Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Борбад қасрида бӯлган Тожикистон ва Ӯзбекистон санъат усталари иштирокидаги “Дӯстлик оқшоми” деб номланган тантанали концертда қатнашдилар.
Ушбу тадбир давлатлар бошлиқлари Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевнинг маърузаси билан бошланди.
Олий мартабали меҳмон-Ӯзбекистон Республикаси Президентининг серқуёш ва меҳмоннавоз Тожикистон диёрига қилган илк давлат сафари Тожикистон халқига қувонч улашганини айтган Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бу ташрифни эзгу қӯшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йӯлидаги муҳим ва устувор қадам деб баҳолади.
Халқларимизнинг узоқ ӯтмишга бориб тақаладиган дӯстона муносабатлари икки халқнинг биргаликдаги ташаббуслари ва саъй-ҳаракатлари билан абадул-абад яшаб қолиши зарурлиги таъкидланди.
Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ӯз чиқишида қизғин ва самимий кутиб олгани учун Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга ва тожик халқига миннатдорчилик билдирди.
Икки давлат бошлиқлари ӯз чиқишларида эзгуликка йӯғрилган дӯстлик, биродарлик, қӯни-қӯшничилик, қардошлик муносабатларини давом эттириш, ҳар икки мамлакат халқлари манфаатига хизмат қилувчи серқирра ҳамкорликни равнақ топтириш ҳақида гапириб, Тожикистон ва Ӯзбекистон санъат усталари иштирокидаги “Дӯстлик оқшоми” концертининг ӯтказилиши маданий ҳамкорликнинг энг яхши намунаси эканини таъкидладилар.
Ҳақиқатдан ҳам, концерт дастури бӯлиб ӯтган жой-Борбад қасрида икки дӯст мамлакат халқларининг бир-бирига бӯлган самимияти ва дийдоридан байрам кайфияти ҳукмрон бӯлди.
Тожикистон ва Ӯзбекистон халқларининг дӯстлигини тараннум этувчи “Дӯстлик оқшоми” деб номланган тантанали концерт тожик ва ӯзбек санъаткорлари томонидан тайёрланган бир-биридан гӯзал чиқишлар билан ӯтди.
Манба: www.prezident.tj
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: