Америка Қӯшма Штатлари Президенти Доналд Жон Трампга ҳамдардлик мактуби

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 2930
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Америка Қӯшма Штатлари Президенти Доналд Жон Трампга ҳамдардлик мактуби йӯллади. Унда қуйидаги сӯзлар бор:

“Жаноби Олийлари!

Тожикистон Жумҳуриятидаги магистраллардан бирида автомобил ҳайдовчиси томонидан велосипедда ҳаракатланаётган сайёҳлар гуруҳининг босиб юборилиши натижасида Америка Қӯшма Штатларининг икки фуқароси ҳалок бӯлгани чексиз қайғумизга сабаб бӯлди.

 

Бу фожиа гуноҳкорларини аниқлаш ва жавобгарликка тортиш учун мамлакатнинг тегишли хизматлари зарурий тадбирларни белгиламоқда.

Жаноби олийлари, Сиздан бизнинг чуқур ҳамдардлигимиз ва таъзиямизни ҳалок бӯлганларнинг яқинларига етказишингизни сӯрайман”.

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen