Автор: Administrator Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 1873
Печать

 

1993 йилнинг бошларида мени Техронга таклиф ќилишди.

Хукумат ќароргохларидан бирида оппозиция вакиллари билан тўпландик. Бир мажлисда узоќ бахсу мунозаралардан сўнг, фаолиятнинг йўналиши ва вазифалари аниќлаб олинди.

Менга Москвада тањсил олганим њамда Россиянинг журналист ва сиёсатчилари орасида дўстларим борлиги сабаб (ўша пайтда МГУдаги курсдошларим Россия Президентининг аппаратида ишларди) Москвада фаолият юритиш таклиф ќилинди.  

Тахминан 1992 йилнинг август ойи, машњур чењраларни таниганим ва майдондошларнинг режаларини англаб етганимдан кейин, мен ўша пайтдаги оппозициядан ажралган эдим. Њатто Њожи Акбар Тўражонзода билан «ќора рўйхат»га кирганлигим ва агар улар ѓалаба ќозонса, мени ќатл этишларидан хабардор эдим.  Киллерлар њам «фас»га тайёр эдилар…

Тењрондаги мажлисга ќайтамиз.

Сўз навбати менга етганда, шундай дедим:

- Мен барча гуноњларингизни бирма-бир айтаман, агар бўйинга олиб, тавба ќилсангиз, мен сизлар билан.

Шодмон Юсуф ва Тоњир Абдужаббордан бошладим. Тинчгина тинглашди ва гоњ-гоњида «тўѓри, тўѓри», дейишарди. Тўражонзода њам, гарчи танќидларим ёќмаётганлигини њис этиб турсам-да, (агар Њазратнинг жањли чиќса, юзи ќизарарди) жиддий жавоб ќайтармади. Навбат Муњаммадшариф Њимматзодага келди. Хатоларини санай бошлагандим, «портлади»:

- Додожон, мен сени яхши биламан. Сенинг «Чароѓи рўз» газетанг яњудийларники. Сен њам яњудийларга хизмат ќиласан!

- Сизнинг даражангиз шунчалик. Шунинг учун њам, оппозиция синди. Кўргансизликдан карамелни чойга ботириб ейдиганлар њукуматни олди ва барчасини расво ќилди! – дея жавоб бердим.

Тортишиш чўзилиб кетди. Бошќалар орага тушиб, вазиятни тинчлантирди.  Мажлис тавба билан якун топди. Барчамиз ўтган ишга саловат айтиб, ишни нолдан бошлашга келишиб олдик. Пок ќалб билан, самимият билан, барчаси билан…

Москвага келдим. Тинчлик битимигача на кун дердим ва на тун. Њар куним журналистлар, тањлилчилар, сиёсатчилар, элчихоналар ва инсон њуќуќлари њимоячилари вакиллари билан мулоќот ќилиш билан ўтарди.

Душанбе шањрининг собиќ раиси  Маќсуд Икромов (дўстларидан бири Россия њукуматида вазир эди) ва Сўз эркинлигини њимоя ќилиш фонди президенти Алексий Симонов ёрдамида «Чароѓи рўз» газетасининг нашр этилиши йўлга ќўйилди. У тожик, рус ва инглиз тилларида чиќа бошлади. Газетанинг биринчи њомийси Американинг NED фонди бўлди, унинг вакиллари мени ўзлари топганди.

Минлаб суњбату шарњлар газета, радио ва телевидениеларда чиќди. Америка конгрессидан ЕХЊТгача, Европа вазирликларидан Араб мамлакатларигача – халќаро анжуману конференцияларда нутќ сўзлашлар…

«Вести» дастурларида ва «Время»нинг прайм-тайм саотларида (њозир меннинг тасаввуримдан ташќарида) «Чароѓи рўз» газетасининг янги сони нашр этилгани њаќида хабар бериларди. Бир неча мухбирларимиз Американинг Њиллменн-Њаммет мукофотини ќўлга киритишди.  

Ўзимни маќташ учун эмас, бироќ њаќиќатни айтиш лозим: нафаќат, оппозиция рањбарлари, балки њукумат њам мухолифлар Д.А. бош муњаррир бўлган ахборот урушида ѓалаба ќозонганини эътироф этди. Мажлисларда Сайид Абдуллоњ Нурий тилидан ќуйидаги сўзлар жарангларди: «Додо - 1 раќамли мужоњид!»

Очиќ айтаман, чорак аср, хусусан, «Ватандор» ташкил этилгандан кейин, ќўлимдан миллионлаб (!!!) доллар ўтган. Бироќ мен бирор марта ўзим учун машина ёки уй сотиб олмаганман. Дунёнинг бирор бурчагида.

Неча марта аэропортларда ќўлга олишди, суиќасдлар ташкил этишди, ќамоќќа тушдим, юз марталаб турар жойимни алмаштирди. Бегоналарнинг уйида ижара туриш, вокзалу аэропортларда ќолиш жонимга теккан.

Бугун бир нечта мањлуќ, ножинс, малъун сотилгансан, дея таъна ќилади, мен нима иш ќилганлигим њаќида њисобот сўрайди.

Биринчи марта Душанбеда бор бойликларимни «КамАЗ» машинасида очиќ-ойдин ўѓирлаб кетишган. Њозир ўша ўйим ва њовлимда бошќалар яшамоќда.

Иккинчи марта Москвада, Францияда олти ой туриб,  ќайтганимда, ўѓирилар ижарага олган уйимни «уриб» кетишибди. На бир сурат, на бир китоб, на «Чароѓи рўз» архиви, тарихий бўлган диску кассеталар ќолмаган, њаммасини ўѓирлаб кетишган. Бу мен учун оѓир зарба бўлди.

Бугун ушбу расмни кўриб, юрагим сиќилди.

Бу жангариларнинг кўпчилиги дўстларим ёки мухлисларим эди.

Кимдир ўлдирилди.

Ким уларнинг ќабрига гул экади?

Кимдир ќамоќхона панжаралари ортида озодлик орзусида яшаяпти.

Уларнинг болаларни ќаерларда сарсону саргардонлар?

Мумкин кўпчилик, њатто номларини унутишган ёки умуман билмайди!

Уларни ким ёдга олади?

Бугун майдон њашоротга тўлган.

Улар одамлар тарихни унутишини истайди.

Ушбу бетањорату беномозлар, ўтмиши йўќ хотирасизлар, ўрмиши фаќат ейишу бод чиќариш бўлган галстукдорларнинг ќуллари Ватан ќари, Озодлик ќадри ва Курашиш ќадрини ќаердан њам билишади?

Расмга, ундаги чењраларга ќаранг.

Уларни заводу магазин, мансабу курси, бозору ширкатга сотдилар.

бугун яна янги содда ёшларни майдонга чорлайди. У-бу нарса бериш учун Европага таклиф ќилишади. Биз њукуматни олсак, вазиру элчи бўласиз. Бизнинг «катта проектларимиз» бор. Келинг, бизга ќўшилинг, сизга ќочќин маќомини олиб берамиз.

Ишонманг. Хиёнаткорга бир марта ишонишлик буюкликдир, балким. Лекин иккинчи марта ишонишлик, шубњасиз, аблањликдир.

Агар юз марта тавба ќилса, ишонманг.

Агар юз марта ќасам ичса, ишонманг.

Агар минг марта баёнот нашр этса, ишонманг.

Агар юз марта ањд боѓласа, ишонманг.

Барча сўзлари - ёлѓон.

Барча сўзлари – такрор. Менинг такрорим. Бошќаларнинг такрори. Улар - бўш кўза. Бошќалар ќуйган наса томчилайди.

Уларнинг номози ёлѓон.

Уларнинг мусулмончилиги ёлѓон.

Уларнинг одамгарчилиги ёлѓон.

Йигирма беш йил њукумат мен њаќимда гапирди, ёзди. Бироќ мен њозир мухолифлар тилидан эшитаётган дашном ва њаќоратларни бирор њукумат одами ўзига раво кўрмаган.

Бу ёшларнинг чењрасига боќинг, сўзларини тингланг. Таржимаи њолини вараќланг.  Сичќон булардан устун. Тулки булардан инсофли. Товуќ булардан шарафли.

Нањзат Нурийники эди.

Паймон - Кабирийники.

Нањзат, Кабирий тагига сув ќўйгандан сўнг њам, тузни биладиган ва одамшуносларга эга.

Кабирийнинг топилмалари нима?

Булар Нурийнинг эски калишича бўлолмайди. Бу мањлуќларнинг бирортасининг кўзида нур йўќ. Улар билан бир сафда бўлиш, бир дастурхон атрофида ўтиришга нари турсин, бирортаси билан ўтиришлик њам ёќимли эмас.

Кабирийнинг паймони лохчилардир.

Чапда – лох, ўнгда – лох, ўртада – лох,  бошќа томонда – лох.

Лохов Лох Лохевич.

Лох Лохзода.

Лох ибн Лох!

Ќайси бирини бирор мамлакатнинг вазири, элчиси, президенти танийди? Ќайси бири эргашишга арзигулик хислатга эга? Ќайси бирини оѓилидаги сигиру бузоѓи ва бир нечта бадбахтлардан ташќари ким билади? Жумладан, уларнинг бир сатр, бир сўз, бир амалини ким њам иќтибос келтиради?!

Насињатчилар тўрт томондан маслањат беришади. Бирлашинг. Жисплашинг. Бирлашиш яхшилиги кўрга њам маълум. Бироќ ким билан? Муќаддасоти бўлмаган киши биланми? Ўзини Худонинг ўринбосари дейдиган киши биланми? Ќонида ќатра њам мардлик ва жасорат бўлмаган киши биланми?  Тингловчиси йўлда ќолган сарќитлар бўлган артист биланми?

Нимага њаммангиз мени кўрасиз? Хўп, майли, мен ёмон. Нимага бирор киши бир марта њам «24-гуруњ» Кабирийнинг синган кемасига чиќишни хоњламаслигини эълон ќилганлигини айтмайди? Худо њаќќи, тан олинг, биласиз, бироќ Рањматулло Зоировнинг Кабирий хиёнатлари њаќидаги гапларини эшитмаслик учун ўзингизни карликка соласиз! Муњаммадрўзий Искандаров ќамоќдан туриб, њеч ќачон Кабирийнинг партиясини ќабул ќилмасликка чаќирди. Коммунистлар њам Лохлар Мирининг башарасидан безор.

Мени њар доим хушёрликка чорловчи рамзлар бор. Москвада кимки менинг мењмоним бўлган бўлса, деворда осиќлик бир бурда ќотган нонни кўрган. Мен агар бир мийиз топсам, ќирќ киши эмас, тўрт юз киши билан бўлишардим. Осудаликка ўрганиб ќолмаслик, синмаслик, йўлдан ќайтмаслик учун њам Берлинда ушбу расмни ќўяман. Њар доим ёди мен билан бўлган ўликлару тириклар. Уйимда ќанот ќоќаётган фаришталар…

ИСТИҒФОР.  Биз гунањкор авлодмиз. Ё у соњилда эдик ёки бу соњилда. Ва ёки бахтсизлик ќори томимизга ёѓмайди, деб бетарафлик ќилиб сукут саќлаб турдик. Биргина йўл тавба ќилиб, Худо ва Халќдан кечирим сўраш. Њаќиќий тавба. Ва бундан кейин диёримизда ќон тўкилмаслигига њаракат ќилайлик. Менинг сиёсатнома, дустур ва насињатномам шудир. Њам њукумат ва њам мухолифат учун.

Худоё! Аллоњ, жалла жалолоњу! Менга тавба ќилгувчилар ва сиѓинувчилар сафидан жой бергин? Озодлик ва адолат учун жон берганларнинг ёдини бир зум њам мендан узоќлаштирма! Уларнинг умидини бардод ќилишимга йўл ќўйма. Ўзим ва њаётимга боѓланиб ќолмай. Менинг йўлимда устуворлик ато эт. Майли, ќўлимдан бирор иш келмасин, лекин йўлидан ќайтди, демасин.

Истамаслик Ќилолмасликдан кўра минг марта ёмонроќдир…

Д.А.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: