ТИНЧЛИК ВА МИЛЛИЙ БИРЛИК АСОСЧИСИ- МИЛЛАТ ПЕШВОСИ, ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲТАРАМ ЭМОМАЛИ РАҲМОННИНГ СУFД ВИЛОЯТИГА ИШ САФАРИ ТОҒЛИ МАСТЧОҲ НОҲИЯСИГА ИШ САФАРИНИНГ БОШЛАНИШИ

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 628
Печать

Шу йилнинг 20 августида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилояти шаҳар ва ноҳияларига бӯлган иш сафари доирасида дастлаб Тоғли Мастчоҳ ноҳиясига ташриф буюрди.

Ноҳия маркази-Меҳрон шаҳарчасида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Тоғли Мастчоҳ ноҳиясининг меҳнаткаш халқи самимият ва чексиз муҳаббат билан кутиб олди.

Тоғли Мастчоҳ ноҳияси 1996 йили ташкил топган. Бу ноҳия 20 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида Тожикистон Республикаси ҳукуматининг бунёдкорона саъй-ҳаракати, доимий эътибори ва қӯллаб-қувватлашлари билан бир қишлоқдан замонавий ва ривожланган ноҳияга айланди. Бугунги кунда ноҳия мамлакат халқ хӯжалигининг кӯплаб соҳалари, жумладан, қишлоқ хӯжалиги соҳасида катта ютуқларга эришмоқда.

Картошка етиштириш бӯйича катта тажрибага эга Тоғли Мастчоҳ ноҳияси деҳқонлари ноҳия эҳтиёжини таъминлаш билан бир қаторда, шунингдек, мамлакатни юқори сифатли маҳаллий картошка билан таъминлашда муносиб ӯрин тутадилар. Улар картошка етиштириш кӯрсаткичларини янада юксалтириш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар.

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen