БӮСТОН ШАҲРИДА ПЛАСТИК ҚУВУРЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН ХУСУСИЙ КОРХОНАНИНГ ОЧИЛИШИ

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 1583
Печать

Шу куни Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмон "Сифат Пласт" МЧЖни фойдаланишга топширди. Президентимиз ишлаб чиқариш тармоқлари, янги заводнинг имкониятлари ва тайёр маҳсулотлар билан танишди, ходимлар билан самимий суҳбатлашди.Маълум бўлишича, "Сифат Пласт" МЧЖ ҳар хил ўлчамдаги пластмасса қувурлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, унинг охирги маҳсулотлари ичимлик суви етказиб бериш учун мӯлжалланган қувурлардан иборатдир. Янги корхона, асосан, ички ва ташқи бозорда талаб катта бўлган икки хил пластик қувурлар ҳам совуқ сув ва ҳам иссиқ сув учун ишлаб чиқаради. Корхонанинг пластик қувурлари учун кафолат муддати 50 йилни ӯз ичига олади.

Масъулларнинг таъкидлашича, "Сифат пласт" ойига 30 минг метр турли хил ӯлчамдаги  пластик қувурлар ишлаб чиқариш имкониятига  эга бӯлиб, юқори сифатли ва  халқаро талабларга мувофиқ ишлаб чиқарилади. Мутахассисларнинг баҳолашига кӯра, ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилган қувурлар рақобатлаша олади ва импорт ӯрнини боса оладиган маҳсулот сифатида бозорларга чиқарилади. Шу пайтгача Тожи-кистонга пластик қувурлар турли мамлакатлардан келтирилган ва янги заводнинг очилиши бозорни ушбу турдаги маҳаллий маҳсулот билан қондиришга имконият яратиб беради.

Давлат Раҳбарига корхона талаботни назарда тутган ҳолда, ке-йинчалик Қирғизистон ва Афғонис-тон республикаларига пластмасса қувурларни экспорт қилишни йӯлга қӯйиб, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда импорт ўрнини босувчи ва экспортга қаратилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи сифатида рақобатлаша олиши маълум қилинди.

Янги иншоот1 гектармайдонда бунёд этилган. Қурилиш ишлари 2019 йилнинг ноябр ойида бошланиб, замонавий талабларни назарда тутган ҳолда қурилиб фойдаланишга топширилди. Корхона  таниқли ширкатлардан сотиб олиб ӯрнатилган замонавий ишлаб чиқариш тармоғи  билан жиҳозланган ва хом ашёнинг 50 фоизи Россиядан, қолган қисми Россия ва Кореядан етказиб берилади. "Сифат Пласт" МЧЖ давлат Бошлиғининг кӯрсатма ва топшириғига биноан маҳаллий тадбиркор Илҳомжон Бобожонов томонидан бунёд этилган. Ушбу корхонада 20га яқин маҳаллий фуқаролар доимий иш ва яхши маош билан таъминланган.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар режаси доирасида тадбиркор ушбу муҳим байрам олдидан фойдаланишга топшириладиган янги завод яқинида пластик идишлар ишлаб чиқарадиган корхона қуришни бошлади. Ушбу ташаббус амалга оширилгач, яна 30 киши иш билан таъминланади ва шу билан бирга янги экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Танишув чоғида давлат Раҳбари Эмомали Раҳмон маҳаллий тадбиркорларнинг бундай бунёдкорлик ташаббусларини намуна ва қўллаб-қувватлаш ва ибрат намунаси сифатида баҳолаб, ходимларга сифатли ва рақобатлаша оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдали кўрсатмалар ва маслаҳатларни берди.

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen