайман.

 

Бу йилги Наврӯз байрами Тожикистоннинг шарафли халқи учун, ҳақиқатан ҳам, тарихий байрам бӯлганини хурсандчилик ва фахрланиш билан эслатаман. Зеро, ушбу байрам нишонланиши арафасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан «Сув устувор тараққиёт учун, 2018-2028 йиллар» халқаро ӯн йиллик амалиёти» расман бошлангани, азиз Тожикистонимизнинг тӯртинчи ташаббуси келгуси ӯн йил давомида дунё миқёсида амалга оширилишидан барчангизнинг хабарингиз бор.

Панжакент қадимий шаҳарлардан бири бӯлиб, аждодларимизнинг маданият марказлари сирасига киради. Бу шаҳарнинг аҳолиси азалдан маърифатли ва адабиётсевар, илмпарвар ва маданиятсевардир.

Бунга мисол сифатида Ажам шоирлари султони Абуабдуллоҳ Рӯдакий орқали тожик шеърияти юксак чӯққиларни забт этди ва шу билан жаҳон аҳли тожик тили ва орийлар маданияти билан танишдилар, бугунги кунда ҳам бу буюк сӯз устасининг шеърлари тожик шеърияти мухлисларининг қалбини жунбушга келтиради ва уларнинг кайфиятини чоғ этади, дейишимизнинг ӯзигина кифоядир.

Тожикистон халқи, жумладан, Панжакент шаҳри аҳолиси миллатнинг шундай доно фарзанди билан ҳақли равишда фахрланадилар. Хусусан, мамлакат мустақиллиги даврида унинг азиз хотирасини эъзозлаш учун муносиб ишларни амалга оширдилар.

Қадимий Панжакент шаҳри ӯзининг кӯплаб тарихий ёдгорликлари билан машҳурдир. Уларнинг орасида қадимги Саразм шаҳри алоҳида ӯрин тутиб, минг йилдан ортиқ тарихга эга.

Бу нодир тарихий ёдгорликлар бу мавзеда жуда қадим замонлардан тожикларнинг аждоди яшагани, улар яратувчан яшаш манзили-шаҳарга, маданиятга, ер ва деҳқончилик тажрибасига эга бӯлганининг ёрқин гувоҳидир.

Халқимиз миллий ва давлат байрамлари ва тадбирлар истиқболига гӯзал диёримизни янада тараққий эттириш учун яратувчанлик ва ободончилик ишларини жонлантираётганлари, софдиллик билан қилган меҳнатлари билан азиз Тожикистонимизнинг ҳамма бурчакларини гул-гул яшнатаётганлари, бунинг барчаси, албатта, уларнинг ватанпарварлик ва миллий ғурур ҳисси баландлиги нишонаси, шунингдек, тинчлик-осойишталик, сиёсий барқарорлик ва миллий бирликнинг файзи туфайли эканлигини хурсандчилик ва қаноатмандлик билан билан айтишни хоҳлардим.

Панжакент шаҳрининг меҳнаткаш аҳолиси гӯзал ва тупроғидан олтин унадиган Зарафшон водийси, жумладан, Панжакент шаҳрига 2015 йилнинг октябр ойидаги сафаримизда «Айний-Панжакент» шоҳ йӯли, «Зарафшон» қӯшма корхонасининг иккинчи тилла ювиш цехи ва «Рукнобод» маъдан тозалаш корхонасини ишга туширганимизни яхши эслайдилар.

Ҳозир бу корхоналар Панжакент шаҳридаги бошқа корхоналар қаторида мамлакат саноат соҳаси ривожи ва ҳаммадан муҳими, юзлаб маҳаллий аҳолини иш жойи билан таъминлаш ҳамда уларнинг турмуш тарзи яхшиланиши учун муносиб ҳисса қӯшяпти.

Шунингдек, бир неча йил олдин Айний ноҳияси ҳудудида минтақа электр подстанцияси қуриб, фойдаланишга топширган эдик. Бу иншоот водийдаги саноат корхоналари ва аҳолига «Жануб-Шимол» юқори шиддатли электр узатиш тармоғи орқали электр қуввати етказиб бериш ва азиз Тожикистонимизнинг бу гӯшаси иқтисодий-ижтимоий тараққиётини таъминлашда катта ӯрин тутди.

Электр қувватидан фойдаланишнинг кӯп қисми Панжакент шаҳар ва қишлоқларига тӯғри келгани ва хусусан, янги ишлаб чиқариш корхоналари ишга тушгани, аҳолининг кӯпайиб бориши, хизмат кӯрсатиш ва ижтимоий иншоотлар сонининг мунтазам кӯпайиб бориши туфайли мавжуд электр қуввати узатиш тармоғи иқтидори Панжакент шаҳри ва қишлоқлари ҳамда Айний ноҳияси аҳолисини тӯлиқ таъминлаш учун етмай қолди. Шунинг учун Мамлакат Ҳукуматининг қӯллаб-қувватлаши билан 220-киловолтли «Айний-Панжакент» электр тармоғи қурилиши лойиҳаси бошланди.

Ушбу лойиҳа татбиғи Наврӯз байрами арафасида умумий ҳисобда 230 миллион сомонийдан ортиқ маблағ эвазига амалга оширилди ва бугун биз унинг иш бошлашини ҳам таъминладик.

Бу воқеа нурафшон Наврӯз байрами нишонланиши кунларида Мамлакат ҳукуматининг Панжакент шаҳар аҳолисига муносиб совғаси бӯлади, деб ӯйлаймиз.

Панжакент шаҳрининг иқтисодий-ижтимоий соҳалари бундан кейин ҳам мунтазам равишда иш юритиб, аҳоли электр қуввати етишмовчилиги муаммосидан тӯлиқ озод бӯлиши ва азиз Тожикистонимиз ободончилик ва тараққиёти учун янада саъй-ҳаракат қилишларига комил ишончим бор.

Бунга қӯшимча равишда, шундай муҳим дастурлар татбиғи натижасида Панжакент шаҳрида табиий захираларни қайта ишлаш, янги саноат корхоналари бунёд этиш, янги иш жойлари ташкил этиш ва халқнинг яшаш шароити янада яхшиланиши учун қулай шароит яратилишини эслатиб ӯтмоқчиман.

Бугун, шунингдек, ҳаммамизнинг севимли адибимиз, Тожикистон Халқ шоири Лойиқ Шералининг ҳайкали юзидан пардани кӯтариш, шаҳар маданий-ижодий марказ ва янги болалар боғчасини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этиб, бу қадимий диёр халқи ҳунармандчилик намуналари ва шаҳар деҳқон хӯжаликларида баҳорги экин экиш жараёни билан танишдик.

Шу билан боғлиқ равишда, Панжакент шаҳрида янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш ва қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари, жумладан, экспорт учун картошка, шоли, мева ва сабзавотни кӯпайтириш ва шу йӯл воситасида минглаб кишиларни доимий иш билан таъминлаш учун катта имконият мавжудлигини таъкидлаш зарур.

Келгусида электр қуввати билан таъминлаш масаласида бирор мушкуллик вужудга келмайди.

Шуниси ҳам борки, 9-10 март кунлари Ӯзбекистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг давлат сафари жараёнида  дӯст ва қадрдон Ӯзбекистон мамлакати билан икки ӯн йилликдан ортиқ даврда мавжуд бӯлган одамларнинг борди-келдиси ва мол-маҳсулот айирбошлаш масаласидаги барча мушкулликлар орадан кӯтарилди.

Дӯстим ва биродарим Шавкат Миромонович сафарида имзоланган ҳужжатлар шарофати билан узоқ йиллар давомида бир-бирларининг дийдоридан маҳрум бӯлган минглаб оилалар қариндош-уруғларидан хабар олишга муяссар бӯлишди, яъни одамларнинг эркин борди-келдиси бошланди ва ҳар икки мамлакатнинг миллионлаб аҳолиси қалби шодликка тӯлди.

Шунингдек, амалда узилиб қолган савдо, илмий ва маданий алоқалар тикланиб, икки қӯшни ва дӯст халқнинг ҳар томонлама ҳамкорликларини кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратилди.

Энди Панжакент шаҳрининг асил деҳқонлари ва тадбиркорлари имкон қадар кӯпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришлари, қӯшма корхоналар бунёд этишлари ва шу йӯл билан ӯз турмуш тарзларини янада яхшилашлари зарур.

 

Ҳурматли иштирокчилар!

Зарафшон водийси ва умуман, Суғд вилоятига иш сафарларим давомида бу диёрнинг шарафли халқи Мамлакат ҳукуматининг олиб бораётган сиёсатини ҳамиша самимийлик билан қӯллаб-қувватлаб, тинчлик-осойишталик ва миллий бирдамликка шукрона келтирган ҳолда миллий давлатчиликни мустаҳкамлаш ва эркинлик ҳамда мустақилликнинг улуғ неъматини ҳимоя қилиш учун аҳиллик билан меҳнат қилишларини доимо ҳис қиламан.

Халқнинг мана шундай самимий қӯллаб-қувватлаши ва аҳиллик билан меҳнат қилишлари натижасида, Суғд вилояти ҳудудида охирги ӯн йил ичида нафақат мамлакат энергетик мустақиллиги сари улкан қадам бӯлган 500 киловолтли «Жануб-Шимол» электр узатиш тармоғи, электр подстанциялари, кичик сув электр станциялари каби ӯнлаб энг муҳим иншоотлар бунёд этилди, балки Душанбе-Хужанд-Чаноқ шоҳ йӯли тӯлиқ қайта қурилди ва шу лойиҳа доирасида асрнинг икки улкан иншооти-«Истиқлол» ва «Шаҳристон» туннеллари бунёд этилиб, Айний-Панжакент йӯли тӯлиқ янгиланди.

Юқорида номи келтирилган улкан ва стратегик иншоотлар, қурилган ӯнлаб янги ишлаб чиқариш корхоналари, маориф ва соғлиқни сақлаш соҳасининг юзлаб муассасалари, спорт ва маданий иншоотлар шаҳар ва ноҳияларни жуда кӯркамлаштириб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва вилоят аҳолиси, жумладан, қадимий Панжакент шаҳри халқининг яшаш шароити даражаси юксалишига ёрдам берди.

Биз бу ютуқларга, ҳаммадан аввал, халқимизнинг давлат ва Мамлакат ҳукумати олиб бораётган сиёсатни самимийлик билан қӯллаб-қувватлаши, давлат Истиқлолияти заминаларини мустаҳкамлаш учун ватансеварлик билан саъй-ҳаракат қилиши, тинчлик-осойишталик ва комил сиёсий барқарорлик ва миллий бирликни ҳимоя қилишлари туфайли эришганимизни яна бир марта махсус таъкидлашни истардим.

Шунинг учун фурсатдан фойдаланиб, Суғд вилоятининг шарафли халқига, қадимий Панжакент шаҳрининг ор-номусли аҳолисига Мамлакат ҳукуматининг дастурлари ва стратегик мақсадларини бажариш йӯлида ватанпарварлик билан амалга ошираётган иш ва фаолиятлари учун миннатдорчилик билдираман.

Яна бир бор Тожикистоннинг азиз халқини, жумладан, Суғд вилояти ва қадимий Панжакент шаҳрининг иродаси мустаҳкам ва шарафли халқини Халқаро Наврӯз байрами-аждодий янги йилимиз муносабати билан самимий табриклаб, сизларнинг ҳар бирингизга саломатлик, обод ва фаровон турмуш, наврӯзий иқбол, бахтиёрлик ва файз-барака тилаймиз.

Ҳамиша хонадонингиз обод, кӯнгилларингиз шод бӯлсин, азиз ватандошлар!

www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: