Ҳурматли Жаноби Олий, Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Мирзиёев Шавкат Миромонович!
Муҳтарам зиёлилар ва дӯсту биродар Тожикистон ҳамда Ӯзбекистон мамлакатларининг санъат ва маданият вакиллари!
Ҳурматли иштирокчилар!
Бундай ӯта бахтиёр лаҳзаларда Ӯзбекистон Республикаси Президенти, қадрли дӯст ва ҳурматли биродаримиз-Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Жумҳуриятига давлат сафарини қутлаб, Жаноби Олийга саломатлик ва хотиржамлик, дӯст ва биродар ӯзбек халқига тинчлик-осойишталик ва бахтли ҳаёт тилайман.
Жаноби Олийлари, Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Мирзиёев Шавкат Миромонович!
Тожикистонга хуш келибсиз!
Ажам шеърияти отаси-устоз Рӯдакий айтганларидек:
«Дунё шодликлари йиғилса бутун,
Дӯстлар дийдоридан бӯлолмас устун».
Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев!
Ҳурматли меҳмонлар!
Қадрли дӯстлар!
Бугунги «Дӯстлик оқшоми» олиймақом меҳмонимиз, Ӯзбекистон Республикаси Президентининг давлат сафари муносабати билан ва муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ҳамроҳлари ҳайъати шарафига ташкил этилган.
Ушбу тадбир келгусида мамлакатларимиз ӯртасида дӯстона ва яхши қӯшничилик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий-инсонпарварлик муносабатларини мустаҳкамлаш учун ёрдам беришига ишонаман.
Шубҳасиз, муносабатларимиз бундан кейин ҳам мустаҳкамланади ва яхши қӯшничилик, дӯстона ва биродарлик принциплари асосида, шунингдек, эътироф этилган халқаро ҳуқуқий меъёрлар доирасида яратувчанлик ва келажаги бӯлган хусусият касб этади.
Бизнинг учрашувимиз табиат уйғониши, баҳорнинг бошланиши ва анъанавий янги йил рамзи бӯлган халқаро Наврӯз байрамига тайёргарлик бораётган кунларда бӯлиб ӯтаётганлиги рамзий аҳамиятга эгадир.
Наврӯз шундай байрамки, одамлар бу байрамга тайёргарлик асносида уйлар, манзилларни тартибга келтириб, ӯзларига зеб беришади, кӯнгилларидан гина-қудуратларни чиқариб ташлашади, бир-бирларидан кечирим сӯрашади. Ушбу байрамни қариндош-уруғлар, дӯстлар ва қӯшнилари билан шодлик, қувонч ва сурур билан ӯта шукуҳли нишонлайдилар.
Шунинг учун биз, муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизнинг Тожикистонга биродар Ӯзбекистон давлати Бошлиғи вазифасидаги биринчи сафарингизни халқларимизнинг икки томонлама дӯстона муносабатларидаги тарихий сафар ва янги йилдаги янги мужда сифатида баҳолаймиз.
Тожиклар ва ӯзбеклар ӯртасида турли соҳалардаги алоқалар тарихий йӯналишда юзага келган узоқ муддатли муносабатлар ва тажрибаларда асос топган.
Анъаналар, урф-одатлар, диний ақидалар, яшаш тарзи ва ҳатто миллий кийимлар услубидаги умумийлик, шунингдек, асрлар давомида шаклланган халқ санъати хусусиятларидаги ӯхшашлик халқларимизни табиатан яқинлаштирган.
Бугун ҳам Душанбе ва ҳам Тошкентнинг сиёсий иродаси бу тарихий равшан тажриба ва бой умумийликдан фойдаланиш билан халқимиз ва давлатларимизнинг барча соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликларининг бугунги ва бундан кейинги ривожи учун йӯналтирилган.
Натижада, бугун бизнинг ҳамкорликларимиз тарихида янги босқич очилди ва у икки биродар халқнинг манфаатларини ифода этади.
Душанбе ва Тошкент шаҳарларида ӯтказилган ва халқларимиз бирлигининг воқеий байрамига айланган икки мамлакат иқтисодиётининг турли соҳалари ютуқлари ярмаркаси ва маданият кунлари келгусидаги икки томонлама муносабатлар ривожи учун қулай замин яратувчи эзгу ташаббуслар сирасига киради.
Бугун имзоланган ҳужжатларимиз ҳам икки биродар халқ-тожиклар ва ӯзбеклар муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим ӯрин тутади.
Халқларимиз кӯплаб қийинчиликлар ва тарихий воқеаларга қарамай, ҳамиша эзгу дӯстлик ва биродарлик анъаналари ҳимояси учун интилдилар ва улардан энг аълоларини бугунгача сақлаб келдилар.
Дарвоқе, тожиклар ва ӯзбеклар дӯстлик ва биродарлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳамиша ҳаракат қилардилар ва бу қадриятларга ӯзларининг садоқатларини кӯрсатардилар.
Бу сӯзларимизнинг ёрқин намунаси Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Мир Алишер Навоийнинг дӯстона ва биродарона муносабатлари ҳисобланади.
Устоз Айний айтганларидек: «Жомий ва Навоий замонанинг асосий масалалари юзасидан баравар фикрлашиб, бу масалаларни ҳал этиш йӯлида бир-бирларининг маслаҳатлари ва қӯллаб-қувватлашлари билан тенг ҳаракат қилардилар. Жамиятнинг илғор кучларини бу амалда иштирок этиш учун даъват қилардилар. Бундай бирдамлик уларнинг ижодий-илмий ва ижтимоий фаолиятлари, жумладан, Навоийнинг сиёсий фаолиятига катта таъсир кӯрсатарди».
Жомий ва Навоийнинг дӯстлиги, уларнинг устоз ва шогирд сифатидаги ҳамкорликлари шундай самимий ва кучли эдики, Жомий ӯзининг шеърларидан бирида Навоийни дӯстлик ва вафодорликнинг намунаси, деб атаган:
«Хоса, ки ба боғи ошноӣ,
Бар шохи вафо бувад Навоий».
Йигирманчи асрда Садриддин Айний бу икки дӯст халқ ӯртасидаги бир неча асрлик адабий алоқаларнинг эзгу анъаналари давомчиси эди.
Устоз Айний таниқли ӯзбек адиблари-Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Қодирий, Fафур Fуломлар билан шахсан таниш эди ва улар билан яқин ижодий ҳамкорлик қиларди.
Мамлакатларимизда тожиклар ва ӯзбекларнинг катта диаспораси ҳаёт кечиради.
Биз-ҳам сиёсатчилар ва ҳам раҳбарларнинг ҳаётан муҳим вазифамиз шундан иборатки, уларнинг аждодлар меросини ҳимоя қилиш, таълим муассасалари тармоқларини кучайтириш учун етарли шароит яратиш, тожик ва ӯзбек тилларини эркин ривожи, уларни ӯрганиш ва улардан фойдаланиш борасидаги эҳтиёжларига мунтазам равишда эътибор қаратишимиз лозим.
Бошқача қилиб айтганда, биз халқларимиз учун Мавлоно Жомий ва Алишер Навоий замонасидагидек дӯстлик ва самимийлик, бир-бирини тушуниш ва ҳамкорлик муҳитини яратишимиз керак.
Бу йӯналишда, муҳтарам Шавкат Миромонович, тожик халқи Сизнинг Садриддин Айний музейини янгилаш ва таъмирлаш ҳамда қадимий Самарқанд шаҳрида Жомий ва Навоий ёдгорлигини тиклаш тӯғри-сидаги шахсий ташаббусининг эзгу бошлама сифатида баҳолайди.
Ӯз навбатида Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати мамлакат пойтахти-Душанбе шаҳрида Алишер Навоий номида боғ ташкил қилиниб, унда Жомий ва Навоий ҳайкалини ӯрнатишга қарор қилди.
Халқларимизнинг бир-бирлари миллий маданиятини ривожлантиришдаги улкан ҳиссасини ҳам айтиш лозим.
Биз «Шашмақом»га иккинчи ҳаёт бағишладик, ЮНЕСКО қарори билан аждодларимизнинг бу санъат намунаси тожик ва ӯзбек халқларининг маънавий-маданий мероси, деб эълон қилинди.
Буюк мақом усталари Ҳожи Абдулазиз Самарқандий, Бобоқул Файзуллоев ва Фазлиддин Шаҳобовлар халқларимизнинг юзлаб санъат ходимлари тарбиясида муҳим ӯрин тутдилар.
Уларнинг мақом ижроси мактаби ҳалигача Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Фарғона, Душанбе, Хужанд, Конибодом, Истравшан, Панжакент ва Исфарада фаолият юритади ва улар халқларимиз маданият ходимларининг дӯстона алоқалари ва самарали ҳамкорликларининг ёрқин далили ҳисобланади.
Тожиклар ва ӯзбеклар меҳнаткаш ва оқил, иродали ва қобилиятли халқ бӯлиб, ер билан ишлашга доир қадимий маданият ва бой тажрибага эгадирлар. Улар улкан бойлик ва захиралари бӯлган масканларда яшайдилар.
Тожикистон Ӯзбекистон билан давлатлараро муносабатлар ривожига биринчи даражали эътибор қаратади ва келгусида муносабатларнинг сифат жиҳатдан янги даражага етиши, яъни стратегик шериклик учун бутун ҳаракатларини ишга солади.
Бунинг учун бугун икки томонлама ташаббус билан ӯн йилликлар давомида пайдо бӯлган барча тӯсиқларни бартараф этдик.
Ҳозир ишонч билан айтамизки, икки томонлама имкониятлардан самарали фойдаланиб, энг қисқа муддатда мамлакатларимиз ӯртасидаги муносабатларнинг юксак даражасига етамиз.
Зеро, гап нафақат икки мамлакат раҳбарлари иродасини кӯрсатишда, балки Тожикистон ва Ӯзбекистон халқларининг табиий эҳтиёжлари ҳақида боряпти.
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Ҳурматли дӯстлар!
Тожиклар ва ӯзбеклар орасида «қӯшнини танлашмайди», деган мақол бор. Халқимиз яхши қӯшнини Аллоҳнинг неъмати сифатида қабул қилишади.
Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасидаги икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш нафақат халқларимизнинг келажаги учун, балки бутун минтақада тинчлик-осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш учун ҳам стратегик аҳамиятга эга.
Давлатларимиз юз бериши мумкин бӯлган хатарлар ва глобаллашув йӯналиши таҳдидларини бартараф қилиш ҳамда ӯз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун масъулдирлар.
Шу юзасидан мамлакатларимиз ӯртасидаги дӯстона муносабатлар аждодлар хотирасига эҳтиром нишонаси ҳамда халқларимиз ёш авлодларининг бахтиёр ва осойишта ҳаёти учун замина бӯлиши керак.
Севимли шоиримиз Мирзо Турсунзода тӯғри таъкидлаган:
«Одамлар дӯстликдан топурлар камол,
Душманлик келтирар элларга завол».
Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизнинг тарихий сафарингиздан икки томонлама муносабатларимизнинг сифат жиҳатдан янги босқичи бошланиб, икки мамлакатнинг келгуси тараққиёти учун устувор пойдевор қӯйилади.
Ҳаммадан муҳими, минг йиллик қариндош-уруғчилик алоқаларига эга бӯлган ҳар икки мамлакат аҳолиси борди-келдиси учун қулай шароит яратилади.
Биз илм, маориф, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида доимий ва яқин алоқада бӯлишимиз керак.
Зиёлиларимиз, шоирларимиз ва ёзувчиларимиз бой адабий ва илмий ёдгорликларни таржима қилишлари ва тарқатишлари, халқларимизнинг урф-одатлари ва маданиятини ӯрганишлари, халқларимизни янада яқинлаштириш юзасидан эзгу ва яратувчан қадриятлар заминида илмий, маданий ва адабий тадбирлар уюштиришлари лозим.
Халқларимиз асрлар давомида тӯплаган ва яратган қадриятларни тарихий воқеийлик асосида ҳимоя қилиб, уларни тарқатишга ва самарасиз муҳокама ҳамда баҳсларга нуқта қӯйишга вазифадормиз.
Тақдир тақозоси ва турли сабаблар билан кейинги икки ӯн йиллик давомида биродар халқларимиз бегона бӯлиб, бир-бирини тушунишни қарийб қӯлдан берган эдилар.
Бироқ, бугун ҳурматли Шавкат Миромонович Сизнинг узоқни кӯзлаган сиёсатингиз туфайли барча муаммолар ва монеликлар бартараф этилди.
Шунга боғлиқ равишда, азиз ва қадрли дӯстим, Сизга тожик халқи, Тожикистон ҳукумати ва шахсан ӯз номимдан миннатдорчилик билдираман.
Мен, ҳурматли Шавкат Миромонович, олиб бораётган фаолиятингизнинг самарадорлигига ишонаман.
Шуни қатъий айтмоқчиманки, Сизнинг давлат ташрифингиз аллақачон икки дӯст халқнинг ӯзаро муносабатлари тарихида янги саҳифа очди.
Умид қиламанки, биз биргаликда барча саъй-ҳаракатларимизни дӯстона муносабатлар ва мамлакатларимиз ӯртасидаги ӯзаро фойдали ҳамкорликнинг порлоқ келажаги сари йӯналтириб, бу йӯлда янги муваффақиятларга эришамиз.
Ҳурматли Шавкат Миромонович, яна бир марта Сизни, санъат усталари, маданият ходимлари ҳамда Сизга ҳамроҳлик қилган делегация аъзоларини дӯстларингиз ӯлкаси бӯлмиш Тожикистонга хуш келибсизлар, дейман. Сизга сиҳат-саломатлик ва дӯст ӯзбек халқига бахтиёрлик, тинчлик-осойишталик ва ҳаёт неъматларининг фаровонлигини тилайман.
Тожик ва ӯзбек халқларининг дӯстлиги абадий бӯлсин!
Ташаккур.
Манба: www.prezident.tj
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: