«Фотеҳобод» чегара ӯтиш пункти кӯздан кечирилди

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3549
Печать

Мастчоҳ ноҳиясида жойлашган «Фотеҳобод» чегара ӯтиш пунктида ободонлаштириш ва кӯкаламзорлаштириш ишлари бормоқда.

«Фотеҳобод» чегара ӯтиш пункти Ӯзбекистон Республикаси чегарасида жойлашган. Ражаббой Аҳмадзода танишув чоғида кӯчат ӯтқазиш билан ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратиб, масъулларни ҳам шунга чорлади. Вилоят Раҳбарига кӯра, чегара ӯтиш пунктлари ҳар бир мамлакатнинг дарвозаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у обод ва кӯркам бӯлиши лозим. «Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили»да чегара ӯтиш пунктларида ободонлаштириш ва кӯкаламзорлаштириш ишларига жиддий эътибор қаратилади.

 

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода чегара ӯтиш пункти ходимлари билан суҳбатлашиб, ободончилик ишлари йӯналишидаги мавжуд муаммо ва қийинчиликларни бартараф этиш учун турли тизимлар масъулларига аниқ топшириқлар берди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen