Вилоят марказига 25та замонавий автобус олиб келинди

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2898
Печать

Тожикистон Жумҳурияти ҳукуматининг қӯллаб-қувватлаши билан ҳамда “Хужанд шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида вилоят марказига Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган замонавий автобуслар олиб келинди. Автобуслар Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағга сотиб олинган.

Бу ҳақда яқинда вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи биносида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ва унинг ӯринбосарлари, ИИВнинг вилоятдаги Бошқармаси бошлиғи, Хужанд шаҳри раҳбарияти ва транспорт соҳаси масъуллари иштирокида бӯлиб ӯтган иш йиғилишида маълум қилинди. Иш йиғилишида вилоят Раиси транспорт ва коммуникация соҳалари масъулларига янги автобуслардан самарали фойдаланиш ва жамоат транспорти орқали хизмат кӯрсатиш даражасини яхшилаш бӯйича аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди.

 

Куни кеча вилоят Раиси “Хужанд жамоат транспорти” давлат коммунал корхонасига ташриф буюриб, олиб келинган автобусларни кӯздан кечирди. “Хужанд шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш” лойиҳасини тӯлиқ амалга ошириш учун вилоят марказига ҳаммаси бӯлиб 100та автобус олиб келинади. Мазкур лойиҳанинг амалга татбиқ этилиши ва йӯловчи ташиш транспортининг сотиб олиниши хизмат кӯрсатиш сифатини яхшилаш ва мавжуд муаммони ечишга хизмат қилади.

Автобуслар бугунги кун талабига жавоб беради. Ҳар бир автобус бир вақтнинг ӯзида 70дан ортиқ йӯловчини манзилга элтиши мумкин. Масъулларнинг айтишича, автобуслар 10та йӯналиш бӯйлаб ҳаракатланади.

Вилоят Раиси автобуслар турадиган жойнинг ҳолатини яхшилаш, бундай русумдаги автобусларни техник кӯрикдан ӯтказиш учун шароитни юзага келтириш, тажрибали ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш ва умуман олганда аҳолига хизмат кӯрсатиш даражасини юксалтириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen