ЛОЙИҚ ШЕРАЛИ НОМИДАГИ ЁШЛАР ҚАСРИ

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2739
Печать

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хужанд шаҳрида рамзий лавҳанинг устидан пардани кӯтариш билан таъмирланган ва янгиланган Ёшлар қасри биносини фойдаланишга топширди.

Ёшлар қасри биноси уч қават ва ертӯладан иборат бӯлиб, 700 ӯринга эгадир.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ушбу бинодаги шароит билан танишар экан, бажарилган таъмир ишлари сифатига юқори баҳо бериб, ёшлар ва масъулларни самарали фаолият юритишга чорлади.

Маълумотларга қараганда, мазкур иншоотни таъмирлаш ва янгилаш ишлари 2018 йилнинг июн ойида бошланган эди. Маҳаллий бинокорлар жалб қилинган таъмир ишлари мамлакат ҳукуматининг қӯллаб-қувватлаши билан 2019 йилнинг мартида миллий ва халқаро меъёрларга жавоб бера оладиган юқори сифатда охирига етказилди. 

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон баҳор ва гӯзаллик байрами-қутлуғ Наврӯз нишонланаётган ва улуғ миллий байрам-Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кӯрилаётган кунларда бинонинг очилиши билан Суғд вилояти ёшларини табриклади.

Давлат Сарвари суюкли тожик шоири Лойиқ Шералининг хотирасини абадийлаштириш учун бу қасрни унинг номига қӯйди.   

Хужанд шаҳридаги Ёшлар қасри биноси 0,85 гектар майдонда қад ростлаган. Унинг умумий майдони 2273 метр квадратни ташкил қилади. Замонавий бино иш кабинетлари ва хизмат кӯрсатиш хоналарига эгадир. 

Қаср ертӯласида компютер ва тил ӯрганиш синфхоналари, чевархона, карнайчилар тӯгараги ва фалак фолклор-этнографик рақс ансамбли гуруҳи залижойлашган. 

Иккинчи қаватдан ихтирочилар, меъморлар, шунингдек, инновацион технологияларни ӯрганиш тӯгараклари, 700 ӯринли кенг ва шинам намойиш зали ӯрин олган. Учинчи қаватда рассомлар тӯгараги жойлашган.   

Хужанд шаҳридаги замонавий ёшлар қасри ёнғиннинг олдини олиш ва ундан огоҳлантириш тизими ускуналари билан жиҳозланган.

Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон Ёшлар қасри зали ва синфхоналаридаги иш шароити билан танишиб чиққандан сӯнг нутқ сӯзлаб, ӯз чиқишида яратувчан куч бӯлмиш ёшларга келгуси фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилади. Мамлакат Президенти Ватаннинг ор-номусли ёшларини яхши ва муносиб шароитдан фойдаланган ҳолда билим олиш, ӯзликни англаш ва ватанпарварлик руҳида фаолият юритиб, аждодлар замини-азиз Тожикистоннинг тараққиёти ва ободлигига салмоқли ҳисса қӯшишга чорлади.

Миллат пешвоси чиқишидан сӯнг шаҳар ёшлари томонидан бирлик ва мустақиллик тараннум этилган, ёш авлоднинг давлат ва мамлакат ҳукуматидан розилиги ифодаланган мукаммал маданий дастур тақдим этилди.           

Маданий дастур якунида Хужанд шаҳри Ёшлар қасри санъаткорларига Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 54та турли миллий мусиқа асбоблари тақдим этилди.   

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen