Вилоят марказидаги Камол Хужандий кӯчаси кенгайтирилади

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2160
Печать

Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан олиб борилаётган ободончилик ва яратувчанлик ишлари доирасида Хужанд шаҳар бош режасига кӯра, вилоят марказидаги Камол Хужандий номли кӯча 25 метргача кенгайтирилади.

Суғд вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода ушбу кӯчада бӯлиб, шу кӯча кенгайтирилиши лойиҳаси билан танишди. Лойиҳага кӯра, бу йӯл Исмоил Сомоний хиёбони чорраҳасидан Пахтакор кӯчаси бурилишигача бӯлган масофада 25 метргача кенгайтирилиб, замонавий тарзда ёритилади.

Бош режа асосида амалга оширилаётган йӯл кенгайтирилиши ишлари пайтида йӯл бӯйидаги иншоотлар олиб ташланади. Бу йӯлнинг икки четида яшаётган аҳолининг яшаш уйларига бӯлган заруратини ҳисобга олиб, кӯп қаватли уйлар қурилмоқда.

Маълумотга кӯра, ушбу режа асосида, шунингдек, шаҳарнинг Гагарин кӯчаси ҳам кенгайтирилиши назарда тутилган бӯлиб, кӯчанинг икки томонида кӯп қаватли турар жой бинолари ва хизмат курсатиш марказлари қурилиши режалаштирилган.

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen