Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Маданият
Дата публикации Просмотров: 3579
Печать

28 март оқшомида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Халқаро Наврӯз байрами шодиёнасида иштирок этди ва нутқ сӯзлади.

Дастлаб давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон барча йиғилганларни ва уларнинг сиймосида мамлакат ҳамда Панжакент шаҳрининг меҳнаткаш халқини халқаро Наврӯз байрами билан табриклади.

 

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг дунё миқёсидаги янги ташаббуси-"2018-2028 йиллар, Сув устувор тараққиёт учун” халқаро ӯн йиллик амалиёти айни Наврӯз кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан расман бошлангани жиҳатидан ҳам бу йилги Наврӯз Тожикистоннинг азиз халқи учун тарихий ва эсда қоларли бӯлганини таъкидлади. Келгуси ӯн йил давомида бутун башарият фойдасига хизмат қилувчи ушбу амалиёт Тожикистоннинг тӯртинчи бошламасидир.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ӯз чиқишида Панжакент шаҳри аҳолиси қӯлга киритган ютуқлар ҳақида гапириб, уларнинг барчасига давлат ва ҳукумат раҳбарияти олиб бораётган сиёсатга хайрихоҳлик натижасида эришилганини айтди.

Панжакентликлар бундан кейин ҳам яратувчанлик йӯлидаги ӯз меҳнатлари билан юртни обод қилиш ва дунё миқёсида мамлакатимиз нуфузини юксалтиришга ҳаракат қилишларига ишонч билдирилди.

Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон сӯзининг якунида Наврӯз шодиёнасининг барча иштирокчиларини яна бир марта баҳор ва гӯзаллик байрами қутлади.

Баҳор ва қутлуғ Наврӯз муносабати билан ташкил қилинган тожик санъати усталари, вилоят ва Панжакент шаҳар санъаткорлари иштирокидаги Наврӯз маданиятини тараннум этувчи театрлаштирилган байрам дастури ажойиб тарзда бӯлиб ӯтди.

www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: